Тупроқ агрокимё текширув ишларини бажариш бўйича
ШАРТНОМА
№ 2/2022- сонли
2022 йил “_____ “ ___________ Оқдарё тумани
(шартнома тузилган жой)
“ПУ Annexure Financial Solutions” (кейинги ўринларда Буюртмачи деб юритилади) номидан Низом асосида фаолият юритувчи раҳбари Ф.Олимов бир тарафдан ва Тошкент Давлат аграр университети Самарқанд филиали (кейинги ўринларда Хизмат кўрсатувчи деб юритилади) номидан Низом асосида фаолият юритувчи раҳбари, директор Ш.Т.Ҳасанов иккинчи тарафдан ушбу шартномани қуйидагилар ҳақида туздилар:
I. ШАРТНОМА ПРЕДМЕТИ
1.1 Мазкур шарнома бўйича “Хизмат кўрсатувчи” “Тошкент Давлат аграр университети Самарқанд филиали”га “Буюртмачи” томонидан олиб келинган тупроқ намуналарини таркибидаги гумус, pH, ялпи NPK, аммоний ва нитрат шаклдаги азот, ҳаракатчан фосфор ва алмашувчан калий, тузларнинг умумий миқдорига анализ қилади, натижаларни расмийлаштиради, агрокимёвий хулоса тайёрлаб беради ҳамда олинган натижалар асосида ўша далада экилган қишлоқ хўжалик экинлари учун минерал ва органик ўғитлардан самарали фойдаланиш бўйича агрокимёвий тавсиянома ёзиб беради.“Буюртмачи”'> “Буюртмачи”эса кўрсатилган хизматлар ҳақини тўлаш мажбуриятини олади. Жойларда тупроқ намуналарини олиш, уларни тўғри этикеткалаш ва сақлаш ҳамда “Хизмат кўрсатувчи” га етказишни “Буюртмачи”ўз зиммасига олади.
II. ШАРТНОМАНИНГ ҚИЙМАТИ ВА ҲИСОБ-КИТОБ ТАРТИБИ
2.1. Агрокимёвий хулоса бериш учун тўланадиган маблағнинг 100 фоизи Буюртмачи томонидан тупроқ таҳлили ўтказиш ва агрокимёвий хулоса бериш бўйича юқорида Хизмат кўрсатувчи зиммасига олган ишларни бажариш учун Хизмат кўрсатувчи ҳисоб рақамига ўтказилади.
2.2. Бажариладиган ишларнинг номи ва қиймати
Do'stlaringiz bilan baham: |