Туракулов э. Педагогик технологиялар ва махорат
Download 1.62 Mb. Pdf ko'rish
|
pedagogik texnologiyalar va mahorat
- Bu sahifa navigatsiya:
- Локал (модул) технология
- Педагогик технологиянинг тузилмаси.
- Таълим жараёни мазмуни
Умумпедагогик технология яхлит таълим жараёнини ифода қилади.
60 Хусусий методик технология бир фан доирасидаги ўқув -тарбия жараёнини амалга ошириш методлари ва воситаларидан иборат бўлади. Локал (модул) технология ўқув тарбия жараёнининг махсус бўлимларига технологияни татбиқ қилишни ифода қилади. Бу технология хусусий дидактик ва тарбиявий вазифаларни ҳал қилишга қаратилади. Педагогикада, ўқитиш технологиялари билан бирга таълимий технологиялар ҳам ўрин олган. Таълимий технологиялар мазмун-ахборот аспектини билдирса, ўқитиш технологияси жараёнга алоқадор деб ҳисобланади, яъни улар орасида ҳали ҳам аниқ фарқлар белгиланмаган. Педагогик технология талабаларнинг тайёргарлик даражасига, уларнинг ах- боротлар билан танишганлик ва амалий тайёргарлигига мосланган бўлиши ло- зим. Касбий таълим тизимида ўқитиш технологиялари фундаментал ва амалий билимларнинг ўзлаштирилишини, ҳаракатларнинг рефлективлигини акс етти- ради ва ўз касбий фаолиятини шакллантиради. Педагогик технология ўқитувчи ва талаба фаолияти билан белгиланади. Фаолиятнинг бундай турларига кўра педагогик технологиянинг тузилмаси аниқланади. Педагогик технологиянинг тузилмаси. У консептуал асос, таълим жа- раёни мазтнуни ва технологик жараёндан иборат бўлади. Ҳар бир педагогик технология муайян илмий консепсияга асосланади. Педагогик технологиянинг илмий консепсияси таълим мақсадларига ери- шишнинг фалсафий, психологик, ижтимоий-педагогик ва дидактик асослаш- ларни қамраб олади. Таълим жараёни мазмуни таълим жараёнининг умумий ва аниқ мақсадлари, ўқув материали мазмунидан иборат бўлади. Технологик жараён ўқув жараёнини ташкил этиш, ўқитувчи фаолияти, та- лаба фаолияти, ўқув жараёнини бошқариш усуллари, ўқув жараёни диагности- касини қамраб олади. Тадқиқотчилар ҳар қандай педагогик технологияларни қаноатлантирадиган мезонларни белгилайдилар. Изчиллик педагогик технологиянинг мезони сифатида жараённинг мантиқийлиги, педагогик технологиянинг барча қисмларининг ўзаро боғликлиги, яхлитлигани ўз ичига олади. Педагогик технологиянинг мезонларидан бири, унинг бошқарувга асослан- ганлигидир. У ўқув жараёни диагностикаси, уни режалаштириш ва амалга оширишни лойиҳалаш, ундаги ўқитиш методлари ва воситалари билан ўзгартириб туришдан иборат бўлади. Педагогик технологиянинг самарадорлик мезони таълим жараёнининг кон- крет шароитларида олинадиган юксак натижаларни кўзда тутади. Қайта тиклаш педагогик технологиялар мезонларидан биридир. Унда педа- гогик технологияларни бошқа ўқув юртларида қўллаш имконияти тушунилади. Шундай қилиб, олий мактабда мутахассисларнинг касбий тайёргарииги му- раккаб ва доимий ҳаракатдаги тизимни ташкил етади. Бу тизимда бўлғуси ўқитувчининг технологик тайёргарииги алоҳида ўрин тутади. У бўлғуси педа- 61 гогнинг интеллектуал ривожланиши, фаол ўқиши, ижодий шахснинг ривожла- ниши, тафаккурнинг касбий йўналганлигини идрок қилиш, ўқув-билиш фао- лиятини ташкил етишда тадқиқий (илмий) тамойилларни амалга ошириш билан боғланган. Бўлғуси педагогнинг технологик тайёргарииги, олий ўқув юртида педагогик технологияларни амалга оширишни талаб қилади. Олий ўқув юрти таълим жа- раёнида фойдаланиладиган ва кенг тарқалган педагогик технологиялар: муам- моли ўқитиш, ўқитишнинг табақалаштирилган ва индивидуал технологияси, программалаштирилган ўқитиш технологияси, компьютер ахборот техноло- гияси, муаллифлик технологиясидир. Download 1.62 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling