Туракулов э. Педагогик технологиялар ва махорат
Маърузани гуруҳ бўлиб муҳокама қилиш
Download 1.62 Mb. Pdf ko'rish
|
pedagogik texnologiyalar va mahorat
Маърузани гуруҳ бўлиб муҳокама қилиш педагогик аспектда семинарнинг
енг аҳамиятли қисми ҳисобланади, бинобарин, семинарда талабалар жонли би- лиш фаолиятига жалб қилинадилар. Ўқитувчи аwало маъруза ва ахборот маз- мунини муҳокама қилишга ўтар екан, бу мазмун қанчалик талабалар даражасида еканлигини баҳолай олиши лозим. Маъруза мазмунининг тушунилиши маъру- зачига шу семинар қатнашчиларининг берган саволлари ва талабаларнинг ўқитувчи томонидан қўйилган саволларга (ўқитувчи одатда уларнинг ўзлари савол бермаган тақдирда ёки уларнинг саволлари мавзу мазмунининг бир то- монигагина алоқадор бўлганда талабаларга савол билан мурожаат қилади) жавоб беришлари чоғида баҳоланади. Маъруза мазмуни бўйича бериладиган саволларни икки гуруҳга ажратиш мумкин: мазмунни ойдинлаштирадиган саволлар ва мазмунни ривожлантиришга қаратилган саволлар. Мазмунни ойдинлаштирадиган саволларга жавоблар маъруза баёнидаги айрим ўринларни такрорлашни талаб қилади, мазмунни ри- вожлантиришга қаратилган саволлар еса маърузани янада тўлдиришни талаб қилади. Ўқитувчи аwало биринчи гуруҳ саволларни ташкил етади, ундан сўнг иккинчи гуруҳ саволларга жамоа бўлиб жавоб қидиради. Мазмунни ривожлан- 72 тиришга қаратилган саволларни муҳокама қилиш кўпинча талабаларда турли, муқобил жавобларни ҳам юзага келтиради. Бундай жавобларнинг бўлиши хил- ма—хил нуктаи назарларнинг тўқнашувига сабаб бўлади ва у семинарнинг му- нозарага айланишига олиб келади. Семинарни мунозара шаклида ташкил етиш ўқитувчининг муҳим вазифаси ҳисобланади. Мунозара шаклида семинар ўтказиш талабанинг фикрлаш ва мулоқот қобилиятларининг шаклланиши учун тезкор омил сифатида катта аҳамиятга моликдир. Семинардаги мунозара қуйидагиларни кўзда тутади: • семинар жараёнида қўйилган саволларга жавоб беришда талабаларнинг эркин фикр билдириш ва асослай олишларини та ъминлаш; • тааллуқли жавобларнинг бошқа талабалар томонидан тушунилишини ҳам та ъминлаш; • нуқтаи назарларга танқидий мулоҳазалар билдиришни ташкил етиш, уларни ойдинлаштириш, тўлдириш, ўзгартириш; • ойдинлаштирилган, тўлдирилган, ўзгартирилган фикрламинг тушунили- шини та ъминлаш; • қўйилган саволларга якдил исботлар асосида жавоблар беришга кўникма ҳосил қилиш. Мунозарани шу жараёнда қўйилган саволларга берилган жавоблардан иборат хулосаларни шакллантириш ва шундай муаммоларни белгилаш орқали якунлаш керакки, улар кейинги семинарлар ёки талабаларнинг мустақил ишларида ҳал қилинадиган бўлсин. Ҳар бир маъруза муҳокамаси лининг асосий қоидалари ва муҳокама (муно- зара) натижаларини қайд қилган ҳолда қисқача умумлаштириш билан якунла- ниши лозим. Семинар мавзусининг мазмунини хулосалаш, маърузачилар ва семинар қатнашчиларининг тайёргарлик даражасини, уларнинг семинар даво- мидаги фаоллигини баҳолаш ҳамда семинар самарадорлигининг умумий баҳоси ва кейинги семинар машғулотига мақсад қўйиш билан тугалланади. Шундай қилиб, билимларни чуқурлаштириш ва кенгайтириш бўйича семи- нарлар қуйидаги босқичларни қамраб олади: 1.Семинар мавзусининг долзарблигини асословчи ўъқитувчининг кириш суҳбати. 2. Семинар мавзуси мазмунини тушуниш учун зарур бўлган билимларни юз- фтга чиқариш. 3.Тайёрланган ма ърузаси бўйича талабаларнинг чиқишларини ташкил этиш ва уларнинг кўтарган масалаларини семинар қатнашчиларининг тушуниб олишларини та ъминлаш. 4Семинарга қўйилган талабалар маърузаларининг муҳокамасини ташкил этиш. 5. Семинарни якунлаш. Талабаларнинг ўз фаолиятларини ташкил етишни шакллантириш ва ривож- 73 лантиришга еса билимларни егаллаш, мақсад ва вазифаларни қўйиш малакасини ҳосил қилиш, ўз фаолиятини режалаштириш, назорат қилиш ва баҳолашни кўзда тутган семинарлар катта ёрдам беради. Бундай малакаларни шакллантириш, одатда, ўқув ишлари мазмунини ташкил етувчи материаллар, лексия, илмий ва ўқув-методик адабиётларни конспект қилиш, маъруза ва рефератларни ёзиш, ўқув ва илмий ахборотлар мазмунини тушуниш ва еслаб қолиш асосида амалга оширилади. Бу типдаги семинарга тайёргарлик кўришда ўқитувчи талабалар мутаола қиладиган материаллар асосида бажариладиган ишламинг тамойилларини, ўзига хослигини, методикасини ўрганади, ишларнинг бажарилиш муваффақиятлари (натижалари)ни баҳолаш меъёрларини тўлалигича ёки айрим қисмлари бўйича белгилаб чиқади ва пировард натижада талаблар даражасига етказади. • меьёрлари асосида бажарилган ишлар натижаларини таҳлил қилиш ва баҳолаш; • ўз ишларини такомиллаштириш бўйича вазифа қўйиш. Семинарнинг бу турига тайёргарлик кўришда талабалар ўқитувчининг топшириғига кўра ўқув ишларининг у қадар катта бўлмаган конкрет материал тарзидаги муайян турини (масалан, конспектлаштириш) мустақил бажарадилар. Ўз фаолиятларини ташкил етиш малакаларини шакллантиришда талабалар қуйидаги изчилликдаги блоклар ҳаракатларини бажариши лозим бўлади: • берилган ўқув материаллари асосида муайян ўқув ишлари турларини ба- жариш, конспектлаштириш, реферат ёзиш; • бажарилган ишлар натижаларини намунага қиёс қилиш ва фаолият на- тижаларини муваффақият меъёрларига кўра баҳолаш; • бу турдаги ишларни самарали бажариш методикаси билан танишиш; • танланган методикага мослигини аниқлаш орқали бажарилган ишлардан фойдаланиш усулларини таҳлил қилиш ва баҳолаш; • ўзфаолиятига баҳо берган ҳолда ишларни самарали бажариш методикасини ойдинлаштириш ва янги материал асосида ишнинг бажарилиш режасини ту- зиш; • белгиланган режа асосида ишларни бажариш, юз берадиган қийинчиликлами аниқлаш, уламинг сабабларини таҳлил қилиш ва унинг олдини олиш усулларини қидириб топиш (ўқитувчининг ёрдамида); фаолиятнинг муваффақиятли чиқишлиги семинар сифатида тавсия етадилар. Ўқитувчи семинарни бошлар екан, талабалами унинг мақсади ва вазифаси билан танисфлтиради ва улар томонидан бажарилган вазифалами текширади. Сўнг ўқитувчи талабаларга олдиндан тайёрлаб қўйган вазифалами бажариш намуналарини кўрсатади ва талабалар бажарган иш натижалари билан қиёслашни ташкил етади. Талабалар ўз ишларини намунага қиёслаш орқали бевосита улар орасидаги фарқтернинг мавжудлигига ишонч ҳосил қилади ва ўз Download 1.62 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling