Туйназаров абдуғаффор абдубоқИ ЎҒли ягона ижтимоий тўлов ва суғурта бадаллари ставкаларини оптималлаштириш
Download 222.38 Kb.
|
Дис. А.Туйназаров-15.06.19-1 07 2019
- Bu sahifa navigatsiya:
- Пенсия таминоти тизими
- 4.1-расм. Ўзбекистон пенсия таъминот тизими
IV-БОБ. ТАҲЛИЛ ВА НАТИЖАЛАР
4.1. Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси даромадларини шакллантириш манбалари ва тенденцияларитаҳлили «Пенсия» иқтисодий категория сифатида пул маблағларининг мақсадли фондларини шакллантириш ва кексалик чоғида фонддан фойдаланиш шакл ва унсурлари йиғиндисини ўз ичига олувчи иқтисодий муносабатлар тизимини акс эттиради. Меҳнатга қобилиятсизлар ва қариялар муаммоси ҳамма вақт мавжуд бўлиб келган. Индустриал жамиятгача бўлган даврда меҳнат тақсимоти кучсиз бўлганлиги сабабли, унинг аҳамияти катта бўлмаган. Меҳнатга қобилиятсизлар ҳимоясини қишлоқ оилалари ва жамоалар таъминлаган, бир қатор касбларда эса ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ходиса туфайли ишловчининг меҳнат қилиш қобилиятини йўқотган шароитда корпорациялар, черковлар ҳам ишчиларга моддий ёрдам кўрсатишда муҳим роль ўйнаган. Макро даражада пенсия жамғармасининг самарадорлиги, унинг ижтимоий-иқтисодий мақсадга мувофиқлигини ва инсон омилини такрор ишлаб чиқариш жараёнида давлат томонидан тартибга солиниш даражасини акс эттиради. Молиявий нуқтаи назардан пенсия жамғармасининг самарадорлиги, маблағларни жалб қилиш ва аҳолини ижтимоий ҳимоялаш мақсадида ишлатиш даражасини ифода этади. Ўзбекистон Республикасида пенсия таъминоти тизими икки турга ажратилади: Пенсия таминоти тизими Давлат пенсия таъминоти тизими Фуқароларнинг жамғариб бориладиган пенсия таъминоти тизими 4.1-расм. Ўзбекистон пенсия таъминот тизими Ушбу расм маълумотлари таҳлилига кўра қўйдагича таъриф бериш мумкин: Давлат пенсия таъминоти тизими – фуқароларнинг қонунчиликда белгиланган кексалик ёшига етганида, ногиронлик туфайли меҳнат лаёқатини йўқотганида, шунингдек, боқувчисидан маҳрум бўлганида ва қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда пенсия кўринишида моддий таъминот бериш мақсадига эга бўлган иқтисодий институтлар ва меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар йиғиндиси; Фуқароларнинг жамғариб бориладиган пенсия таъминоти тизими – фуқароларни шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисоб варақларидаги маблағлардан давлат пенсиясига қўшимча равишда пул маблағлари билан таъминлаш мақсадига эга бўлган иқтисодий институтлар ва меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар йиғиндисидан иборат. Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1993 йил 3 сентябрдаги сессия мажлисида Ўзбекистон Республикасининг «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида» ги 938-XII-сонли Қонуни қабул қилиниши, мамлакатимиз пенсия таъминоти тизимининг ҳуқуқий базасини мустаҳкамлашга хизмат қилди. Ушбу Қонун ҳужжатига асосан Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг қариганда, меҳнат қобилиятини тўлиқ ёки қисман йўқотганда, боқувчисиз қолганда ижтимоий таъминланишдан иборат конституциявий ҳуқуқларини рўёбга чиқариш, давлат пенсияларининг ягона тизимини, уларни тайинлаш, ҳисоблаб чиқариш, қайта ҳисоблаш ва тўлаш тартибини белгилайди. Қонуннинг 2-моддасига асосан давлат пенсияларининг турлари қуйидагилар ҳисобланади: 1) Ёшга доир пенсия. Ушбу пенсияни эркаклар - 60 ёшга тўлганда ва иш стажлари камида 25 йил бўлган тақдирда, аёллар - 55 ёшга тўлганда ва иш стажлари камида 20 йил бўлган тақдирда эга бўладилар. Пенсия тайинлаш учун етарлича иш стажига эга бўлмаган шахсларга ёшга доир пенсияларфаолият тури, мулк ва хўжалик юритиш шаклларидан қатъи назар, ходим давлат томонидан ижтимоий суғурталанган ҳолда бажарган ҳар қандай ишда камида 5 йил иш стажи мавжуд бўлган тақдирда, бор стажга мутаносиб миқдорда тайинланади. 2) Ногиронлик пенсияси. Ногиронлик пенсиялари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда I ва II гуруҳ ногиронлари деб топилган шахсларга тайинланади. Соғлиғини ёки меҳнат қобилиятини йўқотганлик даражасига қараб, ногиронликнинг уч гуруҳи белгиланади. Ногиронлик сабаблари ва гуруҳлари, шунингдек ногиронлик бошланган вақт ва ногиронликнинг қанча муддатга белгиланиши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 8 августдаги 175-сонли қарори билан тасдиқланган «Тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари тўғрисида»ги Низом асосида ишловчи тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари (ТМЭК) томонидан аниқланади. Меҳнатда майибланганда ёки касб касаллигига учраганда бериладиган ногиронлик пенсиялари иш стажидан қатъи назар тайинланади. Умумий касаллик туфайли бериладиган ногиронлик пенсиялари ногиронлик бошланган пайтга қадар Қонуннинг 17-моддасида кўрсатилганиш стажига эга бўлган тақдирда тайинланади. 20 ёшга тўлгунга қадар умумий касаллик туфайли иш даврида ёки ишлаш тўхтатилганидан кейин ногирон бўлиб қолган шахсларга пенсиялар иш стажидан қатъий назар тайинланади. Мазкур моддага кўра, умумий касаллик туфайли бериладиган ногиронлик пенсиялари ногиронлик бошланган пайтга қадар ваиш стажига эга бўлган тақдирда тайинланади. Мамлакатимизда пенсия тизимининг ислоҳ этилиши ва тизим фаолиятини янада такомиллаштириш мамлакатимиз ижтимоий соҳа ва ижтимоий ҳимоя тизимида буткул ўзгаришлар амалга оширилиб, пенсия таъминоти тизими фаолиятини ўзига хос функциялар ва вазифаларни таъминланишини тақозо этган ҳолда тизим фаолиятини яхшилашга қаратилган чора-тадбирлар ўзига хос хусусиятларга эгадир. Республика давлат пенсия таъминотитизими мамлакатимизда давлатнинг иқтисодий-ижтимоий ривожланишини ҳисобга олган ҳолда шаклланди ва ижтимоий таъминотга муҳтож қатламни турмуш фаровонлигини ошириб бориш учун тизимни такомиллаштириб бориш, пенсия таъминоти тизими хусусиятлари, пенсия миқдорларини қайта кўриб бориш зарурлигини тақозо этади. Ҳозирги кунда амал қилаётган давлат пенсия таъминоти тизими “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ҳамда пенсия таъминоти тизимининг ташкилий тузилмасини янада такомиллаштириш, пенсиялар ва ижтимоий нафақаларни бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасидан ўз вақтида молиялаштириш ҳамда уларни тўлиқ ҳажмда тўлаш, шунингдек, республика фуқароларининг пенсия таъминотига йўналтириладиган маблағлардан мақсадли фойдаланилиши устидан назоратни кучайтириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 30 декабрдаги “Фуқароларнинг пенсия таъминоти тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-4161-сон Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг ташкилий тузилмасини шакллантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2009 йил 30 декабрдаги ПҚ-1252-сон қарорига асосан фаолият юритиб келмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 30 декабрдаги “Фуқароларнинг пенсия таъминоти тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-4161-сон Фармонига асосан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси, Молия вазирлиги ваМолия вазирлигининг Бош назорат-тафтиш бошқармаси асосий вазифалар ва функцияларига қўшимчалар киритилди. Иш берувчилар ва иш бажарувчилар томонидан тўлайдиган мажбурий тўловлар ҳисобигабюджетдан ташқари Пенсия жамғармасини молиялаштиришнинг хуқуқий асосларини қуйидаги поғоналарга ажратиш мумкин. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси тўғрисида Низоми Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2010 йил 10 февралдаги 30-сонли қарори билан тасдиқланган. Ушбу низомга кўра бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси вазифалари, даромадлари манбаалари, жамғарма маблағлари ҳисобидан харажатларни амалга оширилиши йўналишлари белгиланган. Айтиш жоизки иш берувчилар ҳамда иш бажарувчилар томонидан тўлайдиган мажбурий тўловларни амалга оширилиши меҳанизми бўйича хуқуқий асос шакллантирилган (ВМҚ-30, 2010). Иш берувчилар ва иш бажарувчилар томонидан тўлайдиган мажбурий тўловлар механизмини тартибга солувчи қонунлар ва қонуний хужжатлар (Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари,Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари) Иш берувчилар ва иш бажарувчилар томонидан тўлайдиган мажбурий тўловлармеханизмини ташкил этишини базавийтамойилларини умумлаштирувчи меъёрий ҳужжатлар Иш берувчилар ва иш бажарувчилар томонидан тўлайдиган мажбурий тўловлармеханизмини ҳусусиятларини акс эттирувчи ҳужжатлар (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг услубий кўрсатмалари, тавсиялари) Download 222.38 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling