Туберкулез эпидемиологияси Умумий тушунча


СИЛ ҚЎЗҒАТУВЧИСИНИНГ МОРФОЛОГИЯСИ


Download 46.49 Kb.
bet4/6
Sana18.11.2023
Hajmi46.49 Kb.
#1784166
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
1.1-ТБни рив.тарихи ва этиологияси (1)

СИЛ ҚЎЗҒАТУВЧИСИНИНГ МОРФОЛОГИЯСИ
Сил қўзғатувчисиингичка эгик таекча шаклида булиб, узунлиги 0,8 дан 3-8 мкм гача, эни 0,3-0,5 мкм. Узунлиги тукималарда секин булиниш натижасида чузилиши мумкин. Микобактерия ута юпка кесимларини электрон микроскоп остида урганилганда унинг куп каватли хужайра мембранаси ва 3 каватли, баъзи жойларда цитоплазмага ботиб кундаланг тусиклар хосил қилувчи цитоплазматик мембранрси фракланади. Баъзи органиодларнинг функционал ахамияти хозиргача хам аниқланмаган. Умуман оланда сил микобактериясининг ультраструктураси ва биокимевий таркиби хали охиригача урганилмаган.
Сил микобакрерияси ташки мухит билан узаро алокада булади, мухит узгарганда у хам хусусиятларини узгартиради. Бунда содир буладиган узгаришлар вактинча еки доимий булиши мумкин. Доимий узгаришлар наслий узатилувчи янги белгилар юзага келиши, моддалар алмашинувининг узгариши туфайли булиши мумкин.
Сил микобактериясининг полиморфизми ипсимон, актиномикотик, шарсимон, донодор шакллар вужудга келиши билан намоён булиши мумкин. 1910 йилда А.Фонтес фильтрланувчи шакллар мавжудлигини тасдиклаган, бирок бу шакллар мавжудлиги хозиргача хам мунозараларга сабаб булмокда. Сил микобактериясининг узгарган шаклларига хужайра мембранасида нуксон булган микроорганизмлар хам тегишли. Нокулай шароит таъсири остида сил микобактерияси уз хужайра деворини тамоман ёки кисман йукотади. Бу L-шаклларининг барча таркибий тузилмаларининг нозиклашиб колишига сабаб булади ва узига хос мухитларда усишини шарт килиб куяди. Хужайра девори нуксони сабали улар одатдаги буёклар билан буялмайдилар, шунинг учун уларни бактериоскопик усулда суртмаларда кура олмаймиз. Морфологик ва культурал хусусиятлар билан бир каторда микобактерияларнинг антигенлик ва вирулентлик хосалари хам узгаришга учрайди, охирги хусусият купинча йуколади. L-шакл сил патогенези ва эпидемиологияси учун ахамиятлидир, чунки у организмда узок вакт сакланиши ва патоген шаклига кайтиши мумкин, бу сил рецидиви патогенезида айникса мухимдир.


КИМЁВИЙ ТАРКИБИ.
Сил микобактериясининг кимёвий таркиби мураккаб.85,9% ни сув, колган кисмини оксил, углевод, липдлар ташкил килади.
Оксиллар курук вазннинг 60% ни ташкил килади ва физик-кимёвий хоссаларига кура 3 типда буладилар:

  1. юкори молекуляр массали (32000-40000 Да), эрувчанлиги яхши, биологик фаол;

  2. уртача молекуляр массали (16000 Да), эрувчанлиги сустрок, биологик фаоллиги камрок;

  3. кичик молекуляр массали (9000 Да), эримайдиган, нуклеин кислоталар билан анча яхши богланган, нуклеопротеидлар комплекси хосил килади.

Туберкулопротеидлар таркибида яхши маълум булган аминокислоталарнинг деярли барчаси мавжуд.
Микобактериялардан олинадиган туберкулинлар таркибида асосан протеин фракцияни саклайди. Туберкулопротеидлар тери остига ва тери ичига юборилганда сенсибилланган организмда махаллий ва умумий жавобга сабаб буладилар. Туберкулопротеинлар сил микобактериялари антиген хоссаларининг асосий сакловчилари деб тахмин қилинади.
Курук вазннинг 10%дан-40%гача булган кисмини фосфатидлар, ёг кислоталар, мумлар куринишидаги, метил спирти, хлороформ, эфирларда яхши эрувчи липидлар ташкил килади. Булардан фосфатидлар энг фаолли хисобланиб, улар интакт организмда эпителиоид ва Пирогов-Лангханснинг гигант хужайралари хосил буладиган махсус жавоб реакцияси чакирадилар. Фосфатидларнинг биологик фаоллиги фтиоид кислота билан боглик. Мумнинг бир неча турлари хам фаол. Берган маълумотларга кура организмга мум юборилиши гигант хужайралар хосил булиши билан кечувчи лейкоцитар реакцияга сабаб булади. Липид фракцияси билан микобактерияларнинг кислотага чидамлилиги белгиланади, бунда микол кислотасининг ахамияти катта. Мум таркибига корд-омил деб номланувчи мураккаб модда хам киради, у тукималар энергетик метаболизмини сустлаштириши ва организм химоя кучларини кучсизлаштириши оркали микроорганизм вирулентлигини таъминлайди.
Углеводлар курук вазннинг 15.3%гача кисмини ташкил киладилар, эркин полисахаридлар хамда фосфатид ва мумлар билан брикма куришида буладилар. Бу фракцияни токсик антигенлик, сенсибилловчи хусусиятлари йук.
Сил микобактериясининг хаёт фаолияти турли ферментлар фаоллиги билан узвий боглик. Турли моддаларнинг ферментатив каттасизланиши фаоллигига караб микробнинг вирулентлиги ёки дориларга тургунлиги хакида хулоса килиш мумкин. Дорилар микобактерияларга уларнинг ферментатив фаоллигини сусайтириш оркали таъсир килади деб хисобланади. Биологик оксидланиш (нафас олиш) типига кура сил микобактерияси аэробларга тегишлидир.
Сил микобактерияси оддий 2 га булиниш ёки куртакланиш усулида купаяди, бу секин кечади 20-24 соат. Баъзида хужайра кичик доначаларга парчаланади, булардан дастлаб кислотага бардошсиз, сунг бардошлигга айланувчи таёкчалар вужудга келади.
Патогенлик, яъни тирик тукимада ривожлана олиш ва унда сил ривожланишига сабаб булувчи узгаришлар пайдо кила олиш хоссаси сил микобактериясининг асосий тур хусусиятидир. Сил микобактериясининг узининг патогенлиги, яъни вирулентлиги билан бир-биридан фарк киладилар. Демак, вирулентлик алохида бир штамнинг индивидуал хусусиятидир ва микобактерияларнинг тукималарда интенсив купая олиши билан характерланади.
Вирулентликни макроорганизмда алохида бахолаш лозим. Бу 2 компонентли биологик системадир. Хар бир компонентнинг кандай холатдалиги жараён окибатини белгилайди. Хуллас, инфекцияланишнинг натижасини сил микобактериясининг организмга кандай йул билан тушиши, микдори, вирулентлиги хамда организмнинг сезгирлиги, индивидуал каршилик курсата олиш хоссаси белгилаб беради. Юкори вирулентли СМБ уларга сезгир организмда тез купаяди, фагоцитлар билан улдирилмайди, жадал сил учоклари пайдобулишига сабаб булади. Вирулентлиги кам микобактериялар хам организмда купая оладилар, лекин улар фагоцитлар томонидан тезда ўлдириладилар. Вирулентлик хусуияти доимий эмас, у алохида штаммларда ўзгариб туриши мумкин. Вирулентликни биологик ва бевосита биологик синамалар билан бахолаш мумкин.
СМБ нинг дориларга турғунлиги –турларнинг яшаш мухитига мослашиши деб аталувчи биалогик қонуннинг акс этишидир. СМБ нинг дориларга турғун бўлиб қолишининг иккита назарияси мавжуд. Адаптация назарияси – СМБ нинг кимёвий препаратлар тасири остида ўзгарувчанлигининг кўринишларидан бири. Спонтан мутациялар назарияси – Микобактериялар популияциясида турғун мутациялар содир бўлиши. Бунда кимёвий препаратларга чидамли микробларни танловчи омил ёки мутаген сифатида ўрин тутади.
СМБнинг дориларга чидамли бўлиши механизмлари бир нечта:

  1. Препарат блоклаган алмашинув звеносини айланиб ўтувчи янги алмашинув йўлини пайдо бўлиши;

  2. Ингиьиторга антогонист метоболик продукциянинг ошиши;

  3. Препарат блоклаган ферментнинг ишлаб чиқарилишининг кўпайиши;

  4. Ингибицияланган метоболик тизим махсулотларига эхтиёж сусайиши;

  5. Ингибиторни парчалашни тезлаштириш;

  6. Ингибитор кучсизроқ блоклайдиган ўзгарган фермент ишлаб чиқарилиши;

  7. Берилган препаратга бактерия девори ўтказувчанлигининг сусайиши.

Бу жараёнларнинг барчаси хужайра менбранаси ёки хужайра ичида содир бўлади.
Дорига турғунлик бирламчи-олдин даволанмаган беморларда ёки иккиламчи-даволаш жараёнида вужудга келади. Бирламчи турғунлик 6-10%, иккиламчи 40-70%да учрайди. Тажрибаларда Изониазидга турғунлик кўрсатган микобактерияларнинг вирулентлиги камроқ бўлиб чиқди. Бироқ одам учун дорига турғун СМБ анчагина патогендир. Бунда зарарланган одамда бирламчи дорига турғунлик аниқланади.
СМБнинг клиник амалиётда аҳамиятга эга бўлган биологик хусусиятлари қуйдагилар: ўзгарувчанлик, ташқи мухут ва кимёвий омилларга юқори турғунлик. Ўзгарувчанлик тинкториал, культурал, морфологик бўлиши мумкин.
Микобактерияларнинг ташқи мухут таъсиротларига чидамлилиги қуйдагича: кўча чангида 10 кунгача, китоб варақларида 3 ойгача, сувда 150 кунгача, тарқоқ ёруғликда 1-1.5 ой, СМБ культураларида 1 йилгача, қуритилган холда 1-1.5 йил, вакуумда музлатилган холда лиофлзация қилинган холда 30 йилгача, ультрабинафша нурлар остида 2-3 мин., бироқ қуёш нури билан нурлантирилганда 1-1.5 соат, қайнатилганда 5мин., қуруқ иссиқда 45 мин., 3-5% ли хлорли охак эритмасида 5 соат, 1-2% хлорамин эритмаси, фаолланган аммоний-сульфатда 3 соат, 10-20%ли хлорли охакда 2.5 соатда ўлади.

Download 46.49 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling