Тупрокнинг ќаво хоссалари ва ќаво режими


Download 70 Kb.
bet1/2
Sana14.12.2022
Hajmi70 Kb.
#1006563
  1   2
Bog'liq
Lotinchaga


Режа:
1. Тупрок ва атмосфера хавоси орасидаги газ алмашинуви.


2. Тупрокнинг хаво хоссалари.
3. Тупрокнинг хаво режими ва уни яхшилаш тадбирлари
.
1. Тупрокнинг газсимон кисми билан атмосфера хавосининг тўхтовсиз ва маълум тезликда алмашиниб туришига газ алмашиниш ёки аэрация жараёни дейилади. Газ алмашинуви ёки аэрация бир-бири билан ва атмосфера билан боглик бўлган алохида хаво сакловчи тупрок говакликлари оркали юзага келади.
Газ алмашинув омилларига: диффузия, ёгинлар ёки сугориш хисобига намнинг тупрокка кириши, тупрок харорати ва атмосфера босимининг ўзгариши, шамолнинг таъсири, сизот сувлари сатхининг ўзгариши кабилар киради.
Диффузия - тупрок катламларидаги ўзига хос парциал босим таъсирида газларнинг алмашиб туришидир. Атмосфера хавосига нисбатан тупрок хавосида О2 кам ва СО2 кўп бўлганидан, диффузия таъсирида тупрокка О2нинг узлуксиз кириб, СО2 нинг эса атмосферага ажралиб чикиши учун шароит яратилади.
Ёгинлар ва сугориш натижасида тупрок говакликларига кирадиган сув туфайли хаво сикилиб, юкорига караб чикади, ковакликлардаги нам сарфланиб кетганидан кейин эса унинг ўрнига атмосфера хавоси сўриб олинади. Тупрок хароратининг ва атмосфера босимининг ўзгариши, шамол таъсири, сизот сувлари сатхининг ўзгариши хам тупрокдаги хаво хажмини, жумладан тупрокка кирадиган ва чикадиган хаво окимини ўзгартиради. Тупрок оркали бўладиган газлар диффузияси эркин хаводагига нисбатан секинрок боради. Тупрокдаги газ диффузияси (Д) билан шу газларнинг атмосферадаги диффузия коэффициенти (Д0) га бўлган нисбати одатда бирдан паст. Д и ф ф у з и я к о э ф ф и ц и е н т и концентрация градиенти бирга якин шароитда, 1 см2 юзадан 1 см тупрок катлами оркали диффузияланадиган моддалар микдорига тенг бўлади. СО2 нинг диффузия коэффициенти 0,009 см2/с бўлганда аэрация нормал хисобланади. Ундан кам бўлганда газ алмашинуви кийин бўлади (Люндегорд). СО2 ва О2 нинг нафакат хаво билан эгалланган говакликлар оркали харакати, балки илдиз атрофидаги сув пардаси бўйлаб ўсимликларнинг илдиз системасига ўтиши хам мухим ахамиятга эга.
2. Газ алмашинувининг холати тупрокнинг хаво хоссалари билан белгиланади. Тупрокнинг хаво хоссаларига хаво ўтказувчанлиги ва хаво сигими сингарилар киради.
Т у п р о к н и н г х а в о ў т к а з у в ч а н л и г и. Тупрокнинг ўз катламлари оркали хавони ўтказиш кобилиятига унинг хаво ўтказувчанлик хоссаси дейилади. Ќаво ўтказувчанлик муайян вактда 1 см калинликдаги тупрокнинг 1 см2 кўндаланг кесими юзаси майдонидан, маълум босимда, мм хисобида ўтадиган хаво микдори билан ўлчанади. Ќаво ўтказувчанлик канчалик тўлик ифодаланган бўлса, газ алмашинуви хам шунча яхши бўлади, хамда тупрок хавосида СО2 камайиб, O2 кўпаяди. Ќаво ўтказувчанлик тупрокнинг механик таркиби, унинг зичлиги, намлиги ва структура холатига боглик. Ќаво тупрокдаги нам билан эгалланмаган ва бир-биридан ажралмаган говакликларда яхши харакатланади. Аэрация говакликлари канчалик йирик бўлса, хаво алмашинуви шунча яхши. Структурали тупрокларда капилляр говакликлари билан бирга нокапилляр говакликлар хам етарли бўлганидан, хаво алмашинуви учун яхши шароит яратилади. Демак, структурали тупрокларда сув билан хаво орасида зиддият деярли бўлмайди ва тупрокнинг сув ва хаво режими мўътадилдир.
Т у п р о к н и н г х а в о с и г и м и - хажмий фоиз билан ифодаланадиган ва тупрокнинг барча говакликларида ушланиб туриладиган хаво микдорини характерлайди. Ќаво микдори тупрокдаги намлик ва говакликлар микдорига боглик. Бўшликлар канчалик кўп ва намлик оз бўлса, тупрокдаги хаво хам шунча кўп бўлади. Курук тупрокларда хаво сигими юкори бўлиб, деярли умумий говаклигига баробардир. Лекин табиий шароитда тупрок доим маълум микдорда нам саклаб турганидан, хаво сигими жуда ўзгарувчандир. Курук тупроклардаги хаво сигими умумий говаклик билан гигроскопик намликнинг хажмий микдори орасидаги фаркка тенг бўлади. Тупрокнинг энг кам нам сигимига тўгри келадиган хаво сигими алохида ахамиятга эга. Агар энг кам нам сигими шароитида хаво билан эгалланган говаклар хажми 15 фоиздан кам бўлса, тупрок хавоси таркибининг макбул холатини таъминлайдиган тупрок аэрацияси етарли бўлмайди. Минерал тупрокларда хаво микдори 20-25, торфли тупрокларда эса 30-40 фоиз бўлганда газ алмашинуви учун мўътадил шароит яратилади.
3. Тупрок хаво режимининг мўътадил ва макбул холатда бўлиши тупрок шароити ва ўсимликларнинг ўсиб ривожланишида мухим ахамиятга эга. Тупрокка кирадиган хавонинг катламлар бўйлаб харакати ва тупрок каттик, суюк, тирик фазалари билан ўзаро таъсири натижасида унинг таркиби ва физик холатининг ўзгариши хамда тупрок хавосининг атмосфера билан ўзаро газ алмашинуви каби ходисалар йигиндисига хаво режими дейилади.
Тупрок хаво режимининг суткалик, йиллик ва кўп йиллик ўзгариши тупрокнинг физик, кимёвий, физик-кимёвий, биологик хоссалари, шунингдек иклим шароитлари, ўсимликлар коплами, экинлар тури, олиб бориладиган агротехника тадбирларига боглик. Энг макбул хаво режими структурали тупроклар учун хос.
Кўпчилик тупроклар жумладан, доимий ва вактинча ўта намланадиган тупрокларни мунтазам равишда хаво режимини яхшилаб бориш талаб этилади. Боткокланган ерлардаги кўлланиладиган агротехника тадбирларини туб мелиорация яъни куритиш мелиорациясидан кейин ўтказиш мумкин. Тупрок аэрациясини яхшилаш тадбирлари тупрокнинг хаво режимини ўрганиш асосида олиб борилганда, яхши самара беради. Бунда тупрок хавосининг микдори, газларнинг диффузия тезлиги, тупрокнинг нафас олиши ва тупрок хавосининг таркиби сингари омиллар эътиборга олинади. Бу кўрсаткичлар бир-бири билан боглик бўлиб, аммо айрим омиллар аэрация шароитларини тўлалигича ифодаламайди. Шунинг учун хам бу кўрсатгичлар конкрет шароитларда тупрок хоссалари ва ўсимликларнинг аэрацияга бўлган талаби асосида эътиборга олиниши керак. Енгил механик таркибли (кумли ва кумлок) тупрок ларда ва шунингдек агрономик жихатдан кимматли структурага эга бўлган кумок ва соз тупрокларда ўсимликларнинг вегетация даврида тупрокнинг юкори катламларида хаво кўпрок микдорда (тупрок хажмига нисбатан 20-25 фоиз) бўлиши керак.
Структурасиз огир механик таркибли тупроклардаги хаво микдори, унинг зичлик холатига ва тупрок намлигига боглик. Ана шундай тупрокларда мўътадил нам бўлганда хам ўсимлик кислород етишмаслигидан ва СО2 нинг кўплигидан кийналади. Энг кам нам сигимига тенг нам бўлганда, хаво микдори тупрокларда энг паст (тупрок хажмига нисбатан 15 фоиз дан кам) холатга тушади.
Структурасиз тупрокларда каткалокнинг хосил бўлиши хаво режимини ёмонлаштиради. Бу тупрок жуда зич бўлиб, кам говакликка эга. Н.И.Поясов бўйича тупрок каткалогидаги намлик 17, тупрок хажмига нисбатан 22,2 фоиз бўлганда тупрок аэрацияси ёмонлаша бошлайди. Газ алмашинувида аэрация говаклигинининг ахамияти тупрок хоссалари ва температура режимига кўра ўзгаради. СО2 микдори 2-3 дан кўп бўлмаса, кислород концентрацияси 18-19 фоиздан кам бўлмаганда тупрок хавосининг таркиби макбул бўлади. Тупрок оркали ўтадиган хаво ва айрим газларнинг тезлигига тупрокдаги говакликнинг умумий хажми ва говаклик ўлчамига бевосита боглик. Капилляр говакликлар кўп ва намлик юкори бўлганда, хаво ўтмайди.
Н.Ф.Добриков тадкикотлари асосида, тупрокнинг хаво ўтказувчанлигига караб, унинг структура холати, жумладан тупрокнинг газ алмашинуви хакида тасаввурга эга бўлиш мумкин. Агар тупрок намлангандан сўнг 60 минутдан кейин, унинг хаво ўтказувчанлиги 60 мл/мин. ни ташкил этса - структура холати яхши, 40-60 мл/мин - ўртача, 40-30 мл/мин. - кучсиз, 20-0 мл/мин, бўлганда тупрок структурасиз хисобланади.
Тупрокнинг нафас олиш интенсивлиги - хаво режимининг мухим кўрсаткичи хисобланади. Тупрокнинг бу кўрсаткичи кенг ораликда ўзгариб, 1 м2 да 0,5 дан 10 кг гача ва ундан ошик бўлади хамда у тупрокнинг хоссаларига, гидротермик шароитларига, ўсимликлар копламига боглик. Тупрок хавосининг таркибига караб тупрокнинг аэрация шароитларини бахолаш усули кенг ишлатилади. Агар СО2 концентрацияси 2-3 дан кўп, О2 -19-18 фоиздан кам бўлса, кўпчилик экинларнинг хосилдорлиги камаяди. Экинларнинг аэрация шароитларига бўлган талабчанлигига караб, уларни куйидаги каторга жойлаштириш мумкин. Картошка > маккажўхори > галла экинлари > кўп йиллик ўтлар. Ўсимликлар учун нокулай бўлган аэрация даврининг давомийлиги хам катта ахамиятга эга. Шунинг учун тупрок хавоси таркибининг динамикасини билиш зарур. СО2 ва О2 нинг суткалик динамикаси хароратнинг ўзгаришига караб тупрокнинг 30-50 см чукурлигига кадар етиб боради. Шу даврда тупрок хавосининг таркиби 10-15 фоиз ўзгариши мумкин. О2 ва СО2 нинг йиллик динамикасида кислороднинг максимал микдори ва карбонат ангидриднинг минимал микдори ёз даврига тўгри келади. Нормал даражада намланган даврда, тупрок хавосидаги кислород микдори, одатда тупрокнинг юкориги кисмидан пастга караб камаяди. СО2 эса аксинча кўпаяди. Газ алмашинуви кийин бўлган тупрокларда, СО2 нинг максимал концентрацияси ва О2 нинг минимал микдори, тупрокнинг юкори ва ўрта катламлари учун характерли.
Тупрокларни маданийлаштириш йўли билан, унинг хаво режимлари яхшиланади. Тупрок эритмасининг реакциясини макбуллаштириш, органик ва минерал ўгитлардан фойдаланиш, ерни сугориш сингарилар тупрокнинг физик хоссаларини яхшилайди, биологик жараёнларни активлаштиради ва аэрация жадаллигини оширади. Тупрокларда чукур хайдалма катламни яратиш, зич хайдалма ости катламини юмшатиш, макбул нормада сугориш, тупрок каткалогини юмшатиш ва шунингдек кам гумусли огир механик таркибли ерларга органик ўгитларни кўлланиш тупрокнинг хаво режимини яхшилаш хамда тартибга солиб туришнинг мухим агротехник, агромелиоратив тадбирлардан хисобланади.

Асосий адабиётлар:





Download 70 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling