Туберкулез эпидемиологияси Умумий тушунча
Download 46.49 Kb.
|
1.1-ТБни рив.тарихи ва этиологияси (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Бактерия ажратувчининг эпидемиологик ҳавфи.
- Туберкулез – ижтимоий қарам касаллик.
- Хавфли омиллар ва гурухлар.
- Инфицирланиш.
Инфекцияни ўтиши. Ўпка туберкулезини бактерия ажратувчи бемори йўталганда, акса урганда, гапирганда ҳавода микобактериянинг жуда кичкина қисмини балғами ва туфиги орқали аэрозол пуфакчасини ҳавога тарқатади. Аэрозол томчисидаги диаметри 1-10 мкм қисмчалар жуда секин чўкади ва ҳавода бир неча соат қолиб кетиши мумкин. диаметри 1 дан 5 мкм гача бўлган қисмчалар кўпроқ хавфли.
Улар пастки нафас йўллари ва альвеолагача ўтиб бориши мумкин. Айнан ҳаво-томчи ёки аэрозол йўли билан кўпинча одамлар туберкулез билан зарарланадилар. Бошқа йўл билан зарарланиши ҳаво-чанг. Патоген СМБ табиий шароитда ва маиший нарсаларда узоқ вақт сақланиши мумкин. Асосан ёмон йиғиштирилган хоналарда ва нарсаларни етарлича дезинфекция қилинмаган жойларда. Қуриган балғам ёки шиллиқ яна ҳавога чанг билан кўтарилиши мумкин. Ҳаво-томчи ва ҳаво-чанг орқали СМБнинг юқиш йўллари орасида бир хилдаги “ядрочали томчи” босқичи ётади. Томчилар секин қурийди ва микобактерия узоқ сақланиши мумкин бўлган ядрочаларга айланади. Туберкулез билан аэроген ҳаво-томчи ва ҳаво-чанг йўли орқали зарарланиш 90-95% беморларда кузатилган. Беморлар билан умумий идиш-товоқлардан фойдаланганда ва касалланган ҳайвонларнинг сут махсулотларини истемол қилганда ошқазон-ичак тракти (алиментар йўл) орқали туберкулез билан бир мунча кам зарарланади. Одамларни ҳайвонлардан бу тарзда зарарланиши, кўпинча туберкулез мастити билан касалланган ҳайвонни сутини қайнатмасдан истемол қилиш орқали рўй беради. Туберкулез билан шикастланган тери ва шиллиқ қаватлар (контакт йўл) орқали зарарланиш ҳоллари ҳам аниқланган. Бемор онанинг йўлдоши туберкулез билан зарарланганда, онадан бола қорин ичи (хомила ичи) зарарланиши ҳам мумкин. Туберкулезнинг одамдан одамга юқиши, бошқа ҳаво-томчи инфекцияларга ўхшаб тез рўй бермайди. Адабиётларда ёзилишича, туберкулезга қарши кимёвийпрепаратлар пайдо бўлгунгача битта бактерия ажратувчи бемор 2 йил ичида 20 та одамни зарарлаши мумкин. Бактерия ажратувчилар билан яқиндан ва узоқ муддат алоқада бўлса СМБ ¼ дан ½ гача бўлган одамларни зарарлаши ҳақида маълумотлар бор. Бактерия ажратувчи бемор билан алоқада бўлган одамни СМБ билан зарарланиш эҳтимоли жуда кўп омилларга боғлиқ. Асосийси ҳаводаги СМБнинг зарарловчи қисмларини ўлчами ва сони, СМБ билан алоқани давомийлиги ва туберкулезга қарши иммунитетни ҳолати муҳим аҳамиятга эга. СМБ билан зарарланган кишилардан фақатгина 5 – 10% туберкулез билан касалланади. M. bovis M. tuberculosis га қараганда одамдан одамга анчагина кам ўтиши ҳақида маълумотлар бор. Туберкулез – ижтимоий қарам касаллик. Туберкулезнинг вужудга келиши ва кечиши ижтимоий-иқтисодий шароитга ва камбағалликка яқиндан боғлиқ бўлган, инфекцион ижтимоий қарам касалликдир. Уруш ва ҳарбий келишмовчиликлар, иқтисодий танглик, қониқарсиз ҳаёт, ёмон турмуш шароити ва оғир ишлар туберкулез билан касалланишни биринчи даражали аҳамиятга молик қисмидир. Қувватсиз озиқ-овқат ёки вегитарианча овқатланиш яшаш тарзи, маданият ва санитар билимларни пастлиги, аҳолини ҳаддан ташқари зич жойлашиши ҳам касалланишга олиб келувчи яқин омиллардан ҳисобланади. Булар кўпинча кўп болали оилаларда кузатилади. Жиноятчилик, қамоқхона тузими ва соғлиқни сақлаш даражаси ва кўрсатиладиган тиббий ёрдам даражаси муҳим аҳамиятга эга. Ўтган асрнинг 80- йилларида ОИВ-инфекциясини тарқалиши туберкулез билан касалланишни ошишига олиб келди. Турли давлат ва жойларда туберкулезни эпидемиологик ҳолати турлича. Кўпинча иқтисодий ривожланган давлатларда, жумладан Ғарбий Европа, АҚШ, Канада, Япония ва Австралияда туберкулезни тарқалиш кўрсатгичи паст. Ривожланаётган мамлакатларда, Африка, Жанубий шарқий Осиё ва Лотин Америкасида туберкулез билан касалланиш ва ўлим кўрсатгичи бир мунча юқори. Туберкулездан зарарланиш бўйича энг юқори кўрсатгич Жанубий Африкадаги Сахара давлатида (100 000 аҳолига 150 дан 400 тагача) тўғри келади, туберкулездан касалланиш сони кўпроқ Жанубий Шарқий Осиёда рўйхатга олинган. Туберкулез бактериясини ажратиб чиқарувчи касаллар сони ҳар 100 000 аҳолига нисбатан турли даражада ривожланган ва иқтисодий даражаси ва ижтимоий-иқтисодий омилларнинг ўрни турлича мамлакатлардаги (1995 йил) маълумотлари: АҚШ ва Канада – 7; Европа – 24; Лотин Америкаси – 80; Осиё – 110; Африка – 165. Охирги пайтдаги ҳалқаро миграциянинг оммавий тус олиши ривожланган мамлакатларда ҳам туберкулез билан касалланиш кўрсатгичини оширмоқда. Хавфли омиллар ва гурухлар. Баъзи аҳоли гурухлари туберкулез билан касалланиш бўйича юқори хавфли ҳисобланади. Бу гурух хавф гурухи деб аталади. Бундан ташқари шартли равишда ижтимоий ва тиббий-биологик хавф омиллари ҳам мавжуд. Ижтимоий хавф омилларига паст иқтисодий хаёт тарзи, туберкулез инфекцияси ўчоғида узоқ вақт бўлиш, ҳарбий келишмовчиликлар, стресс вазиятлар, экологик ахволнинг ёмонлиги кабилар киради. Бу омиллар кўчиб юрувчилар, камбағаллар, турар жойи йўқлар, ишсизлар ва бошқа ижтимоий ночор одамларда кўпроқ юзага келади. Асосий гуруҳдагиларга қамоқда оғир шароитдаги одамлар ҳам киради. Туберкулез билан касалланиш бўйича тиббий-биологик юқори хавф омилларига ОИВ-инфекцияси, алкоголизм ва наркомония, қандли диабет, ошқозон ва ўн икки бармоқ ичак яра касаллиги, пневмакониоз, руҳий касалликлар, хомиладорлик, туғриқ ва туғриқдан кейинги давр, давомли гомонал ва цитостатик терапия, гемодиализ, гастроэктомия ўтказган кишилар, туберкулездан клиник тузалгандан кейин ўпка ва лимфатик тугунларда қолдиқ ўзгаришлар киради. Биринчи марта туберкулин синамасига мусбат ва гиперергик реакция билан жавоб берган шахслар ҳам нисбатан юқоридаги омилга қўшилади. Туберкулез билан биринчи марта касалланганларни 90% гача бўлганларини юқори хавф гурухидагилар ташкил қилади. Одамни генетик тузилишини текшириш натижасида туберкулез қўзғатувчисига мойил одамни лейкоцитар ассоцирланган аллел антигенлари HLA-A11-B12 ва HLA-DR2, оқсил зардобидаги бир қанча генетик детерминлашган фенотипини, мисол учун гаптоглобин ва протеаза ингибитори аниқланган. Тиббиёт амалиётидаги чуқур генетик текширишлар, туберкулез бўйича хавф омилини шакилланишида қатнашадиган муҳум маълумотларни беради. Инфицирланиш. Аҳоли ўртасида туберкулез инфекцияси резервуари ҳажмини кўрсатувчи эпидемиологик ҳолатни баҳолашда СМБ билан инфицирланиш муҳум ҳисобланади. Яхшиланиш тенденциясида туберкулездан инфицирланиш кўрсатгичи камаяди. Катта ёшдаги гурухдагиларга нисбатан ёш болаларда бирламчи инфицирланиш камайиши ҳам қайд қилинган. Болалар ўртасида туберкулездан инфицирланишни камайтириш учун биринчи навбатда туберкулез инфекциясини кенг тарқалиш манбаларини ва сонини камайтириш керак. Оммавий БЦЖ вакцинацияси туберкулездан инфицирланишни ишончли кўрсатгичи, инфекцион ва вакцинадан кейинги туберкулин синамасининг аллергияси бунга нисбий қийинчилик еклтириб чиқаради. Туберкулез бўйича эпидемиологик ҳолатни баҳолашда ҳар йили туберкулездан инфицирланиш ёки зарарланиш хавфини ҳисобли кўрсатгичлари ишлатилади. Ундан кейин, маълум аҳоли гурухида шу йилда туберкулин ташхисоти усули ёрдамида кишиларни СМБ билан бирламчи инфицирланиш фоизи келтириб чиқарилади. Туберкулездан инфицирланиш ва касалланиш, касаллик ва ўлимни ҳар йилги кўрсатгичлари ўртасида маълум боғлиқлик мавжуд. Download 46.49 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling