Туракулов э. Педагогик технологиялар ва махорат


 Олий мактабда ўқитиш шакллари


Download 1.62 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/130
Sana17.06.2023
Hajmi1.62 Mb.
#1552525
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   130
Bog'liq
pedagogik texnologiyalar va mahorat

 
1.3.2 Олий мактабда ўқитиш шакллари 
Олий мактабдаги ўқитиш жараёни ўқитишнинг шакл ва методларини ташкил 
қилишнинг кўпқиррали ягона тизими рамкасида амалга оширилади. 
Олий мактабдаги ўқитишнинг шакл ва методлари йиғиндиси ўқув жараёни-
нинг обектив қонуниятлари билан белгиланадиган ягона дидактик комплексни 


11 
ташкил этади. 
Олий мактабдаги ўқитишнинг шакл ва методлари таснифи ўзаро боғланган ва 
ўзаро шартланган икки фаолиятга таянади: 
• 
ўқув жараёнини бошқариш ва ташкил этиш бўйича 
 • 
ўқитувчиларнинг фаолияти; 
• 
талабаларнинг ўқиш ва билиш фаолияти. 
Олий мактабдаги ўқув жараёни шаклларига лекция, семинар ва амалий 
машғулотлар, лаборатория машғулотлари, ўқув анжуманлари, маслаҳатлар, 
экскурсия, экспедиция, ўқув ишлаб чиқариш педагогик амалиёти, курс ва ди-
плом ишлари, талабаларнинг мустақил таҳсили. 
Лекция - у ёки бу илмий масалани тўғри, мантиқий изчилликда ва аниқ 
изоҳлаб бериш. 
С.И. Архангелскийнинг таъкидлашича, лекция ўқитувчи шахсининг барча 
бойлиги: онги, ҳиссиёти, иродаси, туйғуси, эътиқоди орқали талабалар ички 
дунёси билан мулоқотда бўлишининг энг самарали, жонли шаклидир. Бунда 
унинг йўналтирув, ахборот бериш, методологик ва тарбиялов функцияларини 
рўёбга чиқаришга ёрдам беради. 
Лексиянинг йўналтирув функциясида талабаларнинг диққати ўқув мате-
риалининг асосий қоидалари, уни ўрганишдаги ҳамда бўлғуси касбий фаолия-
тидаги роли, аҳамияти ва уни ўзлаштириш методларига жалб қилинади. Лек-
сиянинг ахборот бериш функцияси ўқитувчи томонидан асосий илмий фактлар, 
қоидалар, хулосаларнинг моҳиятини очиш чоғида амалга оширилади. 
Ўқитишнинг методологик функциясини қўллаш тадқиқот методларини 
қиёслаш, чоғиштиришга ҳамда илмий изланишнинг тамойиллари ва ёндашув-
ларини аниқлашга ёрдам беради. Ўқитишнинг тарбиялов функцияси лекция 
жараёнида ўқув материалига ҳиссий баҳо бериш муносабатларини уйғотиш, 
қизиқишларини ўстириш, мантиқий фикрлаш ва исботлашни ойдинлаштириш 
йўли билан амалга оширилади. 
Таҳлиллар шуни кўрсатадики, лекцияда ҳал қилинадиган асосий вазифалар 
қуйидагилардан иборат: 
• 
илмий билимларнинг муайян миқдори баён қилинади; 
• 
талабаларга фан ва тадқиқотларнинг методологияси таништирилади; 
• ўқув фаолияти ва ўқув машғулотларининг барча турлари орасидаги методик 
алоқалар кўрсатилади. 
Лекциянинг дидактик мақсади, ўқитиш жараёнидаги ўрни ва ахборотларни 
баён қилиш методларига кўра ўзига хос хусусиятларга эга бўлади. 

Download 1.62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   130




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling