Туракулов э. Педагогик технологиялар ва махорат


Download 1.62 Mb.
Pdf ko'rish
bet52/130
Sana17.06.2023
Hajmi1.62 Mb.
#1552525
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   130
Bog'liq
pedagogik texnologiyalar va mahorat

Проспектив рефлексия - бу фаолиятнинг амалга ошишига бўлган талабнинг 
ҳукм суриш динамикаси. 
С.Ю. Степанов, И.Н. Семенов ишларида интеллектуал ва шахсий рефлексия-
лар фарқланади. В.В.Давидов ўз тадқиқотларида формал ва мазмун рефлексия-
сини асослаб берди. И.С.Ладенко аналитик ва синтетик рефлексияни фарқлайди. 
Демак, ўқитувчининг инновацион фаолияти тузилмаси мотивасион, креатив, 
технологик ва рефлектив компонентлардан иборатдир. 
Инновацион фаолият тузилмаси ҳақидаги муҳим тизимли тасаввурлар, улар-
нинг вазифаларини асослаш, уларнинг шаклланганлик меъёрлари ва сатҳлари 
уларни олий мактаб амалиётига татбиқ етишнинг зарур омили ҳисобланади. 
 
3.3. Ўқитувчининг инновацион фаолиятини шакллантириш шартлари. 
Инновационлик педагогик жараённи ифодалаб, нафақат унинг дидактик 
қурилмасига, балки ўқитувчининг ижтимоий моҳиятли натижалари ва руҳий 
қиёфасига ҳам тааллуқлидир. 
Инновационлик очиқликни, бошқалар фикрининг тан олинишини билдира-
ди. 
Ўқитувчининг инновацион фаолияти турли хилдаги қарашларнинг тўқнашуви 
ва ўзаро бойитилиши динамикасида амалга ошишини кўзда тутади. 
Ўқитувчининг инновацион фаолиятини самарали амалга ошириш бир қатор 


52 
шарт-шароитларга боғлиқ. Унга ўқитувчининг тайинли мулоқоти, акс фикрларга 
нисбатан беғараз муносабат, турли ҳолатларда рационал вазиятнинг тан оли-
нишини уқтиришга тайёрлиги киради. Бунинг натижасида ўқитувчи ўз билим ва 
илмий фаолиятини таъминлайдиган кенг қамровли мавзу (мотив)га эга бўлади. 
Ўқитувчи фаолиятида ўз-ўзини фаоллаштириш, ўз ижодкорлиги, ўз-ўзини 
билиши ва яратувчилиги каби мавзу (мотив)лар муҳим аҳамият касб этади. Бу 
эса ўқитувчи шахсининг креативлигини шакллантириш имкониятини беради. 
Янгилик киритишнинг муҳим шарти мулоқотнинг янги вазиятини 
туғдиришдир. 

Download 1.62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   130




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling