64
рак, балки ўқув муаммосини ўзи ҳал қилиб қўймаслиги ва
бошқа ҳолларда
талабаларнинг ўқув муаммосини ечишдаги мустақил ишларига раҳбарлик
қилиши лозим, натижада талабаларда билимларга мустақил еришиш қобилияти
шаклланади ҳамда гипотеза қўйиш вауни исботлаш орқали янги ақлий ҳаракат
усулларини топади ҳамда билимларни бир муаммодан бошқасига кўчириш
кўникмасини ҳосил қилади, диққат ва тасаwурлари ривожланади.
Талабалар
муаммоли ўқитиш жараёнида муаммоли вазиятда ўқув материалларини идрок
қилиш орқали билим ва ақлий ҳаракат усулларини ўзлаштирар екан,
ўрганилганларни мустақил таҳлил қилар екан, гипотезалар қўйиш ва
уларни
исботлаш орқали ўқув муаммоларини шакллантирар ва ечар экан, бунда тала-
баларнинг интеллектуал фаоллиги таъминланади.
Шундай қилиб,
муаммоли ўқитишнинг вазифаси, талабалар томонидан
билимлар тизими ва ақлий ҳамда амалий фаолиятлари усулларини сама-
рали ўзлаштиришга ҳамкориик қилиш, уларда янги вазиятда олинган би-
лимларни ижодий қўллаш малакасини ҳосил қилиш, билиш мустақиллиги
ҳамда ўқув ва тарбия муаммоларини ҳал қилишдир.
Ўқув жараёнининг амалий таҳлили муаммоси ўқитишнинг ўзига
хослигини
белгилаш имкониятини очади. Муаммоли ўқитишнинг моҳияти, таълим олувчи
томонидан ўзлаштирилиши лозим бўлган ахборотларни ўқитувчининг махсус
ташкил қилишидан иборатдир.
Муаммоли ўқитишни ташкил этишнинг биринчи шарти ўқув ахборот-
ларининг такомиллашиб бориши тизимидир.
Муаммоли ўқитишнинг иккинчи шартида муаммоли ўқитиш амалга оши-
рилади ва унда ахборотнинг ўқув вазифасига ўказилиши вақтида
уни ечиш
усулини танлаш имконияти кўзда тутилади.
Муаммоли ўқитишнинг учинчи шарти таълим олувчининг субектив мавқеи,
уларнинг билиш мақсадларини англаб етиши ва қарор қабул қилиши, масалани
ҳал қилиш ва натижани қўлга киритиш учун ўзларининг иҳтиёрида бўлган во-
ситаларни баҳолай билишидир.
Муаммоли ўқитишга асосланган ўқув машғулотларини ўтказиш методикаси
унда қўлланадиган методларни асослаб беришни талаб қилади. Бунда: ижодий,
қисман-ижодий ёки евристик, ахборотларни муаммоли баён қилиш, ахборотни
муаммоли бошлаш орқали баён қилиш асосий методлар
ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: