Туйназаров абдуғаффор абдубоқИ ЎҒли ягона ижтимоий тўлов ва суғурта бадаллари ставкаларини оптималлаштириш


Download 222.38 Kb.
bet7/24
Sana10.10.2023
Hajmi222.38 Kb.
#1697247
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   24
Bog'liq
Дис. А.Туйназаров-15.06.19-1 07 2019

II. АДАБИЁТЛАР ШАРҲИ

2.1. Назарий адабиётлар шарҳи


Республикамизда мустақилликка эришган йилларданоқ амалга оширилиб келинаётган кенг кўламли ислоҳотлар миллий давлатчилик ва суверенитетни мустаҳкамлаш, хавфсизлик ва ҳуқуқ-тартиботни, давлатимиз чегаралари дахлсизлигини, жамиятда қонун устуворлигини, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик муҳитини таъминлаш учун муҳим пойдевор бўлди. Шунингдек, мазкур ислоҳотлар халқимизнинг муносиб ҳаёт кечириши, фуқароларимизнинг бунёдкорлик салоҳиятини рўёбга чиқариш учун зарур шарт-шароитларни яратди.
Шу ўринда, таъкидлаш лозимки ижтимоий сиёсатнинг устувор йўналишларидан бири, бу пенсия таъминоти бўлиб, давлат ижтимоий суғуртаси бўйича тайинланадиган ва тўланадиган пенсиялар, нафақалар фуқароларни ижтимоий ҳимоялашда етакчи ўрин тутади. Албатта ушбу соҳада молиявий ресурсларни тўғри ва оқилона бошқариш, молиявий назоратни кучайтириш, Пенсия жамғармаси даромадларини шакллантиришда ЯИТ ва суғурта бадалларини оптималлаштириш муҳим аҳамият касб этади.
Шу билан бирга, аҳолига муносиб турмуш ва фаолият шароитларини яратиб берилиши ижтимоий ислоҳотларнинг бош мақсади эканлигини инобатга олган ҳолда пенсия таъминотида, меҳнат фаолиятини давом эттираётган пенсионерларга пенсия тўлови масаласи ҳам жуда муҳим ва долзарб масала ҳисобланади.
Шу жиҳатдан ҳам аҳолини ижтимоий ҳимоялашда пенсия тизимининг молиявий барқарорлигини таъминлаш, пенсия фондлари даромадларини шакллантиришда ЯИТ ва суғурта бадалларини оптималлаштириш, жамғарилган маблағлардан самарали фойдаланиш масалалари кўпгина олимлар томонидан ўрганилган.
Жумладан, тадқиқотчиларимиздан Зиядуллаев (2018) таъкидлайдики, “истиқлол йилларида пенсия таъминоти масалаларида ижобий ютуқларга эришилишига қарамасдан, бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси даромадларини шакллантириш, хусусан, ягона ижтимоий тўлов ва суғурта бадаллари ставкаларини оптималлаштириш механизмларини замонавий молиявий сиёсат консепциялари асосида такомиллаштириб бориш ҳам жамғарма маблағларидан оқилона фойдаланиш ва уни мақсадли сарфлашнинг ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий асосларини илмий-амалий тадқиқ этишни тақозо этади”.
Зиядуллаев (2018) яна шуни келтириб ўтадики, “мамлакатимиз пенсия таъминоти тизимига ягона ижтимоий тўлов ва суғурта бадали тўловчилар қонун ҳужжатларида белгилаб қўйилган” (Зиядуллаев, 2018).
Хусусан, қонунчилик ҳужжатларига асосан, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ягона ижтимоий тўлов ва суғурта бадалларини қуйидагилар тўлаши белгиланган:

  • юридик шахслар ҳамда Ўзбекистон Республикасида фаолиятини юритувчи доимий муассаса, чет эллик юридик шахсларнинг ваколатхоналари ва филиаллари орқали амалга оширувчи Ўзбекистон Республикаси норезидентлари – Ягона ижтимоий тўловни тўловчилар ҳисобланадилар;

  • жисмоний шахслар – Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, шунингдек Ўзбекистон Республикасида доимий равишда яшаб турган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар фуқароларнинг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадалларини тўловчилар ҳисобланишади.

Шуни таъкидлаш жоизки, мамлакатимизда олиб борилаётган солиқ сиёсати ислоҳотлари самараси ўлароқ, 2019 йил 1-январидан бошлаб жисмоний шахслардан мажбурий ундириладиган суғурта бадаллари бекор қилинди. Фақатгина, суғурта бадалини жисмоний шахслар тамонидан ихтиёрийлик асосида тўловларни амалга ошириш механизмлари сақлаб қолинди ва янада такомиллаштирилди.
Ваҳолангки, шу пайтгачаамалдаги тартибга мувофиқ, Пенсия жамғармасига иш берувчининг иш ҳақи фондидан ягона ижтимоий тўлов сифатидаги ажратмаси 24,8% (микрофирма ва фермер хўжаликлари 14,8%дан 12%га пасайтирилди)ни, ходимларнинг иш ҳақи ҳисобидан 8,5% мажбурий суғурта бадали тўланар эди. Бундан кўринадики, Пенсия жамғармаси маблағларининг 79,5%ини иш берувчиларнинг ягона ижтимоий тўловлари ва қолган 10,5%ини эса ходимлар иш ҳақи ҳисобидан тўлайдилар деган хулосага келиш мумкин. Дунёнинг тараққий этган мамлакатларида, хусусан, АҚШ ва Германияда бу нисбат деярли тенг бўлиб, иш берувчилар ва ишловчилар ҳиссасига тўғри келади.
Жумладан кўпгина мамлакатларда пенсия тайинлаш ва пенсия миқдорини белгилашда меҳнат стажига эмас, аксинча уларнинг Пенсия фондларига ягона ижтимоий тўловлар ва суғурта бадалларини тўлаган пуллари миқдорига қараб белгиланиши тартиби ўрнатилган. Масалан, Белорусь Республикасида ишловчи пенсионерларга тўланадиган пенсия миқдори, унга пенсия тайинлашда ҳисобга олинган ўртача иш ҳақи миқдорига боғлиқ бўлади.
Янги қабул қилинган Федерал Қонунга асосан Россия Федерациясида 2016 йилдан бошлаб Пенсия жамғармалари томонидан, ҳар йили 1 августда жамғарма ҳисобига ишловчи пенсионерлардан тушган суғурта бадаллари тўғрисидаги маълумотлар асосида, ушбу даврни иш стажига қўшиб, автоматик тарзда пенсия миқдорини қайта ҳисоблаб борилади.
Айни пайтда бундай ёндашувларни жорий этиш масаласи Украинада ҳам муҳокама этилмоқда.
Бугунги кунда Республикамизда пенсия таъминоти, тайинлаш ва тўлаш тартиби (ЎРҚ, 1993) Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
Ушбу қонуннинг 52-моддасига мувофиқ ишламайдиган пенсионерларга пенсияларни улар истиқомат қилиб турган жойдаги Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлимлари тўлайди ҳамда 53-моддасига мувофиқ ишлаб турган пенсионерларга пенсиялар уларнинг иш жойида, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тўланиши белгиланган.
Маълумки, фуқаролар ўз эҳтиёжларинимеҳнат қилиш орқали қондириб, бу билан ўз турмуш фаровонлигини ошириб боради. Ҳар қайси одам, қандай шароитда яшашидан қатьий назар ўзига муносиб турмуш даражасини таъминлашга интилади, ҳеч ким қашшоқликда яшашни истамайди, ҳар ким жаҳон цивилизацияси ва маданияти ҳавола этган барча неъматлардан фойдаланишни ҳоҳлайди. Шу муносабат билан харқандай давлатнинг асосий вазифаси барча одамлар учун муносиб турмуш тарзини таъминлашдан иборат бўлади.
Муносиб турмуш даражаси қандай бўлиши лозим? Бундай даража мулкдор бўлишни, меҳнат қилишни, касб-ҳунарни эркин равишда танлаш имкониятига эга бўлишни, дам олишдан, тиббиёт ёрдамидан, таълимдан ҳамда қариганда ижтимоий муҳофазадан фойдаланишни тақозо этади.
Шунинг учун Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 8 декабрда қабул қилинган Конституциясининг 39-моддасида “Ҳар ким қариганда, меҳнат лаёқатини йўқотганда, шунингдек, боқувчисидан маҳрум бўлганда ва қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда ижтимоий таъминот олиш ҳуқуқига эга” эканлиги белгилаб қўйилган.
Давлат фуқароларнинг ушбу конституциявий ҳуқуқларини амалга оширилишини давлат ва нодавлат пенсия фондларини ташкил қилиш орқали таъминлайди. Давлат меҳнатга лаёқатсиз барча фуқароларни ижтимоий жамғармалари маблағлари ҳисобидан меҳнат ва ижтимоий пенсияларни бериш йўли билан Конституциямизда мустаҳкамланган ҳуқуқларини кафолатлайди. Пенсия ва ижтимоий нафақаларни бериш - фуқароларнинг турмуш даражаси ўсишини таъминлаш манбаи ҳисобланади, пенсияларни олиш ҳуқуқига эса меҳнат қилиш орқали эришилади.
Пенсия жамғармаларининг ижтимоий моҳияти шундан иборатки, мазкуржамғармалар ёрдамида фуқароларнинг ёши ўтиб кексайган чоғида ёки ногиронлик туфайли меҳнат қобилиятини йўқотганда, шунингдек, ўзбоқувчисини йўқотган ҳолларда, давлат томонидан кафолатган ижтимоий таъминот олишини рўёбга чиқариш воситасидир. Мазкур жамғармалар ёрдамида ижтимоий адолат қоидаларини амалга ошириш, аҳолининг энг ночор қатламлари – кекса ва қариялар, ногиронлар, етим-есирлар, ўқувчи-ёшларнинг давлат томонидан ижтимоий муҳофазага бўлган кафолатли ҳуқуқлари таъминланади.
Иқтисодчи олимларимиздан Вахабов ва Хажибакиев (2018) тадқиқотларида Пенсия жамғармаларининг молиявий барқарорлигини таъминлашда уларнинг даромадларини шакллантириш манбалари муҳим аҳамият касб этишини таъкидлайди. Хусусан, давлат пенсиятизимининг молиявий асосини ташкил этувчи Ўзбекистон РеспубликасиМолия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пeнcия жaмғaрмacидaрoмaдлaри ва харажатларини шaкллaнтириш мexaнизмини зaмoнaвиймoлиявий cиёcaт кoнсeпциялaри acocидa тaкoмиллaштириб бoриш, уларнинг даромадларини шакллантиришда ЯИТ ва суғурта бадаллари ставкаларини оптималлаштириш, жaмғaрмaмaблaғлaридaн oқилoнa фoйдaлaниш вa молиявий барқарорлигини оширишмуаммоларини илмий тaдқиқ этиш долзарб илмий-амалий аҳамиятга эга деб ҳисоблайди.
Жаҳон иқтисодиётининг ҳозирги даврдаги ривожланиши давлатнинг ижтимоий соҳага йўналтириши лозим бўлган харажатлари учун молиявий ресурсларнинг ўта чекланганлиги билан характерланади. Бинобарин, бундай ҳолат сўнгги вақтларда давлатимизда ҳам кузатилмоқда. Бундай вазиятда давлатнинг марказлаштирилган фонд маблағларидан, шунингдек мавжуд бошқа молиявий ресурслардан оқилона ва самарали фойдаланиш сиёсатини ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш муҳим ҳисобланади.



Download 222.38 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling