Туйназаров абдуғаффор абдубоқИ ЎҒли ягона ижтимоий тўлов ва суғурта бадаллари ставкаларини оптималлаштириш


-расм БТПЖ Жиззах вилояти бўйича пенсия ва ижтимоий нафақа олувчилар сонининг (шаҳар) туманлар кесимида ўзгариш динамикаси


Download 222.38 Kb.
bet19/24
Sana10.10.2023
Hajmi222.38 Kb.
#1697247
TuriДиссертация
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   24
Bog'liq
Дис. А.Туйназаров-15.06.19-1 07 2019

4.6-расм БТПЖ Жиззах вилояти бўйича пенсия ва ижтимоий нафақа олувчилар сонининг (шаҳар) туманлар кесимида ўзгариш динамикаси
Манба: Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маълумотлари асосида тайёрланди. www.pfru.uz
БТПЖ Жиззах вилоят бўйича молиялаштирилган маблағ тўҳталадиган бўлсак, ишловчи пенсия ва нафақаолувчиларга 2018 йил I чорагида 4442,7 млн сўм, 2018 йил II чорагида 5078,8 млн сўм, 2018 йил III чорагида 5371,2 млн сўм, 2018 йил IV чорагида 5821,3 млн сўм, 2019 йил I чорагида 9263,9 млн сўм,пенсия ва нафақаларга молиялаштирилган.2018 йил IV чорагидамолиялаштирилган маблағдан 2019 йил I чорагида молиялаштирилган маблағлар 3442,5 млн сўмга ошган, бунга сабаб 2019 йил 1январдан бошлаб барча ишловчи пенсионерлар ва нафақа олувчиларга пенсия ва нафақа пуллари 100% миқдорида тўланди.


4.7-расм. БТПЖ Жиззах вилоятибўйича молиялаштирилган пенсия ва ижтимоий нафақа суммаси (млн сўмда)
Манба: Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маълумотлари асосида тайёрланди. www.pfru.uz

Ушбу жадвал маълумотлари таҳлилидан кўришимиз мумкинки, БТПЖ Жиззах вилоят бошқармаси тамонидан ишламайдиган пенсия ва нафақаолувчиларга 2018 йил I чорагида 149819,7 млн сўм, 2018 йил II чорагида 151198,8 млн сўм, 2018 йил III чорагида 161635,5 млн сўм, 2018 йил IV чорагида 177360,2 млн сўм, 2019 йил I чорагида 187372,8 млн сўм, пенсия ва нафақаларга маблағлар молиялаштирилган бўлиб, ушбу маблағларнинг мақсадли ишлатилиши таъминланган. 2018 йил IV чорагидамолиялаштирилган маблағларга нисбатан2019 йил I чорагида молиялаштирилган маблағлар 10012,6 млн сўмга ошганлигини кўришимиз мумкин, бу ҳолатни 2019 йил 1 январдан бошлаб тайинланган пенсия пуллари юқори миқдори энг кам иш хақининг 8 баробаригача бўлган чегаранинг энг кам ойлик иш хақининг 10 баробаригача оширилганлиги билан изоҳлашимиз мумкин.


4.3. Хўжалик юритувчи субъектларнинг ягона ижтимоий тўловлари ва фуқароларнинг ихтиёрий суғурта бадалларини оптималлаштириш йўналишлари ҳамда охирги йилларда амалга оширилаётган ислоҳотлар
Мамлакатимизда айни пайтда пенсия тизимини ислоҳ қилиш борасида ислоҳотлар қизғин бормоқда. Айниқса сўнгги йиллар мобайнида ушбу йўналишда қатор фармон ва қарорлар қабул қилиниб, тегишли қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил
7 февралдаги ПФ-4947-сонли Фармони билан тасдиқланган “2017 - 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси”нинг бешта устувор йўналишларидан бири ҳам ижтимоий соҳани ривожлантиришга қаратилганлиги, ушбу соҳа бугунги кунда ҳам ҳукуматимиз томонидан эътибор қаратиб келинаётган энг муҳим йўналишлардан бири эканлигидан далолат беради.
Мазкур фармонга кўра, беш йил муддатда ижтимоий соҳани ривожлантиришга йўналтирилган аҳоли бандлиги ва реал даромадларини изчил ошириб бориш, ижтимоий ҳимояси ва соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш, хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, арзон уй-жойлар барпо этиш, йўл-транспорт, муҳандислик-коммуникация ва ижтимоий инфратузилмаларни ривожлантириш ҳамда модернизация қилиш бўйича мақсадли дастурларни амалга ошириш, таълим, маданият, илм-фан, адабиёт, санъат ва спорт соҳаларини ривожлантириш, ёшларга оид давлат сиёсатини такомиллаштиришнинг мақсад ва вазифалари белгилаб берилган.
Ушбу мақсадларни амалга ошириш билан боғлиқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 28 декабрдаги“Меҳнат фаолиятини олиб бораётган пенсионерларнинг алоҳида тоифаларига қулай шароитлар яратишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5291-сонли Фармони кўра 2018 йилнинг1 январидан бошлаб:

  1. ишлаши ва фаолият соҳасидан қатъий назар, республиканинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига салмоқли ҳисса қўшгани учун Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан «Халқ...», «Хизмат кўрсатган ... арбоби» ва «Хизмат кўрсатган...» фахрий унвонларига эга пенсионерларга;

  2. илм-фан, адабиёт ва санъат асарларини яратганлиги ҳамда улардан фойдаланилаётганлиги учун фақат муаллифлик мукофоти (гонорар) кўринишида даромад олаётган, лекин меҳнат шартномаси асосида меҳнат фаолиятини амалга оширмаётган пенсионерларга пенсиялар тўлиқ миқдорда тўланиши белгиланган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 декабрдаги “Хусусий тиббиёт ташкилотларини ривожлантириш бўйича қўшимча шарт-шароитларни яратиш тўғрисида”ги ПҚ-3450-сонли Қарори билан 2018 йил1 январдан бошлаб, мулкчилик шаклидан қатъи назар, тиббиёт ташкилотларида ишловчи шифокор-пенсионерларга пенсия тўлиқ миқдорда тўланиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 майдаги “Мамлакатни демократик янгилаш жараёнида фуқаролик жамияти институтларининг ролини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5430-сон Фармони 2018 йил1 июндан бошлаб нодавлат нотижорат ташкилотларининг пенсионер ходимларига пенсия уларнинг мазкур ташкилотлардаги фаолияти ягона иш жойи бўлган тақдирда, тўлиқ тўланиши белгиланган.
Шунингдек, фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятининг самарадорлигини янада ошириш, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг бу соҳадаги ваколатларини кенгайтириш ва фаол иштирокини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 апрелдаги N ПҚ-3680 сонли қарорига кўра,2018 йилнинг 1 июлидан бошлаб деҳқон хўжалиги ва 4 сотихдан кам бўлмаган томорқа ерида банд бўлган ёки ушбу участкада қорамол ёхуд 50 бошдан кам бўлмаган парранда парваришлаётган жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига йилига энг кам ойлик иш ҳақининг бир баробари миқдорида суғурта бадали тўланган тақдирда, суғурта бадали тўланган йил меҳнат стажига киритилиши билан бирга Кенгаш тизимида ишлайдиган пенсионерларга ҳам пенсиялар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маблағлари ҳисобидан тўлиқ тўланиши белгилаб қўйилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 сентябрдаги “Халқ таълимини бошқариш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5538-сон Фармони қабул қилинди. Унга кўра халқ таълими тизимини ислоҳ қилишнинг асосий йўналиши этиб жумладан мактаб ва мактабдан ташқари таълимни сифат жиҳатидан янги даражага кўтариш белгиланди ҳамда 2019 йил 1 январдан бошлаб мактабларда ишлаётган пенсионер ходимларга пенсия тўлиқ миқдорда тўланиши белгиланди.

Download 222.38 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling