Туйназаров абдуғаффор абдубоқИ ЎҒли ягона ижтимоий тўлов ва суғурта бадаллари ставкаларини оптималлаштириш


Download 222.38 Kb.
bet10/24
Sana10.10.2023
Hajmi222.38 Kb.
#1697247
TuriДиссертация
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   24
Bog'liq
Дис. А.Туйназаров-15.06.19-1 07 2019

3.2.Маълумотларни тўплаш жараёни
Тадқиқот иши Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси, Статистика қўмитаси ва Марказий банк маълумотларига асосланади. Шунингдек, Пенсия жамғармасига ягона ижтимоий тўловлар ва суғурта бадали ставкалари динамикасини йиллар ва чораклик кесимида йиғиш лозим бўлади. Таҳлил учун тўпланадиган маълумотларнинг ишончлилигини ва тадқиқот сифатини ошириш учун маълумотларни Пенсия жамғармаси ҳисобот маълумотлари ва Давлат статистика қўмитаси маълумотлари асосида шакллантирилади.
3.3.Таҳлил учун қўлланиладиган усуллар
Тадқиқот ишида белгиланган тадқиқот вазифаларини ҳал этиш учун статистик, солиштирма таҳлил усули, корреляцион ва регрессион таҳлил, эксперт баҳолаш ва бошқа усуллар қўлланилиши режалаштирилган.
Солиштирма таҳлил усули – бу умумий илмий усуллар қаторига кириб, у эмпирик таҳлил характеристикасига эга. Унинг турлари кўп, масалан, солиштирма-таққослаш, тарихий солиштирма ва бошқалар. Статистик усулнинг умумий моҳиятини қуйидагича изоҳлаш мумкин: йиғилган маълумот базаси маълум категориялар бўйича гуруҳланиши, тизимлаштирилиши ҳамда икки ва ундан кўп бўлган бир гуруҳ ва реквизитга эга кўрсаткичларни бир-бири билан нисбий солиштириш амалга оширилади ва ҳолатга баҳо берилади. Халқаро ҳисоб-китоб шакллари мавзуси доирасидаги вазифалардан келиб чиқиб, объектларнинг кўрсаткичларини бир-бири билан солиштириш таҳлили амалга оширилади. Бу усулда кўрилаётган объектнинг йилдан-йилга ўзгариш тенденциясини аниқлаш, икки кўрсаткичнинг бир-бирига боғликлик даражасини, индексларни аниқлаш ва ҳ.қ. кўрсаткичларни аниқллаш мумкин бўлади.
Ретроспектив таҳлил усулида  (лот. сўздан retro ‘орқага’ ва specto ‘қараб’) сабаб-оқибат боғлиқликни ва иқтисодий жараёнларни тарихий ривожланиш қонуниятларини кўрсатиб бериш имконини беради. Ушбу усул ёрдамида тарихий даврларни таҳлил этиш орқали иқтисодий жараёнларга таъсир этувчи асосий омиллар, воқеалар ва ҳолатлар аниқланади. Ретроспектив усулнинг устувор томони шундаки, бунда аниқ рақамлар ва кўрсаткичлар асосида таҳлил олиб борилиши ва иқтисодий жараёнга объектив баҳо бериш имкони мавжуд бўлади.
Прогнозлаш усулини асосини ўтган давр ичида таҳлил этилаётган иқтисодий жараённинг солиштирма таҳлил натижалари ёки маълум кўрсаткичларнинг ўзгариш тенденциясини инобатга олган ҳолда келгуси давр учун прогнозлашни назарда тутади. Прогноз усулидан фойдаланган ҳолда тадқиқотнинг гипотезаси кўрсатиш мумкин. Агар прогнозлаш усулида кенгроқ маълумот ва кўрсаткичларга эга ҳолда таҳлил этилганда, унинг натижаси келгусида ўз исботини топиши мумкин.
Барча таҳлилларнинг асосини омилли таҳлил туради. Кенг маънода омилли таҳлил ўзгарувчан кўрсаткичларнинг тузулмавий боғлилигини ва уларни таснифланишини кўрсатиб беради. Омилли таҳлил асосида маълум омилларни умумий иқтисодий жараёнларга таъсирини кўриш мумкин бўлади.
Ўзбекистон Республикаси бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси фаолиятининг барқарорлигига таъсир этувчи омилларни аниқлаш асосида унга тўсқинлик қилаётган муаммоларни кўрсатиб бериш ва уларни бартараф этиш бўйича илмий-амалий таклифларни ишлаб чиқишни кўзда тутади.
Бизнинг мисолимизда эконометрик таҳлил усули сифатида корреляция ва регрессия усуллари қўлланилади.
Корреляция (лот. Correlatio – ўзаро муносабат, ўзаро боғланиш), корреляцион боғлиқлик – икки ёки бир нечта тасодифий миқдорларнинг статистик ўзаро боғлиқлиги. Икки ўзгарувчи ўртасидаги k корреляция оддий корреляция деб юритилади.Оддий корреляция йўли билан таҳлил қилишдан мақсад икки ҳодиса ўртасидаги боғланиш зичлигининг умумлаштирилган баҳоси корреляция индекси ҳисобланади.
Регрессион таҳлил боғлиқ ўзгарувчини боғлиқмас билан боғлайдиган ва тенглама коэффициентларидан иборат номаълум параметрларни ўз ичига олган регрессия тенгламаси кўринишидаги модел тузишдан иборат. Агар тенглама параметрларга нисбатан чизиқли бўлса, у ҳолда регрессия чизиқли, акс ҳолда чизиқлимас ҳисобланади. Бунда 2 масала ечилади:
ўзгарувчилар орасида сабаб-оқибат боғланишлар борлиги текширилади;
боғлиқмас ўзгарувчилар қийматларидан боғлиқ ўзгарувчилар қийматларини башоратлаш.Агар xваy орасидаги боғлиқлик чизиқли деб тахмин қилинса, у ҳолда у y = b0 + b1xорқали ифодаланиши мумкин, бу ерда b0, b1 – тенглама параметрлари.
Бу ҳолда регрессион таҳлил мақсади b0, b1 – тенглама параметрлари учун статистик маънодаги энг яхши бахоларни қидиришдан иборат.
Уларнинг қийматлари x=xi да y нинг башорат қилинаётган ечимини топиш имконини беради.
b0, b1тенглама параметрларини топиш учун енг кичик квадратлар усули қўлланилади, унга асосан хатолик функсияси.
Бир нечта боғлиқмас ўзгарувчилар бўлган ҳолда кўп чизиқли регрессия ўринли бўлади. Бу ҳолда баҳоларни қидиришда яна энг кичик квадратлар усули қўлланилади.
Чизиқсиз регрессия бўлган ҳолларда регрессион модел қуриш асоси бўлиб яна энг кичик квадратлар усули ҳисобланади. Бироқ бу ҳолда параметрлар баҳосини қидиришда (параметрларга нисбатан) чизиқлимас тенгламалар системаси қурилади, уни ечиш учун турли интерация усуллари қўлланилади.
Корреляцион ва регрессион таҳлил мустаҳкамлигини текшириш учун Фишер мезони - z, Стюдент мезони - t ва критерия F қўлланилади.
Фишер мезони - z. Инглиз статисти Фишер корреляцион ва регрессион таҳлилларнинг ишончлилигини текшириш учун логарифмик функсиядан фойдаланиш усулини ишлаб чиқди:
(6)
zтақсимоткичиктанланмаданормалга яқин бўлади. F. Миллс Nq 12 ваp=0,8 (p-бош тўпламда корреляция коэффициенти)да rваzтақсимотграфлгиниўтказади. Zўрта квадратик хатоқуйидаги формула бўйичатопилади:
(7)

Download 222.38 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling