Туракулов э. Педагогик технологиялар ва махорат
Download 1.62 Mb. Pdf ko'rish
|
pedagogik texnologiyalar va mahorat
- Bu sahifa navigatsiya:
- Иккинчи босқичда
- Учинчи босқичда
Биринчи босқичда ўқитувчи талабанинг семинар мавзусини аниқлаб беради.
Мавзуни танлаш ва бўлғуси маъруза ёки ахборотни тайёрлашда уларга нисбатан шунчаки ўқитувчи, талаба деб қарамаслик керак, балки уларни семинарда муҳокама қилинадиган мавзунинг аҳамиятини, долзаиблигини фикрлашга, ўқув фанини кейинчалик муваффақиятли эгаллаш учун уни чуқур ўрганиши лозим- лигини англашга, бўлғуси касбий фаолиятининг ҳозирги ижтимоий, илмий му- аммоларини режалаштира олиш даражасига олиб келиш зарур. Бунда вақтни тежаш, ташкилий ишларни олиб боришни жадаллаштириш учун талабаларга мавзу бўйича адабиётларни, имкони борича, мавзулари, параграфлари ва саҳифаларини кўрсатган ҳолда тавсия етиш лозим. Талабалами маъруза ва ах- боротларга тайёрлашнинг биринчи босқичида унинг мавзуси бўйича реферат- нинг батафсил режасини тузиш вазифаси юкланади. Иккинчи босқичда талабалами маъруза қилишга тайёрлашда ўқитувчи у билан бирга реферат режасини муҳокама қилади, унинг айрим ўринларини ту- затади. Бу ўз навбатида дастлабки фикрларни тезликда тузатиш, аниқлик кири- тиш, тўлдириш имконини беради ва у пировард натижада бўлғуси маърузанинг сифатини оширади. Учинчи босқичда ўқитувчи талаба тайёрлаб келган рефератнинг мазмуни билан танишади. Зарурият туғилганда, унга саволлар қўйиш, талаба еса бу суҳбатдан сўнг тегишли тузатишлар қилиши лозим бўлади. Шунингдек, шундай саволларни ҳам бериш керакки, талаба бу саволларга ўз чиқишида жавоб берсин. Айни ўринда талабанинг семинарда маъруза қилиш услуби ҳам муҳокама қилингани маъқул. Шуни эсдан чиқармаслик керакки, фақат маъруза билан қатнашадиган тала- балар билан ишлаб, бошқа талабалар назардан четда қолмасин. Балки гуруҳдаги 71 барча талабалар олдиндан муҳокама қилинадиган мавзулар билан таниш бўлиши, семинар мавзуси билан алоқадор лексия ва қўшимча материаллар мазмуни ус- тида ишлаган бўлиши, мавзуга мувофиқ равишда олинаётган билимларни на- зорат қилишга ва мавзуни муҳокама қилишга тайёр бўлишлари лозим. Бундай семинар машғулоти одатда муҳокама қилинадиган мавзунинг моҳияти ва дол- зарблиги лекция материали билан боғлашни эслатиш билан бошланади. Шундан сўнг талабалар ўрганилаётган масалани муҳокама қилишга фаоллаштирилади, билимларини намойиш қила олиши аниқланади. Бу икки йўл билан амалга оширилади: ё қисқача жавоблар талаб қилувчи ва олдиндан тайёрлаб қўйилган саволлар бўйича суҳбат шаклида ёки тузатиш (коррексия) тест саволлари асосида назорат қилиш орқали. Тажрибалар шуни кўрсатадики, бу ҳар иккала билимларни юзага чиқариш усули тезкор усул бўлиб, семинарнинг ушбу босқичини ўтказишнинг муҳим самарали шарти ҳисобланади. Талабалар билимларини юзага чиқариш жараёнида уларнинг егаллаган билими кейинги семинарларда ва муҳокамаларда қатнашишлари учун етарли еканлиги аниқланади. Талабаларда муҳокамадан сўнг ҳам билимлар этарли бўлмаса, ўқитувчининг баёни орқали ёки талаба билан индивидуал суҳбат шаклида ту- шунтирилади. Улардан қай бири самара берса, шунисидан фойдаланилгани маъқул. Кейинги вариант нисбатан самарали бўлиши мумкин. Билимлар юзага чиқарилган ва айрим тузатишлар қилингандан сўнг, талаба- ларнинг маъруза ва ахборотлар билан чиқишлари ташкил етилади. Ўқитувчи талабанинг материални мантиқий баён қила олишини, уни баён қилиш усулини, талабаларнинг унга бўлган еътиборини кузатиб боради. Маърузанинг мазму- нини баён қилиш ёки муҳокаманинг бориш жараёни талабаларни зериктириб қўйганда ёки аксинча, ундаги айрим масалаларга қизиқиш кучли бўлганда ҳамда уни муҳокама қилиш зарурияти туғилганда, ҳурматини сақлаган ҳолда маъру- зачини бироз тўхтатиб, семинарни жамоа муҳокамасига айлантириш мақсадга мувофиқдир. Download 1.62 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling