Туракулов э. Педагогик технологиялар ва махорат


У билиш мақсадлари махсус тақозо қилган ақлий таранглик ҳолатидир


Download 1.62 Mb.
Pdf ko'rish
bet63/130
Sana17.06.2023
Hajmi1.62 Mb.
#1552525
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   130
Bog'liq
pedagogik texnologiyalar va mahorat

У билиш мақсадлари махсус тақозо қилган ақлий таранглик ҳолатидир. 
Бундай вазият негжзида аwал ўзлаштирилган билим излари ва янги юзага 
келган вазифани ҳал қилиш учун ақлий ва амалий ҳаракат усуллари ётади. 
Бунда ҳар қандай машаққат муаммоли вазият билан боғлиқ бўла бермаслигини 
таъкидлаш ўринли бўлади. Янги билимлар аwалги билимлар билан боғланмаса, 
ақлий машаққат муаммоли бўлмайди. Бундай машаққат ақлий изланишни ка-
фолатламайди. Муаммоли вазият ҳар қандай фикрлаш машаққатларидан фарқ 
қилиб, унда талаба машаққат талаб қилган обект (тушунча, факт)нинг унга аwал 
ва айни вақтда маъҳим бўлган вазифа, масала бўйича ички, яширин алоқаларини 
англаб етади. 
Шундай қилиб, муаммоли вазиятнинг моҳияти шуки, у талаба таниш бўлган 
маълумотлар ва янги фактлар, ҳодисалар (қайсики, уларни тушуниш ва тушун-
тириш учун аввалги билимлар камлик қилади) ўртасидаги зиддиятдир. Бу зид-
дият билимларни ижодий ўзлаштириш учун ҳаракатлантирувчи кучдир. 
Муаммоли вазиятнинг белгилари қуйидагилар: 
• 
талабага нотаниш фактнинг мавжуд бўлиши; 

вазифаларни бажариш учун талабага бериладиган кўрсатмалар, юзага кел-
ган билиш машаққатини ҳал қилишда уламинг шахсий манфаатдорлиги. 
Муаммоли вазиятдан чиқа олиш, ҳамма вақт муаммони, яъни нима номаълум 
еканлигини, унинг нутқий ифодаси ва ечимини англаш билан боғланган бўлади. 
Муаммоли вазиятни фикрий таҳлил қиладиган бўлсак, у аwаломбор талаба-
ларнинг мустақил ақлий фаолиятидир. У талабани интеллектуал машаққат кел-
тириб чиқарган сабабларни тушунишга, унга кириш, муаммони сўз билан ифо-
далаш, яъни фаол фикр юритишни белгилашга олиб келади. Бу ўринда изчиллик 
ёрқин кўринади: аwало муаммоли вазият юзага келади, сўнг ўқув муаммоси 
шаклланади. 
Ўқитиш амалиётида бошқа вариант — ўша муаммо ташқи кўринишда муам-
моли вазият юзага келишига мувофиқ келгандай бўладиган вариант ҳам учрайди. 
Фактлар, ҳукмлар назарий қоидалар зиддиятлари мазмунидаги саволлар 
кўринишидаги муаммонинг ифодаси одатда «нимага» саволига жавоб бўладиган 
муаммоли вазиятнинг мавжудлигини акс еттиради. 
Муаммо уч таркибий қисмдан иборат: маълум (берилган вазифа асосида), 
номаълум (уларни топиш янги билимларни шакллантиришга олиб келади) ва 
аwалги билимлар (талабалар тажрибаси). Улар номаълумни топишга йўналган 
қидирув ишларини амалга ошириш учун зарурдир. Аwало талабага номаълум 
бўлган ўқув муаммоси вазифаси белгиланади ва бунда унинг бажарилиш усул-
лари ҳамда натижаси ҳам номаълум бўлади, шунда талабалар ўзларидаги аввал 
эгалланган билим ва кўникмаларга асосланиб туриб кутилган натижа ёки ечи-
лиш йўлини излашга тушади. 
Шундай қилиб, талабалар биладиган вазифа ва уни мустақил ҳал килиниш 
усули ўқув муаммоси бўла олмайди, иккинчидан, бирор вазифанинг ечилиш 
усулларини ва уни излаш воситаларини билишмаса ҳам ўқув муаммоси бўла 


63 
олмайди. 

Download 1.62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   130




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling