Режа: - Бизнес-режалаштиришнинг асослари
3. Туристик хизматларни шакллантиришда бизнес-режанинг таркиби 1.Бизнес-режалаштиришнинг асослари - Илгари қандай ишлаганлар?
Ўзбекистонда халқ хўжалигини бошқаришни марказлашган тизими тарқалиб кетгандан сўнг давлат мулкини оммавий ҳусусийлаштириш бошланди, яъни давлат мулкини самарали ҳусусий мулкдорларга топшириш босқичи амалга оширилмоқда. Лекин давлат корхоналарини каттагина қисмига эга бўлган ҳусусий мулкдорлар, олинган ҳусусий корхоналарни янги бозор иқтисодиёти шароитида мувафаққиятли бошқаришга тайёр эмаслиги, натижада, улар ҳам давлат сингари самарасиз хўжалик фаолиятига учрадилар Ҳозирги пайтда қандай ишлашлашга тўғри келмоқда Корхоналарни асосий қисми бозор иқтисодиётини мустақил субъектлари бўлиб фаолият кўрсатганларидан сўнг, ҳар бир раҳбарни вазифаси бўлиб улар бошқараётган корхани иқтисодий самарали фаолият юритишни таъминлаш бўлиб ҳисобланади Бунинг учун бозор иқтисодиёти шароитида ишни ташкил этишбилимига эга бўлиши зарур, бу бир томондан истеъмолчиларни доимий равишда ўзгариб турадиган эҳтиёжини ҳисобга олиш бўлса, бошқа томондан улар ишлаб чиқараётган маҳсулотни такомиллаштириб ишлаб чиқарувчи, улар эгаллаган бозор улушини тортиб олувчи кун сайин кўпайиб бораётган рақобатчиларни ҳисобга олиш мақсадга мувофиқдир Бундан ташқари раҳбар истеъмолчилар эҳтиёжини тўғри аниқлаш, рақобатчилар маҳсулотини афзаллик ва камчиликларини аниқлаш, бозордаги ўз ўрнини топиш, юқори малакали ходимларни танлаш, маҳсулот ишлаб чиқаришни ва сотиш тизимини йўлга қўйиш, маҳсулотни бозорга чиқариш учун реклама компаниясини самарали ташкил этишқобилиятларига эга бўлиши керак. Юқорида қайд қилинган тадбирлар узуқ-юлуқ ҳарактерга эга бўлмасдан, тизимли ҳарактерга эга бўлиши учун замонавий бозор шароитларида янги корхонани ёки маҳсулотни бозорга чиқариш учун “бизнес-режалаштириш” тушунчасига амал қилинади
Do'stlaringiz bilan baham: |