Тупроқ эрозияси ва унга қарши кураш чора- тадбирлари. Тупроқ мухофазаси
Жар эрозиясининг ривожланиш жадаллиги даражаси қуйидаги градация билан белгиланади (1 кв км майдондаги жарликларнинг узунлиги км ҳисобида)
Download 403.5 Kb.
|
tupro eroziyasi va unga arshi kurash
Жар эрозиясининг ривожланиш жадаллиги даражаси қуйидаги градация билан белгиланади (1 кв км майдондаги жарликларнинг узунлиги км ҳисобида):кучсиз жарланиш – 0,25 кв км/км дан кам;ўртача жарланиш – 0,25-0,50 кв км/км;кучли жарланиш – 0,50-0,75 кв км/км;жуда кучли жарланиш – 0,7 кв км/км дан кўп.Ўзбекистон тупроқшунос олимларининг маълумотларига кўра (Ҳамдамов, Цой, Бобохўжаев, 1986), қия майдонларда бир марта эгатлаб суғорилганда сув оқизиб кетадиган тупроқ гектарига 22-50 тоннага, ўта қияликларда эса 690 тоннага етади. Бир йилда ҳар гектардан 100 тонна тупроқнинг ювилиб кетиши кузатилган, бу эса тупроқдан 100 кг/га азот ва 115 кг/га фосфорнинг ювилиб кетишидир. Нишаб ерлардаги тупроқларни ювилиш тезлиги тупроқнинг механик таркибига, донадорлигига, эрозион турғунлигига ва бошқа хоссаларга боғлиқдир. Ирригацион эрозияга учраган тупроқларда суғориш ишлари алоҳида усулда бўлиши зарур. Бу ерларда кам миқдорда сув билан тез-тез суғориб туриш услубини қўллаш лозим (Трегубов, Аверьянов, 1987). Шамол эрозияси умуман қуруқ иқлимли чўл минтақаларида, қачонки баҳор ва ёз ойларининг ҳаво ҳарорати баланд, ҳавонинг нисбий намлиги эса паст бўлган шароитларда рўй беради. Шамол ер юзасидан секундига 12-15 м/сек тезлик билан эсганда юза қатлам тўзонга айланиб ҳавога кўтарилади ва тупроқ шамол эрозиясига учрайди. Айни ҳол ер унумдорлигига жуда катта, баъзан олдинги ҳолатига келтириб тузатиб бўлмайдиган даражада зарар етказади. Чунки дала тупроғининг майда заррачали унумдор қисмини шамол учириб кетади. Ундаги озуқа моддалар йўқолади. Бундай ерларда экинларнинг ҳосили жуда камайиб кетади. Айрим вақтларда кучли шамоллар суғориладиган ерларга, аҳоли яшайдиган жойларга қумларни учириб келиб, қумли тепаликлар пайдо бўлади, қишлоқ хўжалиги ва аҳоли учун ноқулайликлар келтиради. Булардан ташқари шамол эрозияси баҳор ойларида ғўза ва бошқа қишлоқ хўжалик экинлари ниҳолларининг барг, шоҳларини, айрим ҳолларда илдизи билан учириб кетади. Бунинг оқибатида экинлар бир неча марта қайта экилади, ҳосилдорлик кескин камаяди ва пахта сифати ёмонлашади. Шамол эрозиясига учраган тупроқларнинг унумдорлигини тиклаш учун бир неча ўн йиллар керак бўлади (Мирзажонов, 1981). Умуман олганда, бугунги кунга келиб Ўзбекистон ҳудудида табиий ва антропоген омиллар таъсирида емирилиш, ювилиш ва учириб кетиш жараёнлари натижасида юзага келаётган сув ва шамол эрозияси бартараф этиш бўйича бир қанча тадбирлар ишлаб чиқилган ва улар асосида ижобий натижаларга эришилмоқда. Download 403.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling