Turistik resurssghunoslik va turistik ekskursion loyihalashtirish


Download 1.56 Mb.
bet1/104
Sana26.01.2023
Hajmi1.56 Mb.
#1126673
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   104
Bog'liq
2 лекция


1- semestr
I. O’QUV MATERIALLARI MA’RUZA MATNLARI



  1. MA’RUZA. Turizm resurslari tushunchasiga izohlar, olimlarning fikrlari. Ichki turizmni rivojlantirish strategiyalari. Asosiy terminlar izohi.

1.“ TURISTIK RESURSSGHUNOSLIK VA TURISTIK EKSKURSION LOYIHALASHTIRISH fanining predmeti, vazifalari va mohiyati

Туристик ҳудуд, саёҳатгоҳ, дестинация, туристик марказнинг ҳудудий туризм рақобатбардошлиги объекти сифатидаги тушунча ва хусусиятлари Мустақиллик йилларида Ўзбекистонда халқ хўжалигининг бошқа тармоқлари билан бир қаторда туризм соҳасини ривожлантиришга катта эътибор берилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти И.Каримов мазкур соҳани минтақавий ривожлантириш ҳақида фикр юритиб, Бухоро вилояти Халқ депутатлари сессиясида сўзлаган нутқида “Ер юзида Бухоронинг таърифини эшитмаган, уни билмаган, уни умрида бирор марта ўз кўзи билан кўришни орзу қилмаган маърифатли одам йўқ десак, асло хато бўлмас”, - деб қайд қилган эди. Ўзбекистонда туризмни ҳар томонлама ривожлантириш учун бу соҳада илғор хорижий тажрибаларни жорий қилиш зарур. Чунки охирги йилларда бўлиб ўтган чуқур ўзгаришлар туристик соҳани ҳам четлаб ўтмади ва унга ҳам талаб ва ҳам таклиф томонларидан ўз таъсирини ўтказди. ХХ асрнинг 90 – йиллари бошларида кашф қилинган ва қўлланилган кўпгина инновациялар мазкур соҳанинг туб ўзгаришларига сабаб бўлди. Жумладан, географик жойлардаги туристик оқимларнинг моҳияти ва хусусиятларида; саёҳат давомида туристнинг хулқ-атворида; туристик хизматлар таклиф тизими ва туристик тижоратвоситачилик фаолиятларида сезиларли ўзгаришлар содир бўлди.


Туризм соҳасига инноватив таъсир қилаётган қуйидаги омилларни ажратиш мумкин:
Биринчидан, талабнинг миқдор жиҳатдан сезиларли ўзгариши. Ривожланган мамлакатларда аҳоли турмуш даражасининг ошиши оқибатида туризм оммавий тус олиб миллионлаб кишиларни ўзига жалб қилди. Кўп мамлакатлардаги иқтисодий ўсиш, олдин туристик оқимни вужудга келтирувчи жой деб тан олинмаган мамлакатларда ҳам “янги туристик талаб” шакллана бошланиб, улар умумий туристик талабнинг бозордаги кўламини кенгайтиришга олиб келди.
Иккинчидан, туристик маҳсулот истеъмолчилари хулқатворининг тубдан ўзгариши. Жаҳон Туристик ташкилотининг таҳлиллари ва хулосаларига кўра туристлар саёҳатни танлаш ва амалга ошириш жараёнида ўз хулқ-атворларини, туристик хизматларга нисбаттан афзалликлар тизими, саёҳат тури ва давомийлиги билан боғлиқ одатларини шиддат билан ўзгартирмоқдалар. Ягона жойда ўз таътилини ўтказишга мойил кишиларнинг салмоғи кундан-кунга камайиб бормоқда, узоқ давом этадиган таътилларнинг салмоғи пасайиб, саёҳатнинг анъанавий шакллари ўрнини, хизмат нуқтаи назаридан такомиллашган туризмнинг инноватив шакллари олмоқда.
Туризмнинг инноватив шакллари (саёҳатни мустақил режалаштириш ва амалга ошириш, анъанавий воситачиларни инкор қилиш) ҳозирча алоҳида сегмент сифатида намоён бўлаётган бўлса, келажакда улар туристик хизматлар бозорида барқарор ўринга эга бўлишлари кутилмоқда.
Учинчидан, туристик ҳудудлар ўртасида рақобатнинг кучайиши. Бир томондан ҳаво транспортидаги тараққиёт ва иккинчи томондан саёҳат қилиш хоҳишини билдирадиган инсонларнинг кескин ошиши, бир-бирига умуман ўхшамайдиган туристик ҳудудларнинг ўзаро рақобат қилишларини тақазо этмоқда. Бу вазиятни У.Мартини қуйидаги мисол билан изоҳлайди: “Италия истеъмолчиси олдида қишки мавсумда Италиянинг алп тоғларида дам олиш билан биргаликда қандайдир узоқ экзотик жойларда пляж туризмини танлаш имконияти ҳам мавжудки, нарх нуқтаи назаридан тенг таътиллар бўлиб ҳисобланади”.
Тўртинчидан, информацион ва коммуникацион технологияларни туризм соҳасида қўллаш натижасида туристик воситачилик тизимидаги ўзгаришлар. Йирик туристик воситачилик халқаро корхоналарининг бир-бирига бирикиши йирик корпорация ва ҳамкорликнинг турли шаклидаги бирлашмаларнинг (консорциум, ассоциация) пайдо бўлишига олиб келди, натижада туризм оқимини самарали бошқариш имконияти пайдо бўлди. Интернетнинг халқ хўжалигида кенг қўлланилиши эса сайёҳга саёҳатларни танлаш ва амалга оширишнинг янги шаклларини таклиф қилмоқда. 10 Туристик оқим, саёҳат амалга ошадиган туристик ҳудудлардаги инфратузилма туризмнинг қайси турларига мослашганлигига биноан, аниқ қонуниятлар асосида шаклланади. Ушбу қонуниятларни англаш, соҳани ривожлантириш билан шуғулланувчи ваколатли органларга, биринчидан туристик оқимнинг барқарорлигини таъминлаш чора-тадбирларини ўз вақтида амалга ошириш имкониятини берса, иккинчидан туристик ҳудуд рақобатбардошлигини мунтазам ошириб боришнинг асоси бўлиб хизмат қилади. Бизнинг фикримизча, талаб нуқтаи назаридан (турист нигоҳидан) туристик оқим шаклланиши жараёнининг ўзига хос моделлари мавжуд бўлиб, вақт оралиғида ўзгариш хусусиятига эга. Яъни, 19-асрнинг охирида Томас Кук томонидан жорий қилинган, барча хизматларни ўзида мужассамлаштирган, стандартлашган пакетга асосланган бизнес моделларнинг, ахборот технологияларининг шиддат билан кундалик ҳаётга кириши натижасида, туристик оқим шаклланишининг инновацион моделлари томонидан сиқиб чиқарилишига сабаб бўлмоқда. Замонавий туристларнинг шундай сегментлари шаклланмоқдаки, улар ўта талабчанлиги, эркинликка интилиши, кичик гуруҳларда саёҳат қилишга мойиллиги, таклифнинг мосланувчан моделларини танлаши билан фарқланади.
Эмпирик кузатув ва илмий манбаларга асосланган тадқиқотлар натижасида, Ўзбекистон туризм бозорида, талаб нуқтаи назаридан, туристик оқим шаклланиши жараёнининг 4 моделини ажратдик. 1. “Инициатив туроператор модели” Саёҳат, потенциал туристнинг доимий яшаш жойида фаолият кўрсатадиган инициатив туроператор билан у амалга ошадиган ҳудудда жойлашган ресептив туроператор ҳамкорлигида тўла уюштирилиб, меҳмонхона, транспорт, гид, ресторан ва бошқа хизматларни ўзига қамраб олган туристик пакет шаклида, ягона нархда сотилади. Интернет технологиялари унча ривожланмаган, инициатив туроператорларнинг ўз веб сайтлари бўлмаган даврда, яъни 19-асрнинг иккинчи ярмидан 20- асрнинг охирига қадар, туристик пакетни сотиб олиш учун мижозлар туристик агентликларга мурожаат қилишган бўлсалар, айни кунга келиб ушбу жараён воситачиларсиз амалга ошмоқда.
Яъни, мижоз инициатив туроператорнинг электрон сотиш каналларидан фойдаланган ҳолда туристик пакетни харид қилишга эришмоқда. 2. “Ресептив туроператор модели”. Саёҳат, қабул қилувчи туристик ҳудудда фаолият кўрсатадиган ресептив туроператор томонидан тўла ёки қисман, масофавий уюштирилади ҳамда камида 3 та хизмат, масалан виза олишда кўмаклашиш, меҳмонхона, транспорт кабиларни туристик пакет шаклида ягона нархда сотишни кўзда тутади. Ушбу модель 21-асрда кескин оммалашиб, потенциал сайёҳлар доимий яшайдиган жойларда фаолият юргизадиган туроператор ёки туристик агентликларга мурожаат қилмаган ҳолда, тўғридантўғри ресептив (саёҳат амалга ошадиган ҳудуд) туроператор томонидан яратилган сотиш каналлари (веб сайт) орқали туристик пакетни харид қилишларини билдиради. 3. “Бронлаш тизимлари модели”. 20-асрнинг иккинчи ярмида чегараланган кишилар гуруҳи (туроператор, туристик агентликлар, авиа ва темир йўл касса ходимлари) фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган, турли транспорт воситаларига чипталарни сотиб олиш ва меҳмонхоналардаги хоналарни банд қилишнинг глобал (Global reservation systems), шунингдек туристик хизмат ишлаб чиқарувчиларининг шахсий электрон тизимлари шаклланиб, aйни кунга келиб улар барча қўллаши мумкин бўлган, ихчам интерфейсга эга веб сайтлар ва мобил иловалар шаклида кескин оммалашиб, туристик оқимни шакллантириш жараёнидаги кўлами тобора кенгайиб бормоқда. Замонавий туристлар мамлакатимизга ўз саёҳатларини мустақил ташкил қилиб, авиа ва темир йўл чипталарини, йўл транспорти, меҳмонхона, ресторан ва гид хизматларини бронлашнинг глобал тизимлари (booking.com, trivago.com, needguide.ru) ёки маҳаллий тизимлари, яъни туристик хизматларни кўрсатувчи ташкилотларнинг шахсий веб сайтлари (eticket.uzrailway.uz) орқали сотиб олишга эришмоқдалар. 4. “Туристик портал модели”.
Ушбу модель туристик ҳудудни дестинация сифатида бошқариш концепциясига асосланиб жорий қилинган миллий, минтақавий ва маҳаллий даражадаги маркетинг бошқарув органлари томонидан яратилган туристик порталлар орқали 12 туристик оқимни шакллантиришни назарда тутади. Туризм соҳасини турли даражада бошқариш жараёнида инновацион усулларни қўллаш, сайёҳларни жалб қилишда ички ресурсларга таяниш, соҳадан келадиган даромаднинг асосий қисмини миллий даражада ўзлаштиришга эришилиши, қўшилган қиймат занжирларининг барча бўғинларида туризм бозорининг маҳаллий субъектлари қатнашиши билан бошқаларидан фарқланади. Яъни, туризм ўта ривожланган ва ривожланаётган мамлакатлар ўз туристик салоҳиятларини миллий, минтақавий ёки маҳаллий даражадаги туристик порталларни яратиш ҳамда улар орқали потенциал туристларга саёҳатни мустақил уюштириш имкониятини беришни кўзда тутади. Туристик соҳанинг инновацион фаоллигини ошириш учун уни бошқариш тизимида ҳам янгиликларни киритиш зарурияти туғилади. Бу инновацияларнинг қўлланилиши туризм соҳасида янги иқтисодий категориянинг пайдо бўлишига, соҳа бошқарувига муносабатни тубдан ўзгартиришга сабаб бўлди. Бундай янги бошқарув ёндашувларидан бири хорижий адабиётларда “Destination management” (Дестинацион менежмент) концепцияси билан машҳур бўлиб, унинг объекти сифатида “destination” (дестинация) атамаси хизмат қилади. “Destination” инглизча сўз бўлиб, туризмга оид русча адабиётларда “место назначение туриста”, “туристский регион” , “дестинация” иборалари ишлатилади ва ўзбек тилида, уни “дестинация” ёки “саёҳатгоҳ” иборалари билан ифодалаш мақсадга мувофиқ бўлади. Чунки “дестинация” атамаси маъно жиҳатдан саёҳатчи ўз саёҳати давомида туристик фаолият олиб борадиган ҳудудни ифодалайди.
Туризмга оид адабиётларда “дестинация” ёки “саёҳатгоҳ” атамасига хилма-хил таърифлар берилади ва кўп ҳолларда улар бир-биридан фарқланади, ҳамда уларни қандай бошқариш керак деган саволга аниқ жавоб олиш имкониятини бермайди.
Жумладан П.Келлер “дестинация – бу маълум туристлар сегменти эҳтиёжини қондирадиган бир-бирига бириккан ва бирлашган хизматлар мажмуидир” деб, таъриф беради. Айтиш жоизки, “дестинация”га бериладиган таърифларнинг умумийлиги уни туристик маҳсулот деб тан олинишидадир.
Лекин, “дестинация”га таъриф беришда талаб ёки таклиф томонидан ёндашувлар масалани мураккаблаштиради ва фикрларнинг бир-биридан фарқланишига олиб келади. Д.Пиарс, Н.Лейпер, У.Зилтенер, У.Мартини, Г.Печланер каби туризм соҳасидаги хорижий олимлар талаб нуқтаи назаридан ёндашиб “дестинация” га “сайёҳни маълум жойга жалб қилишга қодир бўлган маҳсулотлар, хизматлар, табиий ва сунъий жозибадор омиллар мажмуи” деб, таъриф берадилар.
Айниқса Г.Печланернинг фикрича “дестинациялар – бу сайёҳнинг назарида саёҳат давомида белгиловчи аҳамият касб этувчи, маҳсулот ёки бириккан ва бирлашган маҳсулотлар мажмуи сифатида тушуниладиган, географик нуқтаи назардан аниқ чегарага эга бўлган рақобатбардош бирликдир”.
У.Мартинининг фикрича вақт ўтиши билан бу иқтисодий категория чуқур эволюцияга учради, яъни “таътилни ўтказадиган жой” анъанавий маъносидан, “кўрсатилган туристик фаолиятларни кўзда тутган ҳолда мижоз айни шу жойда ўз дам олиш вақтини ўтказишга аҳд қилган ҳудуд” маъносига ўтиб, айни вақтда “маълум жойда туристик талаб ва унинг натижаларини бошқариш”ни билдирмоқда.
У.Мартини хулоса қилиб “дестинация” учун “маълум истеъмолчилар сегменти учун хилма-хил хизматлар мажмуи сифатида намоён бўлади, ҳамда уларнинг ичидаги фақат алоҳида маҳсулотлар ёки жозибадор омиллар эмас, балки уларнинг сайёҳ томонидан шакллантирилган комбинацияси муҳимдир”, деб таъкидлайди. Унинг фикрича дестинация қуйидаги унсурларга асосланади: - аниқ чегараси мавжуд географик жой; - кириш ва ички туризм, яъни давлат миқёсида сайёҳлар оқимини бошқариш; - географик жойлардаги мавжуд жозибадор омилларга ҳамда туристик фаолият олиб борадиган ишлаб чиқарувчиларнинг таклифига тизимли ёндашиш; - туристик ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш; - туристик масканлардаги ташрифлар ва муҳит муҳофазаси орасидаги мутаносиблик ҳамда маҳаллий аҳолига туризмнинг хилма-хил таъсири кабиларни мувозанатда сақлаш.
Э.Лоувснинг фикрича, дестинация атамаси ҳозирги вақтда маъно жиҳатдан қуйидаги унсурларни ўзида мужассамлаштиради: - туристик масканларга етиб келиш; - туристик таклифнинг сифати; - туристик муҳит барқарорлиги; - ҳудуд ривожланишини стратегик режалаштириш; - туристик сиёсат олиб бориш; - ўзаро боғлиқликни бошқариш; - туристик ҳудудда фаолият юргизадиган субъектлар орасида мувофиқлаштириш жараёнларини бошқариш. Агар юқорида номи олинган олимларнинг таърифларидаги ўхшашликни ажратмоқчи бўлсак, улар “дестинация”ни – сайёҳ ташрифини амалга оширишда ўз эҳтиёжларини қондирадиган унсурларни танлаб уларни бирлаштирадиган фаолияти деб тавсифлаш мумкин. Демак, “дестинация”га талаб томонидан қараганда “диққатга сазовор географик жой” билан “саёҳатгоҳ” бир-бири билан мувофиқ келмайди. У, бизнинг фикримизча, дестинациянинг муҳим бир унсури бўлиб хизмат қилади.
М.Тамма, Ф.Брунетти каби олимлар эса, дестинацияга талаб томонидан эмас, балки таклиф томонидан ёндашиб, маълум ҳудудга тааллуқли тизим деб тушунишади, уни “туристик маҳсулот” ва “туристик марказ” (курортлар)дан фарқлашади. Жумладан, М.Тамма дестинация тушунчасига аниқлик киритиб уни: “маҳсулот ва таклиф тизими категорияларига асосланганлигини ..., географик жойга нисбаттан ўзгарувчан ҳолда, у стратегик менежментни қўллаш эвазига ўз қийматини оширади”, деб таъкидлайди. Бу маънода “саёҳатгоҳ” маҳсулот ва ишлаб чиқарувчилар мажмуини ташкил қиладиган “туристик ҳудуд” тушунчасига яқинлашади. Яъни, бу ерда “саёҳатгоҳ” ва “туристик ҳудуд” турдош атамалар сифатида талқин қилинади. “Дестинация”га таклиф нуқтаи назаридан ёндашадиган яна бир олим Ф.Брунеттидир. У М.Тамманинг фикрига қўшимча қилиб шундай ақидани олға суради: “Аниқ таклифни бошқаришга йўналтирилган туризм бошқарувини муҳокама қиладиган бўлсак, унга тааллуқли бўлган 3 та мантиқий атамаларни ажратиш мумкин: маҳсулот, ишлаб чиқарувчи ва таклиф тизими”.
Ф.Брунетти бу фикри билан М.Тамма сингари “дестинация” ни “туристик ҳудуд” тушунчаси билан мувофиқ демоқчи бўлади. Чунки, у ажратган атамаларнинг барчаси биринчи галда “туристик ҳудуд” га тааллуқли бўлган таклиф унсурлари кўламига киради. Бизнинг фикримизча, “саёҳатгоҳ” тушунчаси “туристик ҳудуд” га қараганда кенгроқ бўлиб ҳисобланади ва уни ўзида тўлиқ қамраб олади.
Таъкидлаш жоизки, “туристик ҳудуд” фақатгина муайян сайёҳнинг саёҳат мақсадига айланганидан сўнг “саёҳатгоҳ”га айланади ва у “туристик ҳудуд”да мавжуд жозибадор омиллар ва туристик фаолият олиб бориш учун барча шарт-шароитлари мавжуд географик жой сифатида истеъмолчи томонидан қабул қилинади.
Шунинг учун “саёҳатгоҳ”нинг жозибадорлиги, қуйидаги иккита омилдан бевосита боғлиқ бўлади: 1) дестинациянинг туристик оқимни шакллантириш қобилияти; 2) дестинациянинг сайёҳлик эҳтиёжларни қондира билиш даражаси. Маълум диққатга сазовор жойларни тузилмали, ташкилий ва бошқарув мажмуини шакллантириш натижасида улар муайян “саёҳатгоҳ”ларга айланадилар. Бундай диққатга сазовор жойлар хилма-хил туристик сегментларнинг талаб-эҳтиёжларини қондириш қобилиятига эга бўладилар. “Дестинация”га таъриф бериш жараёнида таклиф томонидан ёндашувлар ҳудудга тааллуқли барча қатнашувчилар фаолияти натижасида пайдо бўладиган маҳсулотлар пакетини ўрганишга қаратилган. Унда асосан бирлашмалар ва ички рақобат масалаларига ишлаб чиқарувчилар орасидаги муносабатларни олдиндан режалаштириб амалга оширишга, мувофиқлаштириш механизмларига ва “саёҳатгоҳ”ни ташкил қиладиган корхоналар тармоғининг уйғун бирлигига асосий эътибор қаратилади. Талаб ва таклиф томонидан қарашнинг, бизнинг фикримизча, умумийлиги шундаки, улар - дестинациянинг маълум географик жойга, маълум сайёҳлар сонини жалб қилишга қодир бўлган маҳсулот, хизмат, табиий ва сунъий унсурлар амалгамасини 16 (мажмуасини) ҳосил қилинишини тан олишдадир. Агар талаб нуқтаи назаридан ёндашадиган олимлар учун саёҳатгоҳ – сайёҳнинг саёҳат мақсадига биноан шаклланган ягона маҳсулот сифатида намоён бўлса, таклиф томонидан ёндашадиганлар учун эса – туристик жойларда туристик таклиф тизимларининг фаолият олиб боришлари натижасида шаклланадиган ягона маҳсулотдир. Бизнинг фикримизча, “дестинация”ни “дестинацион менежмент” объекти сифатида талқин қилиш учун уни талаб ва таклифнинг уйғун бирлиги нуқтаи назаридан кўриб чиқиш мақсадга мувофиқ бўлади (1-жадвалга қаранг).



Бу нуқтаи назардан, саёҳатгоҳ, бизнинг фикримизча – бу маълум географик жойлардаги стратегик-тузилмавий шартшароитлардан баҳраманд бўлган ҳолда ўз туристик эҳтиёжларини қондиришга мўлжаллаб сайёҳнинг фаолияти натижасида яратилган ягона туристик маҳсулотдир. Концептуал нуқтаи назардан географик масканнинг чегараланганлигини, туристик маҳсулотнинг амалгама хусусиятини, таклиф ва талаб томонидан қараш зарурлигини тан оладиган қараш энг мукаммалдек туюлади. Бундай қараш тарафдорлари Г.Печланер ва К.Вейермайерлардир. Бошқарув 1 Манба:1-жадвал Н.С.Ибрагимовнинг ишланмаси. нуқтаи назаридан “дестинация” тушунчасидан “дестинацион менежмент”га ўтиш учун менежментнинг қайси шаклларини қўллаш зарур ва бошқарув субъектлари кимлар бўлиши керак, деган савол очиқ қолмоқда. Бошқача қилиб айтганда, маълум “Саёҳатгоҳ” томон тушган талаб ёки унинг туристик бозордаги таклифи қай даражада бошқарилиши керак? Гап шундаки, “Саёҳатгоҳ”ни бошқариш кўламига қараб (таклиф томондан) ёки сайёҳ талабининг шаклланишига қараб (талаб томонидан) географик аломати бўйича - қишлоқ, ноҳия, шаҳар, вилоят, давлат ёки халқаро ҳудудни ўзида мужассамлаши мумкин. Демак “дестинацион менежмент” бозор сегментларининг хусусиятларини аниқлаш, саёҳатчиларнинг ўзини тутиши ва мотивацияларини таҳлил қилиш, “Саёҳатгоҳ” ҳақидаги билим ва унга ишонч даражасини ўрганишга қаратилган менежмент туридир. Бизнинг фикримизча, саёҳатгоҳга маҳсулот бирлиги сифатида қараб унга таъриф бериш, уни бошқариш жараёнида тушунмовчиликларга олиб келиши мумкин. Шунинг учун, саёҳатгоҳни ҳудудий бирлик сифатида тушуниб, унга ҳам талаб ва ҳам таклиф томонларидан ёндашиб таъриф бериш маъқул. Европалик олим М.Тамманинг саёҳатгоҳ бу - “хилма-хил туристик тадбиркорлик фаолиятлари шаклланган жойларда туристик маҳсулотлар таклиф қилинадиган ва истеъмол қилинадиган ҳудудий макон” деган таърифидан унинг ҳудудий бирлик эканлигига ишонч ҳосил қиламиз. Лекин, талаб ва таклиф томонидан унинг кўлами ҳақида ҳеч қанақа маълумотга эга бўла олмаймиз.


Демак, саёҳатгоҳни ҳудудий бирлик сифатида ҳам талаб ва ҳам таклиф томонидан қандай қабул қилинишини тушуниш, уни бошқариш жараёнида қўл келишига ишончимиз комил. Талаб томонидан “дестинация саёҳат мақсадига биноан ўзгарадиган бирлик сифатида намоён бўлади ва у бир ва бир нечта ҳудудларни ўзида мужассамлайди”. Яъни, муайян хорижий турист Ўзбекистон пойтахти Тошкент шаҳрини ёки унинг бир нечта дурдона шаҳарларини (Бухоро, Самарқанд, Хива ва Тошкент) ўз саёҳат мақсади сифатида танлаб олиши мумкин.
Шундай экан, талаб томонидан саёҳатгоҳнинг аниқ кўлами мавжуд эмас. У фақат ташриф мақсадига биноан бир сайёҳдан бошқасига қараб ўзгариб турадиган туристик атамадир. Таклиф томонидан эса саёҳатгоҳ маълум чегарага эга бўлган ҳудудий бирлик сифатида намоён бўлиши мумкин. Чунки, маълум ҳудуднинг туристик таклифи фақат ўша ҳудудга тааллуқли таклиф тизимига асосан шаклланади. Агар давлат миқёсида миллий туризм таклифини ифодаласа, ҳудуд миқёсида эса маҳаллий туристик таклиф сифатида намоён бўлади. Демак, туристик манзилларни бошқариш ҳам миллий ва ҳам маҳаллий тус олишини тақазо этади. Саёҳатгоҳнинг географик кўлами ҳақида гап борар экан, белорус олими Н.Кабушкин уни “туристический регион” деб атайди ва географик хусусиятлари ҳақида шундай деб ёзади: “туристлар диққатини жалб қила оладиган, тарихий аҳамият касб этадиган биноларга эга бўлган хоҳлаган машҳур шаҳар ёки кичкина аҳоли шаҳарчаси “туристик ҳудуд” бўла олади”. Айтиш жоизки Н.Кабушкин “туристик ҳудуд – ягона туристик маҳсулот ва рақобатбардош бирликдир, шунинг учун тижорат бирлиги сифатида бошқарилиши керак”, деб таъкидлайди.
Демак, олимнинг “туристик ҳудуд”га берган бу таърифи Ғарбий Европа олимларининг “дестинация”га берган таърифлари билан қуйидаги умумийликни кузатиш мукин: - ягона туристик маҳсулот эканлиги; - бошқа минтақалар билан рақобатлашувчанлиги; - ягона тизим сифатида бошқарувчанлиги. Шунинг учун Н.Кабушкин “туристик ҳудуд” деб атаб таъриф бериб ўтган атама, Ғарбий Европа олимларининг “дестинация” категорияси билан мос дейиш мумкин. “Дестинация” атамасининг моҳияти унинг ички тузилмасида ўз ифодасини топади. Бизнинг фикримизча, “дестинация” учта қатлам: ташриф мақсади, туристик жозибадор жойлар ва масканлар (ТЖЖ ва ТМ), ягона саёҳатгоҳ (дестинацион маҳсулот)дан иборат (1-расмга қаранг).



Дестинация талаб нуқтаи назаридан сайёҳларнинг ташриф мақсадларида ўз ифодасини топади. Ташриф мақсади маданий туризм, спорт билан шуғулланиш, ҳордиқ чиқариш, муқаддас жойларни зиёрат қилиш, илмий анжуманларга қатнашиш, савдо сотиқ билан шуғулланиш, қариндошларни кўриш ва бошқаларда намоён бўлади. Туристик жозибадор жойлар ва масканлар дестинациянинг таклиф унсурини ифодоловчилари сифатида намоён бўладилар ва саёҳатгоҳнинг объектлари ҳисобланадилар. Ягона саёҳатгоҳ сайёҳларнинг ташриф мақсади ва ҳудудларда мавжуд бўлган туристик жозибадор жойлар ва масканлар негизида “дестинацион маҳсулот” сифатида шаклланади. Уни шакллантириш жараёни маълум кетма-кетликда амалга оширилади.


Дастлаб ташриф мақсади аниқланади, кейин туристик жозибадор жойлар ва масканлар танлаб олинади ва ниҳоят “дестинацион маҳсулот” шаклидаги ягона саёҳатгоҳ яратилади. Бу жараёнда ҳам сайёҳлар ва ҳам туристик муассасалар фаол қатнашадилар.
Саёҳатгоҳ оддий тижорат бирликлари (телевизор, нон)дан ката фарқ қилиб, у ўзига хос товар ва хизматлар мажмуи сифатида намоён бўлганлиги сабабли, унинг қуйидаги хусусиятларини эътиборга олиш керак: 1 Манба:.1-расм Н.С.Ибрагимовнинг ишланмаси. Ташриф мақсади 20 1. Географик узуқ-юлуқлик; меҳмондорчилик соҳаси ўз ичига манзил даражасида туристик маркетинг ва бошқарувга жавобгар бўлган хилма-хил корхона ва ташкилотларни қамраб олади, жумладан маҳаллий туристик корхоналар, хизматларни кўрсатишни рағбатлантиришга ихтисослаштирилган ташкилотлар, ҳудудий ва миллий ташкилотлар. Уларнинг катта қисми давлат корхоналари бўлиб чегараланган молиявий имкониятга эгалар.
Юқори технологиялар билан боғлиқ бўлган билим ва қобилиятлари ҳам чегараланган бўлиб, кам ҳолларда маълум тижорат режасига эга бўладилар. Қарор қабул қилиш жараёни ҳаддан ташқари секин ва маълум ҳолларда ўзини тутиши таваккалга асосланган бўлиб, фақат таклифга йўналтирилган. Умуман бу хусусиятлар миллий, ҳудудий ва маҳаллий даражада туристик ташкилотларнинг роли ва жавобгарлик доираларини аниқ тасаввур қилиш қийин кечади ўз туристик эҳтиёжларини қондиришга қодир бўлган таътилни режалаштириш ва буюртма бериш билан қизиқаётган туристлар учун саёҳатгоҳнинг географик узуқ-улуқлиги жуда қийин қабул қилинади, чунки кўп ҳолларда улар танлаган жойларининг маъмурий чегараларини эътибордан четга қолдирадилар; 2. Соҳалараро узуқ-юлуқлик; истеъмолчи ўз таътилини ягона маҳсулот сифатида тасаввур қилишига қарамай, аслида унинг таътили бир–биридан мустақил тарзда фаолият олиб борилаётган ишлаб чиқарувчилар томонидан таклиф қилинган хилма–хил товар ва хизматлардан ташкил топгандир. Бирорта ишлаб чиқарувчи “туристик фаолият”ни етказиб беришга қодир эмас, балки у алоҳида қисмлар сифатида таклиф қилинади, яъни меҳмонхона хизмати, овқатланиш, чипталар сотиш, транспорт ва бошқа фаолиятлар. Ишлаб чиқарувчиларнинг катта қисми етарлича бўлмаган технологик билимлар ва бозорларга кириши чегараланган, ўрта ва кичик корхоналардан ташкил топган.
Шу ишлаб чиқарувчиларни ўзаро боғлашга қодир бўлган юқори технологиялар кўпинча маълум соҳаларни ўзига жалб қилган бўлиб, яъни ҳаво транспорти ва меҳмонхоналар, туристик саноатни тўлиғинча қамраб олмаган; 3. Функционал узуқ–юлуқлик; саёҳатгоҳнинг туристик ташкилотлари одатда ўз фаолиятларини бир-биридан нисбатдан мустақил равишда олиб борадилар ва улар асосан қуйидаги вазифаларни ўз зиммаларига оладилар; 1)ҳудудда жойлашган хусусий туристик корхоналар берадиган хизматларни такомиллаштиришни қўллабкувватлайдиган ташкилотлар; 2)маркетингга ихтисослашган ташкилотлар, потенциал туристларни маълум саёҳатгоҳларда ўз таътилларини ўтказишни рағбатлантириш фаолияти; 3)ташриф буюрувчиларга хизмат кўрсатишни такомиллаштириш; туристик эҳтиёж қондирилганлигини максималлаштирувчи ва харажат қилишни рағбатлантирадиган маълумотлар билан таъминлаш; 4)хоналарга буюртма бериш, маданий тадбирларни ташкил қилиш ва уларга кириш чипталарини сотиш, диққатга сазовор жойларни бошқариш каби хизматлар; 5)иқтисодий самарадорликни максималлаштириш ва атрофмуҳитга, маҳаллий аҳолига ўтказиладиган салбий таъсирни минималлаштириш мақсадида, ҳудуд туристик таклифи ва талаби ҳақидаги маълумотларни йиғиш ва уни қайта ишлаш билан шуғулланадиган тадқиқот, режалаштириш ва бошқариш хизматларини ривожлантириш фаолиятини олиб борадиган ташкилотлар. 4. Иерархик узуқ-юлуқлик. Туристик манзилнинг “географик кўлами/ географик яқинлиги” мутаносиблигини тадқиқ қилиш натижасида мазкур масканларни туристик бозорларда тарғиб қилиш масаласига қандай ёндашиш керак деган саволга жавоб топиш имкониятини беради. Яъни, сайёҳнинг саёҳатгоҳ ҳақидаги билим даражаси унинг саёҳатгоҳ ва яшаш макони орасидаги масофадан боғлиқ. Демак, “саёҳатгоҳни бозорда тарғиб қилишда бу омил белгиловчи аҳамият касб этади ва ушбу фаолият туристик бозор хусусиятларига мувофиқ равишда олиб борилиши шарт”. Бошқача қилиб айтганда, “саёҳатгоҳлар иерархияси” мавжуддирки (2-расмга қаранг), туристик оқимни вужудга келтирувчи бозорларга асосланган ҳолда белгиланиши керак.



2-расмда Бухоро вилоятида жойлашган “Ситораи Мохихосса” туристик маскани мисолида “саёҳатгоҳлар иерархияси”нинг тузилиши кўрсатилган. Расмда тик чизиқ билан туристик маскан ҳақидаги сайёҳларнинг билим даражаси ва ётиқ чизиқ орқали уларнинг мазкур масканга нисбаттан географик жойлашуви ифодаланган. Расмдан кўриниб турибдики “Ситораи Мохи-хосса”дан бўлажак турист қанча узоқ яшаса, унинг бу маскан ҳақидаги билим даражаси шунча камаяди ва аксинча. Европалик сайёҳлар учун “Ситораи Мохи-хосса” бу – Буюк Ипак Йўлида жойлашган Марказий Осиёдаги Ўзбекистон Республикасининг Бухоро вилояти ва шаҳридаги “Амирларнинг ёзги дам олиш қароргоҳидир”. Яъни, уларнинг билим даражаси саёҳатгоҳлар иерархиясининг 5 –боқичида (халқаро даражада) қарор топган. Фарғоналик ёки Хоразмлик сайёҳлар “Ситораи Мохи-хосса”га республикамизнинг Бухоро вилоятида жойлашган диққатга сазовор туристик маскан сифатида қараб, Масканлар ҳ а қидаги билим даражаси Сайёҳнинг жўғрофий яқинлиги Халқаро даража Буюк Ипак йўли Миллий даража Ўзбекистон Бухоро вилоят ҳудуд даражаси Бухоро шаҳар шаҳар даражаси «Ситораи Мохи-хосса» аниқ жой даражаси уларнинг билим даражалари европаликларга нисбаттан бир даража юқорироқдир. Бухоро вилояти Ғиждувон, Олот ва бошқа туманлардаги сайёҳлар учун эса бу маскан ҳудуд даражасидаги диққатга сазовор жой ҳисобланади ва уларнинг билим даражаси европаликларга нисбаттан 3 даражада ва фарғоналик ёки хоразмлик сайёҳларга нисбаттан икки даражада юқорироқ бўлади. Туристик масканлар ҳақидаги сайёҳларнинг билим даражаси уларнинг доимий яшаш маконлар билан тўғри алоқадорликка эга. Бундай алоқадорликни биз “дестинация эгри чизиғи” билан ифодалаймиз (3-расм).

Чизмадан кўриниб турибдики, сайёҳ туристик маскандан қанча узоқ яшаса, унинг бу маскан ҳақидаги билим даражаси шунча камаяди ва аксинча. Бу назарий асос туристик масканларни саёҳатгоҳларга айлантиришга асос бўлади. Бизнинг фикримизча, дестинацияларни шакллантириш ва бошқариш мақсадида туристик масканларни алоҳида-алоҳида (якка тартибда) эмас, балки бирлаштирилган ҳолда яхлит саёҳатгоҳ шаклига келтириб стратегик маҳсулот бирлиги (СМБ) сифатида, бўлажак туристларга тақдим қилинса, ташриф буюрадиган сайёҳларнинг сайёҳлик кўлами ва билими ошади. Айтиш жоизки, саёҳатгоҳнинг иерархик хусусияти, саёҳатгоҳларнинг ҳудудий бирлик сифатида потенциал сайёҳ томонидан қандай тассаввур қилинишини, шунга қараб уларни бошқаришнинг ҳудудий кўлами қанақа кенгликка эга бўлишини тушунтириш билан биргаликда, уларни бошқа бозорларда танитиш билан боғлиқ бўлган фаолиятларни тўғри олиб бориш ҳақида аниқ кўрсатмалар беради. Демак “саёҳатгоҳлар иерархияси” ва “дестинация эгри чизиғи” алоҳида ривожланган туристик ҳудудлараро мувофиқлаштириш механизмларини ишлаб чиқишни кўзга тутади, ҳолбуки уларнинг ёрдамида миллий даражада туризмни ривожлантириш сиёсатини олиб бориш имкониятини берсин.
Табиийки, ҳамкорлик кўлами кенгайган сари алоҳида ҳудудларнинг ижтимоий, иқтисодий, маданий жиҳатдан бир-бирига ўхшамайдиган омилларини эътиборга олиб туриб интеграциялашувни тақазо этади. 5. Амалгама хусусияти. Саёҳатгоҳ амалгама хусусиятга эга, чунки у маълум туристик фирма, баъзи хизматларни ишлаб чиқарадиган ва тижоратлаштирадиганлар, давлат органларининг хизматлари ва табиат инъомларидан ташкил топган. Унинг кўп компонентлардан ташкил топганлиги ва бир вақтнинг ўзида интеграциялашганини билдириш мақсадида “амалгама” тушунчаси ишлатилади. “Амалгама” сўзи арабча “амал аб ғамъа” сўзидан олинган бўлиб “бирикма ҳосил қилиш” маъносини билдиради.
Ўзбек тилида бу сўз – аралаш-қуралаш, қотишма, омихта маъноларини англатади. Тожик тилида эса амалгама сўзи кўзгунинг сири (сирланганлигини) билдириш учун ишлатилади.
Туризм соҳасида “амалгама” сўзи саёҳатгоҳнинг маълум географик жойда шаклланишини ва у кўпгина компонентлардан тузилган эканлигини, шу билан бирга уни қондириш жараёнида бир нечта давлат ва нодавлат корхоналари қатнашишини билдириш учун ишлатилади. Дестинациянинг амалгама табиатга эгалиги, туристик операторлар таклиф қиладиган туристик пакетларда яққол намоён бўлади. Бундай пакетлар транспорт, овқатланиш, туристик аҳамият касб этадиган жойда тунаш каби хизматларни ўз ичига қамраб олади. Бир қарашда туристик пакетни харид қилган турист фақат маълум мехмонхонада тунаш маҳсулотини харид қилганга ўхшайди, аслида эса у ўша меҳмонхонагача бориш учун транспорт хизматидан фойдаланади, диққатга сазовор жойларга ташриф буюради, овқатланади ва ҳ.к.з.лар.
Хулоса килиб айтганда, агар турист саёҳат қилмоқчи бўлса, унинг саёҳат мақсадидан қатъий назар, хизматлар мажмуасидан ташкил топган туристик манзили шаклланади ва у амалгама хусусиятга эга бўлади. Шундай қилиб, маълум географик ҳудуд (минтақа) ўз туристик маҳсулотларини бозорда “дестинация” сифатида ўринлаштириши учун, туристик фаолиятини миллий, минтақавий ва маҳаллий даражада олиб бориш натижасида бир-бири билан боғланмаган диққатга сазовор географик масканларни сайёҳлар нуқтаи назаридан жозибали томонларини бирлаштира оладиган саёҳатгоҳ (дестинация)ларга айлантириш керак. Мазкур саёҳатгоҳлар эса ўз навбатида стратегик тижорат бирлиги сифатида бошқарилиши керак бўлиб, мазкур вазифани “дестинацион менежмент” (саёҳатгоҳ менежменти) концепцияси ҳал қилишга қодирдир. Бу менежментнинг объекти сифатида “саёҳатгоҳ” хизмат қилади ва бозор муносабатларига ўтиш даврида халқаро туризмни барқарорлаштиришнинг замонавий йўли ҳисобланади.



Download 1.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   104




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling