101
боғланган. . Одатда, талабалар сусткаш тингловчилар бўлишади. Чунки уларда
ўқитувчи билимли ёки матнда унинг бу билимлари акс етган, шу
туфайли
уларнинг билим И олишларига ўқитувчи масул деган ишонч шаклланиб қолган.
Ўқув жараёнидаги талабаларнинг фаол иштироки ва ўқишларига ўзларининг
масьул еканлигига тайёрлиги танқидий фикрлашда кутилган натижаларни бе-
ради.
Талабаларни фикр юритишга, ўз ғоялари ва фикрлари билан ўзаро
ўртоқлашишга даъват етиш каби педагогик ёндошув уларнинг фаоллигини
ўстиради.
Михали Чикжентмихалий (1975)
таъкидлайдики, талабалар ўша мураккаб
даражадаги ўкув жараёнида
фаол иштирок етишса, билиш жараёнида
қатнашганлигидан катта баҳра оладилар ва ўзларида чуқур қониқиш ҳиссини
сезадилар.
Таваккалчилик. Эркин фикрлилик таваккалчиликка асосланади. Унинг би-
лим фаолиятида қўрқмай таваккал қилувчи инсонларни рағбатлантириб туриш
жоиздир. Фикрлаш жараёнида «аҳмоқона ғоялар» ақл билан тузилмаган бирикма
ва тушунчалар илгари сурилган ҳолатлар ҳам бўлиши мумкин. Ўқитувчи уни
ўқув жараёнини табиий ҳолати сифатида талабаларга тушунтириши лозим.
Талабаларни таваккалдан ҳоли бўлган, яъни ғоялар қадрланган, талабаларнинг
фикрлаш фаолиятида фаол иштирокини юқори мотивациялаш имкони бўлган
муҳитда ўйлаш лозимлиги ҳақида уларда ишонч ҳосил қилиш зарур.
Do'stlaringiz bilan baham: