Туризм корхоналарида бизнес режалаштириш


Download 0.68 Mb.
bet3/6
Sana08.02.2023
Hajmi0.68 Mb.
#1177674
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Туризм фаолиятида бизнес режалаштириш

Юқорида қайд қилинганидек, бизнес-режа ҳам корхонага фирма ичида фойдаланиш учун, ҳам инвесторга зарурдир. Бизнес-режани асосий мўлжалланганлиги, табиийки корхона тижорат имкониятларини кенгайтириш ҳисобланади. Бунча режалаштириш жараёнида ҳозирги ва келгуси муаммолар таҳлили, фаолиятни янги турларини излаб топиш, юз бериши мумкин бўлган тассадуфларга тайёр бўлиши ва стратегияни танлашларга йўналтирилган

Корхона учун ёзилган режадан бошқа фойдалар ҳам мавжуд. Унда нафақатгина конкрет режалар балки уларга эришиш йўллари ҳам акс эттирилади

Бизнес-режа ҳажми қанча бўлиши керак?

Бизнес-режа қисқа бўлиши керак деган жумлаларга ишониш мақсадга мувофиқ эмас. Ўзингизни бизнес- режа ҳар бир деталигача ишланган бўлиши кераклигига ишонтирманг Бизнес-режа турлича бўлиши мумкин. Яна барчаси сизни режангизни кимўрганади ва уни ёзишдан мақсад нима деган саволга тўхталамиз. Агар сиз бизнес-режани ички фойдаланиш учун тузсангиз ва хизматлар ишлаб чиқаришни барча технологик жараёнини ҳар бир деталигача ёритишни ҳоҳласангиз, яъни уни мижоз томонидан сотиб олишга ҳоҳиш туғилган вақтдан бошлаб, то фойда олинган вақтгача ҳар бир деталигача ишлаб чиқиш мақсадга мувофиқдир, чунки лойиҳани амалга ошириш жараёнида ҳатога йўл қўймаслик керак.

Агар бизнес-режа сизга банкдан кредит олишга ёрдам бериш учун ишлаб чиқилган бўлса, унда пул маблағларини келиб тушуш ва сарфланишини, ҳамда кредитни қайтаришни батафсил графигини ёритиб бериш мақсадга мувофиқ ҳисобланади

Бизнес-режани ким ишлаб чиқади?

Бизнес-режани тузишда асосий ролни корхона раҳбарияти ўйнайди. Бошқа ҳеч ким унинг фаолияти йўналишини ва вазифаларини белгилаб режани амалга ошириш учун стргатегияни танлай олмайди. Бундай режани бошқа бегона консультантлар ҳам тузиши мумкин, лекин бизнес-режани қиммати айнан ўз фаолиятига фирманинг ўзини нуқтаи назари билан акс эттиришидадир, чунки режани бажариш корхона раҳбариятининг асосий вазифаси бўлиб ҳисобланади

Ғарбий Европа фирмаларида бизнес-режани ишлаб чиқиш тажрибаси шуни кўрсатадики, энг оммавий кенг тарқалган бўлиб унинг устида гуруҳ бўлиб ишлаш ҳисобланади. Унда одатда фирма раҳбарияти ва муқобил вариантларни киритувчи ташқи консультант иштирок этади. Бир қарашда тушунарли бўлган фикрларни қоғозга тушириш жуда осон ишдай туюлади, лекин келажак тўғрисида тасаввур қилиш жуда мушкул иш ҳисобланади


Download 0.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling