Туракулов э. Педагогик технологиялар ва махорат


Дидактик мақсадига (йўналганлигига)


Download 1.62 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/130
Sana17.06.2023
Hajmi1.62 Mb.
#1552525
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   130
Bog'liq
pedagogik texnologiyalar va mahorat

Дидактик мақсадига (йўналганлигига) кўра кириш ва тематик ҳамда уму-
мий - якуний лекциялар фарқланади. 
Кириш (муқаддима) лекцияда курс (бўлим, мавзу) нинг илм-фан тизими-
даги ўрни, ушбу материални амалиётда қўллаш имкониятлари, курс (бўлим, 
мавзу) мазмунини ўрганиш методлари очиб берилади. Бундай лекциянинг 
муҳим хусусияти шундаки, унда ўқитувчи асосий масаланинг у ёки бу томон-
ларигагина тўхталади ва бу масалалар кейинчалик албатта деталма-детал ёритиб 
берилади. 


12 
Тематик лекциялар айниқса, кенг тарқалган. Бундай лекция у ёки бу мавзуга 
бағишланган бўлиб, унда фактлар, уларнинг таҳлиллари, хулосалар мазмуни 
баён қилинади ва конкрет илмий қоидалар исботланади. 
Умумий-якуний лекция аввал ўрганилган материалларни қайтадан умум-
лаштиришга қаратилган бўлади. Унинг мазмуни аввал баён қилинган мазмунга 
ўхшамайди, балки талабалар томонидан ўзлаштирилган ахборотларни юксак 
абстраксиялаш босқичида тизимга туширилади. Бундай лекциялар талабалар 
билимининг чуқурлашишида ва ўқув фани методологиясини яхши тасаввур 
қилишда алоҳида аҳамиятга молик бўлади. 
Ахборотларнинг баён қилинишига кўра лекциялар догматик, ахборот ва 
намойиш қилиш ва муаммоли лекциялардан иборат бўлади. Лекин шуни 
таъкидлаш жоизки, ҳар бир лекциянинг ўзига хос хусусиятларини қайд қилгани 
ҳолда, улардаги умумий жиҳатларни ҳам фамлаш лозимдир. Чунки лекция ўқиш 
ва уни лойиҳалаш жараёнида уларни амалга оширмасдан бўлмайди. Улар 
қуйидагилар. 
• 
илмийлик; 
• 
қулайлик; 
• 
касбий йўналтирилганлик; 
• 
оқибатли алоқани амалга ошириш. 
Олий мактаб ўқитиш тизимига лекция билан биргаликда амалий (машқ, се-
минар ва лаборатория) машғулот турлари ҳам кирадики, улар таълимий, тар-
биявий ҳамда назарияни амалиёт билан боғлаш функцияларини бажаради. 
"Амалий машғулот" термини педагогикага оид адабиётларда ҳам кенг, ҳам тор 
маънода изоҳланади. "Амалий машғулот" термини кенг маънода машқ, семинар 
(уларнинг барча турлари) ва лаборатория машғулотларини умумлаштиради. 
Амалий машғулотларнинг лекциядан фарқланадиган асосий меъёрларидан бири 
ўқув жараёни қатнашчиларининг биргаликдаги ҳаракатларида ўзига хос харак-
тер билан намоён бўлишидир. Улар вазифаларига кўра ҳам фарқланади. Агар 
лекцияда илмий билимлар асоси баён қилинадиган бўлса, амалий 
машғулотларда эса билимлар чуқурлаштирилади, кенгайтирилади ва детал-
лаштирилади. Энг муҳими, амалий машғулотлар талабалар билимини синаш 
учун ҳам хизмат қилади. 
Амалий машғулот шаклларидан бири семинардир. Семинар машғулотлари 
қуйидаги вазифалами ечишга қаратилган бўлади: 
• 
лекцияда баён қилинган назарий қоидаларни мустаҳкамлаш; 
• 
фан бўйича билимлами кенгайтириш ва чуқурлаштириш; 
• 
талабаларнинг илмий-тадқиқот ва билиш қобилиятларини ўстириш; 
• 
назарий ўқитиш жараёнида егалланган билимларнинг амалиётда тан оли-
ниши. 
Педагогика назарияси ва амалиётида семинар машғулотларининг уч тури 
фарқланади: семинаролди машғулоти ҳамда семинар ва махсус семинар. 

Download 1.62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   130




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling