4.4-расм БТПЖ Жиззах вилояти бўйича 2011-2018 йиллар давомида пенсия ва ижтимоий нафақа олувчилар динамикаси
Манба: БТПЖ Жиззах вилоят бошқармаси хисобот маълумотлари асосида муаллиф тамонидан тайёрланди
4.4-жадвал маълумотлари таҳлилига кўра, БТПЖ Жиззах вилояти бошқармасида 2011-2018 йиллар мобайнида пенсия ва ижтимоий нафақа олувчилар сонининг ўсиши кузатилган, хусусан, 2012 йилда 0,99% га,2013йилда 1,0%, 2014 йилда 1,01%, 2015 йилда 1,02%, 2016 йилда 1,04%, 2017 йилда 1,06% ва 2018 йилда 1,07%га ошиб борган. Пенсия ва нафақа олувчилар динамикасига асосан охирги йилларда сезиларли даражада ўсиш тендецияси кузатилмоқда. Масалан, 2012-2015 йиллар оралиғида ўртача ўсиш суръати 1% атрофида бўлган бўлса, 2017 йилга келиб 7% ўсиш суръати кузатилган.
4.5-расм БТПЖ Жиззах вилояти бўйича 2015-2018 йилларда пенсия ва ижтимоий нафақа олувчилар сонининг ўзгариш динамикаси
Манба: Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маълумотлари асосида тайёрланди. www.pfru.uz
Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Жиззах вилояти бўйича 2019 йил 1 январ холатига пенсия ва нафақалар олувчиларнинг жами сони 117 034 та бўлиб шундан, пенсия олувчилар сони 101013 та, нафақа олувчилар сони 16021 тани ташкил қилади. 2018 йилда янги тайинланган пенсия 9549 та бўлиб уларнинг ўртача миқдори 466709 сўмни ташкил этган, янги тайинланган нафақа 3097 тани ташкил қилиб уларнинг ўртача миқдори 322583 сўмни ташкил этган.
2018 йил 1 январ холатига пенсия ва нафақалар олувчиларнинг жами сони 109572 та бўлиб шундан, пенсия олувчилар сони 95656 та, нафақа олувчилар сони 13916 тани ташкил қилади. 2017 йилда янги тайинланган пенсия 8534 та бўлиб уларнинг ўртача миқдори 436632 сўмни ташкил этган, янги тайинланган нафақа 2527 тани ташкил қилиб уларнинг ўртача миқдори 277127 сўмни ташкил этган.
Шу ўтган икки йилини тахлил қиладиган бўлсак пенсионерлар сони 5357 га нафақа олувчилар сони 2105 тага ошган. Ўртача пенсия миқдоридаги фарк 73075 сўм 1,15 % га ошган , нафақа миқдори эса 47700 сўм 1,16 % га ошган.
Do'stlaringiz bilan baham: |