Туйназаров абдуғаффор абдубоқИ ЎҒли ягона ижтимоий тўлов ва суғурта бадаллари ставкаларини оптималлаштириш


Download 222.38 Kb.
bet20/24
Sana10.10.2023
Hajmi222.38 Kb.
#1697247
TuriДиссертация
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   24
Bog'liq
Дис. А.Туйназаров-15.06.19-1 07 2019

Пенсия таъминоти - бу кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар ёки боқувчисини йўқотган оилаларни ижтимоий ҳимоялаш тизимининг асосий элементи бўлиб, меҳнатга лаёқатсиз ва кам таъминланган фуқароларни турмуш даражасини таъминлаш ва қўллаб-қувватлашга йўналтирилган иқтисодий, ҳуқуқий, ижтимоий ва ташкилий характерга эга бўлган қатор чора-тадбирлар комплексининг амалга оширилишини назарда тутади.
2017 йил якунлари бўйича Республикамиздаги пенсионерлар сони “Ҳарбий хизматчилар пенсия таъминоти тўғрисида”ги қонуни бўйича пенсия олувчиларни қўшган ҳолда 3488,9 минг кишини ёки мамлакат аҳолисининг 10,7 фоизини ташкил этмоқда.
Шу билан бирга, пенсия ва ижтимоий нафақа олувчилар умумий сонининг атиги 3,2 фоизини ишловчи пенсионерлар ташкил этмоқда.
4.3-жадвал
Жаҳонда пенсионерлар бандлиги (барча шаклда) даражаси
65 ёшдан 69 ёшгача бўлган эркаклар ва аёллар (фоизда)



Мамлакатлар

Фоизда



Мамлакатлар

Фоизда


Исландия

56,3


Латвия

19,6


Индонезия

50,6


Туркия

19,5


Жанубий Корея

45


Ирландия

19,4


Япония

42,8


Дания

19,1


Янги Зеландия

42,6


Португалия

18,8


Чили

39,9


Германия

15,5


Исроил

39,3


Финляндия

13,8


Мексика

38,6


Нидерландия

13,1


Хитой

36


Чехия

12,2


Хиндистон

35,8


Польша

9,9


Эстония

31,8


ЖАР

9,7


АҚШ

31


Италия

9,1


Аргентина

30,1


Греция

8,7


Бразилия

28,1


Австрия

8,6


Норвегия

28


Франция

6,3


Австралия

25,9


Словакия

5,6


Канада

24,9


Венгрия

5,3


Швейцария

22,9


Испания

5,3


Швеция

22


Словения

5,2


Саудия Арабистони

21,4


Бельгия

4,7


Буюк Британия

21


Латвия

19,6


ОЭСР

20,09


Туркия

19,5

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 29.06.2018 йил ПФ-5468 сонли “Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепцияси тўғрисида”ги фармони қабул қилинди. Янги солиқ концепциясига кўра мамлакатимизда солиқ юкини изчиллик билан камайтириш, солиқ солиш тизимини соддалаштириш ва солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш иқтисодиётни жадал ривожлантириш ҳамда мамлакатнинг инвестициявий жозибадорлигини яхшилашнинг энг муҳим шартлари ҳисобланади.


Солиқ тўловчилар томонидан ходимларнинг реал сонини ва меҳнатга ҳақ тўлаш фондини яширишга олиб келувчи меҳнатга ҳақ тўлаш фонди солиқ ставкаларининг юқори даражада эканлиги таъкидланган. Шу сабабли 2019 йил 1 январдан бошлаб меҳнатга ҳақ тўлаш фондига солиқ юки қуйидагилар орқали оптималлаштирилди:
-Барча фуқаролар учун жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ягона ставкасини 12 фоиз миқдорида жорий этиш, шундан 0,1 фоизини шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига йўналтириш. Бунда, айрим тоифадаги фуқароларнинг энг кам ойлик иш ҳақининг 4 баравари миқдоридаги даромадларини солиқ солишдан озод қилишнинг амалдаги тартиби сақлаб қолинди.
-Фуқароларнинг меҳнатга ҳақ тўлаш туридаги даромадларидан Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасига ушлаб қолинадиган суғурта бадалларини бекор қилинди
-Пенсия тизимининг барқарорлигини таъминлаш мақсадида бюджет ташкилотлари ва давлат корхоналари, устав жамғармаси (капитали)да давлат улуши 50 фоиз ва ундан кўпроқ миқдорда бўлган юридик шахслар учун ягона ижтимоий тўловни 25 фоиз миқдорида белгилаш, шунингдек, бошқа юридик шахслар учун ушбу тўлов ставкасини 15 фоиздан 12 фоизгача пасайтириш белгиланди.
-Давлат мақсадли жамғармаларига юридик шахсларнинг обороти (тушуми)дан ундириладиган мажбурий ажратмалар бекор қилинди.
Мазкур концепциянинг аҳамияти жуда катта бўлди. Рақамлар бўйича мисол келтирилганда, бугунги кунда Ўзбекистонда 13 миллион меҳнатга лаёқатли аҳоли бўлса, жисмоний шахслардан олинадиган солиқ тўловлари бўйича солиқ тўлаётганлар 4 ярим миллионни ташкил этади. 3,3 миллион одам пенсионер.Бундан кўринадики, 4 ярим миллион одам пенсияни таъминлаб бериши керак. Бу кўрсаткич Европанинг энг қариб бораётган мамлакатларига хос. Бизда асосан ёш миллат бўлишига қарамасдан шундай аҳвол. Давлатимиз раҳбари ушбу жиҳатларни ҳам ўйлаб, ҳар томонлама пухта фармон қабул қилдиларки, бу солиқ сиёсатидаги ўзгаришлар ривожланиш учун катта қадам бўлди. деб таъкидлади Ўзбекистон Республикаси Молия вазири Ж.Қучқоров 02.07.2019 йилда бўлиб ўтган Халқаро пресс-клубнингнавбатдагисессиясида.
Қўшимча харажатлар жамғарма даромадларини тўлиқлилигини таъминлаш, ишловчи фуқаролар иш фаолиятларини расмий рўйхатдан ўтказишлари ҳамда жамғармага суғурта бадали ҳисобидан ундирилиши белгиланган.
Пенсия жамғармасининг пенсия харажатларини қоплаш мақсадида хукуматимизнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиб борилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2016 йил 22 февралдаги 46-сонли қарорига асосан Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари якка тартибда тўловчи шахслар тоифасига куйидагилар киритилди. Пенсия жамғармасига суғурта бадалларини мажбурий равишда айримлари эса ихтиёрий равишда тўлайдилар. Ихтиёрий равишда тўлайдиган шахслар энг кам иш хақининг камида бир баробари миқдорида бир йилда тўлайди. Дехкон хўжалиги бошлиғи энг кам иш хақининг 4,5 баробари миқдорида хар йили октябр ойигача тўлайдилар. Солиқ агенти хисобланмаган иш берувчидан даромад олувчи ходим хар ойлик даромадининг 8 % миқдорида 1 июнига қадар тўлаб боради.
Мажбурий равишда тўловчи шахслар Хар ойнинг 25 санасига қадар энг кам иш хақининг камида бир баробари миқдорида тўлайдилар. Якка тадбиркор ёнланган ходим энг кам иш хақининг 0,5 баробарида тўлайди. Дехқон хўжалиги рахбари энг кам иш хақининг 4,5 баробари миқдорида хар йили октябр ойига қадар тўловни амалга оширади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 июлдаги “Ўзбекистон Республикасининг ташқи мехнат миграция тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғисида” ги №3839- сон қарорига мувофиқ 2018 йил 1 августдан бошлаб хорижда мехнат фаолиятини амалга оширувчи фуқаролар томонидан бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига энг кам иш хақининг 4,5 баробари миқдорида йиллик суғурта тўловларини ихтиёрий равишда тўлаш тартиби жорий этилди. Юқорида келтирилган қарор ва фармойишлар ахоли даромадини ошириш билан бирга пенсия жамғармасига иштирокини таъминлайди. юридик шахслар учун ягона ижтимоий тўлов ставкасини 12 фоизгача пасайтириш қўшимча иш ўринларини кенгайиши олиб келади.
Гап фуқароларнинг моддий фаровонлигини ошириш ҳақида борар экан, ишловчи пенсионер ҳам, барча ишчи-хизматчилар каби Пенсия жамғармасига суғурта бадалларини тўлиқ тўлаганлигини инобатга олган ҳолда, шунингдек пенсия таъминоти тизимида ижтимоий адолат ва самарадорликни янада ошириш мақсадида қуйидагиларни таклиф этамиз:

  • “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги қонуннинг 37-моддасида қайд этилган ёшга доир пенсия тайинланганидан кейинги ишланган вақт пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун стажга қўшиб ҳисобланмаслиги бўйича чекловларни олиб ташлаш ва ишловчи пенсионернинг ёшга доир пенсия тайинлангандан кейинги иш стажини ҳисобга олиб (ҳар 2 йилда), пенсия миқдорларини қайта ҳисоблаш механизмини амалиётга жорий қилиш;

  • Меҳнат фаолиятини давом эттириб белгиланган пенсия ёшидан кейин пенсияга чиқишга мурожаат этадиган фуқароларнинг қўшимча ишлаган иш стажларини ҳисобга олишни рағбатлантирувчи янги механизмларни жорий қилиш.

Агар статистик маълумотларни кўрадиган бўлсак,
2017 йил учун ҳисобланган ўртача ойлик пенсия миқдори 556,8 минг сўмни, ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақи миқдори эса 1457,8 минг сўмни (қишлоқ хўжалиги корхонлари ҳамда кичик тадбиркорлик субъектларисиз) ташкил этган. Яъни ўртача пенсияларнинг иш ҳақидаги улуши 38,2% ташкил этмоқда.
Ўртача иш ҳақи ва ўртача пенсия миқдорлари ўртасидаги тафовутнинг бундай кўринишда эканлиги юқоридаги таклифларнинг ўринли эканлигидан далолат беради.
Қолаверса, бугунги кунда Республикамизда олиб борилаётган барча ислоҳотлар негизи бутун халқимиз, шу жумладан ижтимоий ҳимояга муҳтож ва аҳолининг кам таъминланган қатлами ҳисобланган пенсионерларимизнинг турмуш тарзини янада оширишга қаратилган бўлиб, уларга қулай шарт-шароитларни яратишга хизмат қилади.
Эконометрик таҳлилни амалга ошириш учун Пенсия жамғармасига умумий даромадлари, ЯИТ, суғурта бадаллари ва корхоналарнинг товар айланмаларидан суғурта бадали бўйича 2014-2018 йиллардаги чораклик маълумотларидан фойдаланамиз.

Download 222.38 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling