Туйназаров абдуғаффор абдубоқИ ЎҒли ягона ижтимоий тўлов ва суғурта бадаллари ставкаларини оптималлаштириш


Download 222.38 Kb.
bet12/24
Sana10.10.2023
Hajmi222.38 Kb.
#1697247
TuriДиссертация
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   24
Bog'liq
Дис. А.Туйназаров-15.06.19-1 07 2019

Сўровлар ўтказиш усули. Сўровлар ўтказиш усулинафақат методик информация тўплашнинг эмпирик методларидан бири сифатида, балки методология фанида эмпирик тадқиқотлар ўтказишнинг энг муҳим ва аҳамиятли усулидир. Аслида бу методдан фойдаланиш XVIII асрга бориб тақалади ва ҳозирги даврда энг кўп қўлланилади. Сўров усулининг аҳамиятли томони шундан иборатки, илмий тадқиқотлар жараёнида бошқа хужжатли манбаларда эса учрамайдиган, учраши ҳам мумкин бўлмаган, бошқа методик тадқиқот усуллари ёрдамида маълумотлар олиш мумкин бўлмаган маълумотларни, ахборотларни олиш имконини яратади. Айниқса жамият аъзолари бўлган ижтимоий гуруҳлар, жамоалар, шахслар ва бошқа ижтимоий қатлам кишиларнинг ижтимоий турмуш, ҳаёт жараёнлари, воқеа ва ҳодисаларга бўлган муносабатлари, алоқалари, фикр-мулоҳазаларини социологик тадқиқот асосида ўрганишда сўров усулининг аҳамияти беқиёс каттадир.
Айниқса ҳозирги шароитда мамлакатимиз мустақилликка эришиб ҳуқуқий давлатдан, кучли фуқаролик демократик жамиятга бозор муносабталарига аста-секин ўтиш жараёнида жамиятда ижтимоий коммуникацияларнинг роли ошиб борар экан эмпирик социал тадқиқотлар олиб бориш усулининг жумладан, сўров усулининг роли янада ортиб бориши, аҳамияти кенгайиши билан характерлидир. Сўров усули дастлабки социологи ахборотларни олиш учун фойдаланиб, у оғзаки ёки ёзма шаклида олиб борилиши мумкин. “Сўровлар одатда унчалик батафсил маълумот бермайди, - дейди инглиз олими Энтони Гидденс, - лекин унинг тўғрилигига шубха қилмаса бўлади”. Сўров усулида тадқиқотчи билан респондент (респондент инглизча сўз бўлиб “жавоб бермоқ”, “жавоб берувчи” маъноларини англатади) ўртасида алоқа ва муносабатлар, сўровномалар пухта ишланган аниқ бўлиши, респондентлар эркин, ўз сўзлари билан, холисона ифода этиши, саволлар сермазмун ва содда, тушунарли жавоб беришга қулай бўлиши, ноаниқликларга йўл қўймаслиги, ҳатто респондентлар руҳи, ҳолати, характери, мавқеи ва жамиятга муносабатлари эътиборга олиниши, адреслари, ёши, касби, билим даражаси, улар ҳақида бошқа маълумотлар ҳам аниқ бўлиши шарт. Аммо шахс исми ва фамилияси кўрсатилмайди.
Сўров усулининг қулайлиги шунда намоён бўладики, тадқиқотнинг кузатиш ва эксперимент усулларини фақат мутахассис социологлар қўллаши мумкин бўлса, сўров усулида тадқиқот ўтказишга қисқа муддатли тайёргарликдан ўтган ёрдамчиларни ҳам жалб қилиш ва улар ёрдамида респондентларнинг катта миқдорини қамраб олиш мумкин.
Сўров усули бошқариш учун қулай усулдир. Бундан ташқари, тадқиқот кўламини кенгайтиришда сўров усулининг имкониятлари жуда катта.
Бу усул қўлланилганда катта корхона ва муассасалар, соҳалар, минтақалар ва ҳатто, мамлакат миқёсида ҳам тадқиқот ўтказиш мумкин.
Кузатиш усули фақат ҳозирги даврда юз бераётган ҳодисалар ҳақида маълумот берса, сўров усули респондентга бевосита мурожаат қилиб, унинг хулқ-атвори, ҳаракатдан кўзлаган ниятлари ўтган даврда қилган ва ҳозир қилаётган ишлари, келажакка мўлжалланган режалари тўғрисида батафсил маълумот олиш имконини беради. Айниқса, кишининг ҳис-туйғулари, кечинмалари, ҳаракат мотивлари тўғрисида маълумот тўплаш керак бўлганда, бу усул қўл келади. Чунки бу ҳодисалар кузатувчи нигоҳидан яширин бўлиб, уларни кузатиш усули билан аниқлаб бўлмайди.
Лекин, сўров усули фақат афзаллик ва қулайликлардан иборат экан, деб хулоса чиқариш нотўғри бўлур эди. Бу усулнинг ҳам бир қатор камчиликлари мавжуд. Масалан, бу усул ёрдамида олинган маълумотларнинг ҳақиқатга қанчалик мос келишини синчиклаб текшириш керак. Чунки, бу усул қўлланганда маълумот манбаи фақат респондент бўлади. Респондентлар эса ўз характери, дунёқараши, хулқи, маълумоти бўйича турли кишилар бўлиб, улар ҳар доим ҳам ҳақиқатни гапиравермайдилар. Респондентнинг жавобларига қай даражада ишониш мумкинлиги масаласи жуда мураккабдир. Респондент жавобларининг тўғри ёки нотўғри эканини текширишнинг бир қанча усуллари мавжуд бўлиб, улардан қанчалик усталик билан фойдалана олиши тадқиқотчининг маҳоратини кўрсатади. Бу усуллар анкета саволларининг қай даражада ўйлаб ва пухта тузилгани, уларнинг пайдарпайлиги, саволларда респондент руҳияти ҳисобга олинганлиги билан боғлиқ.
Сўров усулининг моҳияти шундан иборатки, тадқиқот олиб борувчи савол беради ва респондент ўзининг дунёқараши, маълумоти, билими ва хоқишидан келиб чиқиб, саволларга жавоб беради. Тадқиқотчи респондентга савол беришдан аввал ўзи бир неча саволларга жавоб топиши керак. Бу саволлар қуйидагилар:

  1. Саволни кимга ёки кимларга бермоқчи?

  2. Респондент саволларга жавоб беришни хоқлайдими ёки йўқми?

  3. Респондент қўйилган саволларга жавоб бера оладими, йўқми?

  4. Респондент ҳаққоний жавоб бериши учун саволларни қай йўсинда, қай тарзда ва қай шаклда бериш керак? Мана шу саволларга жавоб топа олган социолог тадқиқотнинг муваффақиятли чиқишини кўп жиҳатдан таъминлаган бўлади.

Умуман олганда сўров услубида ҳамма вақт ҳам фойдалана бериш шарт эмас. Сўров усулидан қуйидаги ҳолларда фойдаланиш самарали бўлади.
1) ўрганилаётган муаммо бўйича етарли даражада хужжатли, манбавий маълумотлар етарли бўлмаганда ёки умуман бўлмаганда;
2) тадқиқот предмети, ёки унинг айрим жиҳатларини кузатиш имконияти бўлмаганда;
3) тадқиқот объекти масаласида ҳақиқий муносабат, ижтимоий ва индивидуал онг, тафаккур жараёнларини ўрганишда, ёки унинг ижтимоий характерини аниқлашда иккиланиш бўлса;
4) социологик тадқиқот усуллари ёрдамида олинган эмпирик тадқиқот маълумотларни қайта текшириш мақсадида;
5) сўров усулининг имконият даражаси ёки унинг ролини ошириш ёки кўпроқ амалий хулосаларнинг қанчалик тўғрилигини билиш учун фойдаланиш мумкин.
Ушбу сўров усулини амалга оширишда ёзма равишда ёки оғзаки интервью олиш орқали фойдаланиш мумкин. Сўров усулидан фойдаланишда анкета катта рол ўйнайди. Профессор Н.С.Алиқориев бу ҳақда: “Уларни ўзаро бирлаштирадиган восита бу – анкета”, “Сўровнинг барча турлари асосида анкета ёки савол варақаси ётади”- деб ёзади.
Анкета ўтказиш кенг тарқалган сўров тури ҳисобланиб, анкета сўровларига қўйилган саволлар орқали респодентлардан олинган жавоблар умумлаштирилиб, тадқиқот қилинаётган ижтимоий муаммо тўғрисида жамоатчилик фикрини ойдинлаштиришдан иборатдир. Бу фикр – хулосаларнинг тўғри, объектив бўлиши бевосита тадқиқотчилар томонидан тузилган саволларнинг тўғри ва ижтимоийлигига кўп жиҳатдан боғлиқ..

Download 222.38 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling