Туракулов э. Педагогик технологиялар ва махорат
Биринчи гуруҳга махсус мотивлар тааллуқли
Download 1.62 Mb. Pdf ko'rish
|
pedagogik texnologiyalar va mahorat
- Bu sahifa navigatsiya:
- Иккинчи гуруҳ мотивлари
Биринчи гуруҳга махсус мотивлар тааллуқли. Улар талабалар томонидан
барча ҳаётий еҳтиёжларни чуқур англаш, мутахассис бўлиб етишиши учун би- лимларни егаллашнинг ижтимоий зарурлигини тушунишни қамраб олади. Бу гуруҳ мотивларини ўқитувчи курснинг амалий характери ва касбий йўналганлигини намойиш қилиш орқали талабаларнинг тушунчаларини амалда қўллаш йўли билан кучайтириши мумкин. Иккинчи гуруҳ мотивлари ўқув фанлари ва билишга бўлган қизиқиш билан боғланган. Бу гураҳ мотивлари моҳиятини ўқитувчи талабалардаги ўқув фан- ларига бўлган қизиқишни билиш тўғрисидаги билимларни шакллантириш орқали кучайтириши мумкин. Бунинг учун лексия жараёнида хат- ти-ҳаракатларнинг намунавий усуллари, тушунчалар тизимининг мантиқий усуллари, аниқланмалар, хислатлар ва бошқа исботловчи қурилмаларнинг «ту- шунчалар асосида хулосалар» хатти-ҳаракатлари шаклланишининг дидактик қимматини белгиловчи ўқув материалига урғу берилади. Талабаларда юқорида баён қилинган малакаларни шакллантириш учун лек- сияни ўтказиш учун шундай тайёргарлик кўриш кўзда тутилиши керакки, улар тайёр билимларни чаққонлик билан ҳаракат усулларига айлантира олсин. Бу дидактик мақсадга еришиш учун талабаларнинг ечимларни қандай шаклланти- ришларига, тушунчалар ечимининг қандай усуллари борлигига, у ёки бу ифода қайси талаблар асосида қониқтирилаётганига, дастлабки омил, аргументлар ҳамда хулосаларга диққатни жалб қилиш лозим. Ўқитишнинг бу методини лексия ўқишнинг ахборот - тасвирий ёндашувдан, қисман ижодий ва ижодий методга ўтиш орқали амалга ошириш мумкин. Улар талабаларда лексиянинг турли босқичларида ва шароитларида муайян билиш машаққатларини туғдирадики, улар ўқитиш жараёнида аввал шаклланган билим ва кўникмалами жорий етиш ҳамда қайта ишлаш асосида муваффақиятли ҳал килинади. Талабаларни ижодий фаолиятга тайёрлаш тизимида ўқитувчининг лексия жараёнида уларга эътибор қаратиши, ўқув-билиш фаолиятига мос 70 кўрсатмаларни бера олиши муҳим аҳамиятга ега. Шу мақсадда лекцияда ўқув фани мазмунининг умумий-таълимий қимматини исботлаш билан бирга унинг шахс интеллекти, дунёқараши, билимларни таснифлаш ва қўллаш усуллари, улардан тежамли фойдаланиш ҳамда тўғри баҳолай олиш тарбиясига таъсир этишни ҳам исботлаш лозим бўлади. Шунингдек, бундай експеримент (амалиёт), эгалланган билимлар, фикрларни (хукмларни) қуриш усулларининг ҳақиқийлигини тасдиқлашга қаратилганлиги таъкидланиши лозим. Ўқув машғулотларининг бундай бориши талабаларда илмий-назарий тадқиқот ва эксперимент ўтказиш малакасини шакллантиради. Бу билан улар илмий ижод кенглигига, ишчанлик мулоқотига қизиқади, тадқиқотнинг босқичларини режалаштиради, унинг мақсад ва вазифаларини ифодалайди, методикасини ишлаб чиқади. Муаммоли ўқитишнинг талаблар даражасидаги сифатини таъминлаш, тала- балар томонидан ўзлаштирилган ахборотлар бўйича билимларни чуқурлаштириш ва кенгайтириш мақсадида семинарлар ўтказиш мумкин. Маълумки, бундай семинар ўтказишнинг дастлабки мақсади маъруза ёки ах- боротни жамоа бўлиб муҳокама қилишдир. Семинарнинг самарадорлиги ал- батта талабалами унга тайёрлаш сифатига боғлиқ. Айниқса, маъруза ва ахборот тайёрлаётган талабалар билан ишлаш муҳим аҳамиятга ега. Талабалами семинарга тайёрлаш босқичма-босқич ташкил етилади. Download 1.62 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling