Туйназаров абдуғаффор абдубоқИ ЎҒли ягона ижтимоий тўлов ва суғурта бадаллари ставкаларини оптималлаштириш


-жадвал Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг даромадларида


Download 222.38 Kb.
bet17/24
Sana10.10.2023
Hajmi222.38 Kb.
#1697247
TuriДиссертация
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   24
Bog'liq
Дис. А.Туйназаров-15.06.19-1 07 2019

4.1-жадвал
Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг даромадларида
Ягона ижтимоий тўловнинг улуши
(млрд сўмда)

Кўрсаткичлар

2009 й

2010 й

2011 й

2012 й

2013 й

2014 й

2015 й

2016 й

2017 й

2018 й

2019 й




Жами, даромад

3934,5

5022,6

6 177,9

7 853,1

9741,7

11946,7

12517,8

14638,0

18 113,3

19505,1

22728,9




Ягона ижтимоий тўлов ҳисобидан (24,8%)

Кирим маблағлари миқдори

2164,8

2 927,3

37 68,1

4 786,3

5957,3

7299,5

7 617,5

8774,7

9474,0


10226,0


11808,0





Умумий даромад ҳисобидаги улуши

55,0%

58,3%

61,0%

60,9%

61,2%

61,1%

60,8%

50
,2%

52,3%

52,4%

52,0%




Манба: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг маълумотларига асосан тайёрланди. www.pfru.uz.
Ушбу жадвал маълумотлари таҳлилидан кўринадики, бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси даромадларининг шаклланишида ягона идтимоий тўловлар салмоғи юқорилигича сақланиб қолмоқда. Масалан, 2009 йилда ЯИТ нинг жами тушумлардаги улуши 55%ни ташкил қилган бўлса, 2015 йилга келиб 60.8%ни ташкил қилган. 2015 йилдан 2016 йилга келиб ЯИТ нинг улуши кескин камайиши кузатилган, яъни 10%га камайиб 50%ни ташкил қилган. ЯИТнинг улуши охирги уч йилда 52%ни ташкил этган.

4.3-расм. ЯИТнинг умумий даромаддаги улуши, %
Манба: Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маълумотлари асосида тайёрланди. www.pfru.uz

Ушбу 4.3-расм маълумотлари асосида, Пенсия жамғармасининг даромадларида ЯИТ суммасининг ўзгариш тенденциясини график асосида яхшироқ тасвирлашимиз мумкин бўлади. Ушбу график маълумотларидан ҳам кўринадики, ЯИТ суммасининг улуши 2019 йил бошига келиб 2009 йилга нисбатан 3% паст кўрсаткични ташкил этмоқда. Ушбу ҳолатлар ҳам мамлакатимиз Пенсия жамғармаси даромадларини шакллантириш манбаларини оптималлаштириш зарурияти юзага келганлигини билдиради.


Бугунги кунга келиб, Пенсия жамғармаси даромадлари харажатларини тўлиқ қоплашга етарли бўлсада, жамғарилган маблағлардан самарали фойдаланиш механизмлари деярли ишламаяпти.
Ваҳолангки, 2010 йилга қадар жамғарманинг даромадлари харажатларини қоплашга етмаганлиги сабабли давлат бюджетидан дотация, давлат мулкини хусусийлаштириш, республика йўл жамғармасининг ўтган йил охирига ва йил бошига қолдиғи ҳисобидан маблағлар йўналтирилган.
Ўзбекистон Республикаси биринчи Президентининг 2006 йил 18 декабрдагиПҚ-532-сонли қарорига асосан 2007 йилнинг 1 январидан бошлаб вақтинчалик ишга лаёқатсизларга нафақа тўлаш билан боғлиқ харажатлар: бюджет ташкилотлари томонидан - меҳнат ҳақи фондига ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида, хўжалик юритувчи субъектлар томонидан - шахсий маблағлари ҳисобидан амалга оширила бошланган эди.
Ўзбекистон Республикаси биринчи Президентининг 2009 йил 22 декабрдагиПҚ-1024-сонли қарорига асосан 2010 йил 1 январдан яна бир турдаги харажатлар жамғарма ҳисобидан чиқарилиб, уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича ойлик компенсация пул тўловлари, бола туғилганида бериладиган бир йўла нафақаларни Давлат бюджети маблағларидан, ишловчи аёлларга ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақалар иш берувчилар ҳисобидан, бюджет ташкилотларида ишловчи аёлларга эса тегишли бюджетлар маблағлариҳисобиданмолиялаштиришгаўтилди.
Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси харажатлари таркибида асосий улушни ишламайдиган пенсионерларга пенсия тўлови харажатлари ташкил қилиб, ҳозирда у 94,3 фоизни ташкил қилмоқда. Ишлайдиган пенсионерларни улуши албатта кам бўлиб, у ҳозирда 5,5 фоизни ташкил қилмоқда, лекин йилдан йилга уларнинг сони ортиб бормоқда. 2009 йилда 23 та пенсионердан 1 таси ишлайдиган пенсионер бўлган бўлса, 2019 йилга келиб уларнинг нисбати 1/18 ни ташкил қилмоқда. Ишлайдиган пенсионерлар жамғармага самарали ҳисобланган бўлиб, уларнинг асосий қисми пенсияни 50 фоиз миқдорида олиб келишган ва бундан ташқари жамғармага суғурта бадали тўлашган. Бу ҳолат адолатлилик принципларига мос келмаслиги сабабли, ҳукуматимиз раҳбарининг фармонига асосан 2019 йил 1-январидан барча ишловчи пенсионерларга пенсияси тўлиқ тўланиши жорий қилинди.
Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг тасдиқланган Низомига асосан Жамғарма даромадларини шакиллантириш манбалари қуйидагилар ҳисобланади:
- белгиланган миқдорлардаги ягона ижтимоий тўлов тушумлари –24,8%;
- алоҳида юридик шахсларнинг ижтимоий суғурта бадаллари;
- фуқароларнинг суғурта бадаллари – 8,5% (2019 йил 1 январдан бекор қилинди);
- жисмоний шахслар айрим тоифаларининг суғурта бадаллари;
- мажбурий ажратмалар – 1,6% (2019 йил 1 январдан бекор қилинди);
Бошқа тўловлар:
- Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонуни 15-моддасига мувофиқ тайинланган меҳнатда майиб бўлганлик ёки касб касаллиги оқибатида ногирон бўлганларга пенсиялар тўлаш харажатларини қоплаш учун регрессив талаблар (даъволар) бўйича иш берувчилар ва фуқаролардан ундириладиган маблағларнинг 85 фоизи;
- Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонуни 14-моддасига мувофиқ муддатидан олдин тайинланган ёшга доир пенсияларни тўлаш харажатларини қоплаш учун ўтказиладиган Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг Бандликка кўмаклашиш жамғармаси маблағлари;
- Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонуни 12-моддасига мувофиқ тайинланган имтиёзли пенсияларни тўлаш харажатларини қоплаш ҳисобига ўтказиладиган юридик шахслар маблағлари;
- деҳқон хўжаликлари аъзоларининг ихтиёрий тартибда тўланадиган суғурта бадаллари;
- ҳисобланган жарималар суммасининг бир қисми ҳамда мажбурий тўловлар, бадаллар ва бошқа тўловлар ўз вақтида тўланмаганлиги учун пенялар (қонун ҳужжатларига мувофиқ давлат солиқ хизмати органларини ижтимоий ривожлантириш ва моддий-техник таъминлаш махсус жамғармасига ҳамда Жамғарма ходимларини ижтимоий ривожлантириш ва моддий рағбатлантириш жамғармасига ундириладиган суммалардан ташқари);
- юридик шахс тугатилганда, фермер ва деҳқон хўжалиги қайта ташкил этилганда ёки тугатилганда меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда майиб бўлган, касб касаллигига чалинган ёки соғлигига бошқача шикаст етказилган ишчи ва ходимга етказилган зарарни қоплаш учун тўланадиган маблағлар;
- қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар, шу жумладан, Давлат бюджети маблағлари ва ихтиёрий бадаллар.
Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси даромадлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначлигида очилган ягона ғазна ҳисоб рақамига туширилмоқда.


Download 222.38 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling