ПЖД =57256,18 + 0,98хЯИТ+ 1,44хСБ + 0,91хКТАБ(4.4.)
4.4–регрессия модели асосида хулоса қиладиган бўлсак, Пенсия жамғармаси даромадларининг шаклланишида танлаб олинган барча кўрсаткичларимиз тўғри пропорционал эканлигини кўришимиз мумкин. Бунга кўра, Пенсия жамғармасининг даромадлари шакллантирилишида суғурта бадаллари юқори таъсирга эга бўлиб, суғурта бадалларининг 1 бирликка ошиши жами даромадларни 1,44 бирликка ошишига олиб келишини, ЯИТнинг бир бирликка ошиши эса жамғарма даромадларининг 0,98 бирликка ошишини билдиради. Шунингдек, жамғарма даромадларининг шаклланишида корхоналарнинг товар айланмасидан бадаллар ҳам юқори позитив таъсирга эга бўлиб, унинг 1 млн. сўмга ошиши жамғарма даромадларини 0,91 млн. сўмга ошишига олиб келишини билдиради. Бу ҳолатни Пенсия жамғармасининг 2019 йил 1 январдан ЯИТ ва мажбурий суғурта бадалларини оптималлаштирилиши натижасида аҳолининг иш ҳақи базасининг ошишини ҳисобга оладиган бўлсак, ЯИТ миқдорининг ошиши натижасида жамғарма даромадларининг етарли даражада ошишига эришиш мумкинлиги билан изоҳлашимиз мумкин бўлади.
5.2. Фан ва билимни ошишига қўшилган ҳисса
2018 йил 16 майда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий Университетида “Ижтимоий сохани модернизациялаш ва ривожлантиришнинг устувор йўналлишлари” мавзусида республика илмий амалий конференцияси ўтказилди. Унда “Ўзбекистонда пенсия тизимини такомиллаштиришнинг устувор вазифалари” мавзусида тезис, ва 2018 йил 23 октябрда Тошкент Молия Институтида “ Пенсия таъминоти тизимини ислох этиш концепцияси: халқаро тажриба ва тенденциялар, Ўзбекистонда пенсия таъминоти тизимини ривожлантириш истиқболлари” мавзусида республика илмий-амалий конференцияда “Мустақил Ўзбекистонда пенсия тизимини ривожлантиришнинг устувор вазифалари” номли тезис, хамда 2018 йил 16 ноябр санасида Ўзбекистон Республикаси Банк молия академиясида “Ўзбекистоннинг жахон молия бозорига интеграциялашуви: инновациялар трансфери, халқаро стандартлар, рейтинглар ва индекслар” мавзусида республика илмий амалий конференцияси ўтказилди. Унда “Ягона ижтимоий тўлов ва суғурта бадали ставкаларини оптималлаштириш” мавзусида тезисларим чоп этилди. Шунингдек, Банк-молия академияси ёш олимларининг Илмий-амалий конференцияси мақолалар тўпламида “Ўзбекистонда пенсия таъминоти тизимини ривожлантиришда ягона ижтимоий тўлов ва суғурта бадалларини оптималлаштириш масалалари” мавзусидаги мақолам чоп этилди.
Do'stlaringiz bilan baham: |