Туракулов э. Педагогик технологиялар ва махорат


 Муаммоли ўқитиш технологияси


Download 1.62 Mb.
Pdf ko'rish
bet62/130
Sana17.06.2023
Hajmi1.62 Mb.
#1552525
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   130
Bog'liq
pedagogik texnologiyalar va mahorat

 
4.2. Муаммоли ўқитиш технологияси. 
Муаммоли ўқитиш бу такомиллашган ўқитиш технологиясидир. 
Ҳозирги олий мактабдаги самарадор ўқитиш технологияси — бу муаммоли 
ўқитишдир. Унинг вазифаси фаол билиш жараёнига ундаш ва тафаккурда ил-
мий-тадқиқот услубини шакллантиришдир. Муаммоли ўқитиш ижодий, фаол 
шахс тарбияси мақсадларига мос келади. 
Муаммоли ўқитиш жараёнида талабанинг мустақиллиги ўқитишнинг репро-
дуктив шаклларига нисбатан тобора ўсиб боради. 
Ҳозирги педагогикага оид адабиётларда муаммоли ўқитишнинг турли таъриф 
ва тавсифлари бор. Бизнингча, нисбатан тўлиқ ва аниқ таъриф М.И.Махмутова 
томонидан берилган бўлиб, унда муаммоли ўқитиш мантиқий фикрлар тадбир-
лари (таҳлил, умумлаштириш) ҳисобга олинган ўргатиш ва дарс бериш усул-
ларини қўллаш қоидалари ва талабаларнинг тадқиқот фаолиятлари 
қонуниятларининг (муаммоли вазият, билишга бўлган қизиқиш, талаб в.х.к) 
тизими сифатида изоҳланади. 
Муаммоли ўқитишнинг моҳиятини, ўқитувчи томонидан талабаларнинг ўқув 
ишларида муаммоли вазиятни вужудга келтириш ва ўқув вазифаларини, муам-
моларини ва саволларини ҳал қилиш орқали янги билимларни ўзлаштириш 
бўйича уларнинг билиш фаолиятини бошқариш ташкил етади. Бу эса билим-
ларни ўзлаштиришнинг илмий-тадқиқот усулини юзага келтиради. 
Маълумки, ўқитишнинг ҳар қандай асосида, инсон фаолиятининг муайян
қонуниятлари, шахс ривожи ва улар негизида шаклланган педагогик фаннинг  
тамойиллари ва қоидалари ётади. Инсоннинг билиш фаолияти жараёни 
мантиқий билиш зиддиятларини ҳал қилишдаги обектив қонуниятлари ҳамда 
дидактик тамойил — муаммолиликка таянади. 
Ўқитишнинг ҳозирги жараёни таҳлили, психологвапедагогларнинг фикрлаш 
муаммоли вазият, кутилмаган хайрат ва маҳлиё бўлишдан бошланади, деган 
хулосалари ҳақиқатга яқин эканлигини кўрсатади. Ўқитиш шароитида инсон-
нинг ўша психик, эмоционал ва ҳиссий ҳолати унга фикрлаш ва ақлий изланиш 
учун ўзига хос туртки вазифасини бажаради. 
Муаммоли вазият муайян педагогик воситаларда мақсадга мувофиқ ташкил 
этиладиган ўзига хос ўқитиш шароитида юзага келади. Шунингдек, ўрганилган 
мавзулар хусусиятларидан келиб чиқиб, бундай вазиятларни яратишнинг махсус 


62 
усулларини ишлаб чиқиш зарур. Шундай қилиб, ўқитишда муаммоли вазият 
шунчаки «фикр йўлидаги кутилмаган тўсиқ» билан боғланган ақлий машаққат 
ҳолати эмас. 

Download 1.62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   130




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling