Туман ҳокимлиги, катта зал
Download 37 Kb.
|
Фарзандларимизни жахолатдан асрайлик
- Bu sahifa navigatsiya:
- Дастлабки сўз : Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг тумандаги вакили, туман бош имом-ҳатиби, Аббаситдинов Мусохон
- Эътиборларингиз учун раҳмат!
Тиббиёт техникуми мажлислар зали 2023 йил “ 7 ” февраль “Фарзандларимизни жаҳолатдан асрайлик!” мавзусида ўтказиладиган тарғибот тадбирини олиб бориш Т А Р Т И Б И Наманган шаҳри - 2023 йил Ассалому алайкум, Хурматли йиғилиш қатнашчилари! Бугун биз Сизлар билан бу ерда тўпланишимизга сабаб, Россия, Қозоғистон, Туркия, Миср каби хорижий давлатларга ишлаш учун кетиб, у ерларда изғиб юрган турли террорчи, ақидапарастларнинг алдовига учиб, ҳозирда Ироқ, Сурия каби давлатлар ҳудудидаги урушларда қўлини бегуноҳ инсонлар қонига ботириб, ўзининг юртини шаънини булғаётган кимсалар ҳақида ҳамда ёшларимизнинг уларнинг таъсиридан асраш бўйича нима қилишимиз кераклиги тўғрисида гаплашиб олиш учун тўпландик. Мамлакатимизда яшаётган каттаю кичик ҳамюртларимиз бугунги кундаги ҳеч кимга қарам бўлмай ўз юртимизда тинч-осойишта ҳаёт кечираётганимизга шукрона келтиряптилар. Мустақилликнинг биринчи йиллариданоқ халқимизнинг бошига жиддий синовлар тушгани, таҳликали кунларни бошимиздан ўтказганимиз ҳали ҳеч кимнинг эсидан чиққани йўқ. Халқимиз фарзандига нисбатан доим ўзи кўрмаган яхши кунларни болаларим кўрсин, биз кўрган қийин кунларни кўрмасин, деган яхши ният билан яшайди. Бироқ, охирги пайтларда оммавий ахборот воситаларида, одамларнинг ўзаро суҳбатида Ироқ, Сурия каби давлатлардаги нотинчликлар кўплаб қулоққа чалинмоқда. Бу юртимиздаги тинч – осойишта ҳаётимизга ҳам ўзининг таъсирини кўрсатиши мумкин. Минг афсуски, ўша Ироқ, Суриядаги қонли урушларда қурол кўтариб юрган ёвузлар орасида ўзбекча гапираётган, Наманганликман деяётган кимсалар ҳам бор. Бугун сизлар билан юқоридаги масала ўта долзарблигини хисобга олган ҳолда йиғилиб турибмиз. Бугунги йиғилишимизда Маданий-маориф худудидаги маҳалла фуқаролар фуқаролар йиғинлари раислари, хотин-қизлар фаоллари, Ҳоким ёрдамчилари, Ёшлар етакчилари, профилактика инспекторлари, Ёшлар ишлари агентлиги, Маънавият ва маърифат маркази шаҳар бўлимлари раҳбарлари, жомеъ масжидлари имом-ҳатиблари, Маданий-маориф маҳалла фуқаролар йиғини худудидаги маҳалла аҳолиси вакиллари ҳамда масалага таълуқли тегишли мутасадди ташкилот раҳбарлари таклиф этилганлар. Дастлаб Ўзбекистон телерадиокомпания томонидан тайёрланган махсус фильмни биргалашиб кўриб кейин суҳбатимизни давом эттирсак. Марҳамат! (Ўзбекистон телерадиокомпанияси томонидан тайёрланган махсус лавҳа намойиш этилади). Мана ҳурматли юртдошлар фильмларни томоша қилдик. Ҳеч ким бу лавҳаларни лоқайд, шунчаки кўрмади. Ҳаммамизниям юрагимизни ларзага келтирди. Шу воқеалардан ўзимизга хулоса чиқариб, кўнглимизга келган гапларни шу ерда бир биримизга айтиб, гаплашиб олсак. Менда битта таклиф бор эдики, бугунги суҳбатимизни расмиятчиликка узундан узоқ зерикарли маърузабозликлан воз кечиб, очиқ, эркин, самимий руҳда ўтказсак. Яна юзхотирчилик, андишани бир четга йиғиштириб, очиқ, дўстона танбеҳ, халқимизнинг “Бетга айтганнинг заҳри йўқ” мақолига амал қилиб, очиқча гаплашиб олсак. Хўш, тинч-осойишталигимизга таҳдид бор, юртимизнинг шаънини булғатаётган кимсалар ким ўзи? Биз ўзимиз лоқайд эмасмизми? Келгусида бундай ҳолатлар яна юз беравермаслиги, асосийси фарзандларимизни бу адашган йўлдан қайтариш, асраб-авайлаш учун нима қилишимиз керак? деган гапларни ўртага ташлаб, суҳбатлашамиз. Бизда сўзга чиқувчилар рўйхати аввалдан тузилмаган. Ким дилига жўяли, мавзуга оид фикри бўлса, бемалол микрофонга чиқиб, билдириши мумкин. Дастлабки сўз : Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг тумандаги вакили, туман бош имом-ҳатиби, Аббаситдинов Мусохон домлага ___________________________________________ га; ___________________________________________ га; ___________________________________________ га; ___________________________________________ га; ___________________________________________ га; ___________________________________________ га; Ҳурматли йиғилиш иштирокчилари ишончимиз комилки, жойларда бу йўналишда аҳоли ўртасида, хусусан ёшлар билан кенг қамровли тушунтириш ва тарғибот ишлари олиб борилади деб ишонч билдираман. Эътиборларингиз учун раҳмат! Download 37 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling