Туракулов э. Педагогик технологиялар ва махорат


Download 1.62 Mb.
Pdf ko'rish
bet53/130
Sana17.06.2023
Hajmi1.62 Mb.
#1552525
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   130
Bog'liq
pedagogik texnologiyalar va mahorat

Мулоқотнинг янги вазияти - бу ўқитувчининг ўз мустақиллик мавқеини, 
дунёга, педагогик фанга, ўзига бўлган янги муносабатни ярата олиш 
қобУиятидир. Ўқитувчи ўз нуқтаи назарларига ўралашиб қолмайди, у педагогик 
тажрибаларнинг бой шакллари орқали очилиб, мукаммаллашиб боради. Бундай 
вазиятларда ўқитувчининг фикрлаш усуллари, ақлий маданияти ўзгариб боради, 
ҳиссий туйғулари ривожланади. 
Кейинги шарти - бу ўқитувчининг маданият ва мулоқотга шайлиги. 
Ўқитувчининг инновацион фаолияти воқеликни ўзгартиришга, унинг 
муаммолари ва усуларини ечишни аниқлашга қаратилгандир. 
Ўқитувчи ва талаба ўртасидаги мулоқот намунасининг ўзгариши, инно-
вацион фаолият шартларидан биридир. 
Янги муносабатлар, анъаналарда бўлганидек, қистовлар, ҳукмга бўйсуниш 
каби унсурлардан ҳоли бўлиши лозим. Улар тенгларнинг ҳамкорлиги, ўзаро 
бошқарилиши, ўзаро ёрдам шаклида қурилган бўлиши даркор. Улар муноса-
батларидаги энг муҳим хусусият бу ўқитувчи ва талабанинг ижоддаги 
ҳамкорлигидир. 
Инновацион фаолият қуйидаги асосий функсиялар билан изоҳланади: 
• 
касбий фаолиятнинг онгли таҳлили; 
• 
ме ёрларга нисбатан танқидий ёндашув; 
• 
касбий янгиликларга нисбатан шайлик; 
• 
дунёга ижодий яратувчилик муносабатида бўлиш; 
• 
(ўз имкониятларини рўёбга чиқариш, ўз турмуш тарзи ва интилишларини 
касбий фаолиятда мужассам қилиш). 
 
Демак, ўқитувчи янги педагогик технологиялар, назариялар, консеп-
цияларнинг муаллифи, ишлаб чиқарувчиси, тадқиқотчиси, фойдаланув-
чиси ва тарғиботчиси сифатида намоён бўлади. 
Ҳозирги жамият, маданият ва таълим тараққиёти шароитида ўқитувчи инно-
вация фаолиятига бўлган зарурият қуйидагилар билан ўлчанади: 
• 
ижтимоий-иқтисодий янгиланиш таълим тизими, методологияваўқув 
жараёни технологиясининг тубдан янгилашни талаб қилади. 
 
Бундай шароитда ўқитувчининг инновация фаолияти педагогик янгилик-
ларни яратиш, ўзлаштириш ва фойдаланишдан иборат бўлади; 
• 
мазмунини инсонпарварлаштириш, доимо ўқитишнинг янги ташкилий 
шаклларини, технологияларини қидиришни тақозо қилади; 


53 
• 
педагогик янгиликни ўъзлаштириш ва уни татбиқ этишга нисбатан 
ўқитувчининг муносабати характери ўзгариши. 
Ўқитувчининг инновацион фаолияти таҳлили янгилик киритишнинг самара-
дорлигини белгиловчи муайян меъёрлардан фойдаланишни талаб қилади. Бун-
дай меъёрларга - янгилик, мақбуллик (оптималност), юқори натижалилик, ом-
мавий тажрибаларда инновацияни ижодий қўллаш имкониятлари киради 

Download 1.62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   130




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling