«туризм менежменти» фанидан ЎҚув-услубий мажмуа
Download 180.82 Kb.
|
ТУРИЗМ МЕНЕЖМЕНТИ УМК
1-чизма. Ўзбекистон Республикасида туризм бошқарувининг тўзилиши.
Менежмент – бу инглизча сўз бўлиб – бошқарув ҳокимияти ва санъати; - ресурсларни бошқариш бўйича алоҳида моҳирлик ва маъмурий кўникмалар, хусусиятлар тушунилади. Менежмент – бу бошқарув, яъни ресурсларни, одамларни бошқариш, самарали фаолият олиб бориш ва фойда олишни билиш, уни кўпайтириш жараёнидир. Бошқарув – бу ўзига хос юксак санъат ва маҳоратни талаб қилувчи танлов ва шу танлов асосида қарор қабул қилиш ва унинг бажарилишини назорат қилишдир. Тажрибалардан маълумки (Квартальнов, 2003) бошқарув бешта амалий ҳаракатларнинг талабларини, талаб қилинган тартибда, бузмасдан бажарганда кутиладиган (назариядаги) натижаларга эришиш мумкин: улар қуйидагилар: – ривожланиш мақсадларини белгилаш; – иқтисодиёт ва бизнес шароитида ривожланиш стратегиясининг вақт ва талаб ўзгаришига мослашувчанлиги; – рақобатни олдиндан сезувчи, янги ривожланиш шакллари ва устивор йўналишларнинг сақланиб қолиши; – шахсий фикрларни инкор қилувчи асосий манбаларга (далилларга) асосланган янги алтернатив фаолиятларнинг баҳоси; – бозорда маҳсулотнинг нархи пасайиши билан уни ишлаб чиқаришдан воз кечиш ёки истеъмолни яхшилашга капитал ажратиш ва бу йўналишда ҳаракатлар фаолиятини кучайтириш. Туризмни иқтисодиётимизда ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқишимизнинг ҳаётий зарурат эканлигини ҳисобга олганимизда асосий эътиборга олишимиз ва тушунишимиз керакки, биз эркин бозор шароитларига ўтганимизда халқаро туризм бозорида туризмга бўлган муносабатлар анча ўзгариб кетган эди. Бу вақтга келиб туризм соҳаси жаҳоннинг кўплаб давлатлари иқтисодиётида салмоқли, баъзиларида етакчи иқтисодиёт тармоғига айланиб, шаклланиб бўлганди. Туризм соҳасида бу вақтда 350 млн. ишчи, хизматчи фаолият кўрсата бошлади, бу кўрсаткич ҳар қандай хизматлар кўрсатиш соҳасидан юқори ҳисобланади. Туризм ҳаммамизга маълум ҳодиса. Инсоният пайдо бўлгандан бери унинг вакиллари ёки гуруҳлари сайёрамизнинг у ёки бу қитаъсига, қитъалардаги ўлкаларга, элларга, мамлакатларга саёҳат қилишган. Фақатгина бизнинг давримизга келиб туризм ўзига хос бўлган иқтисодий ва ижтимоий соҳага айландики, бу соҳа албатта ўзига хос бўлган бошқарувни талаб қилади. Туризмни бошқариш жуда мураккаб ва кўп қирралигини кўплаб таниқли олим ва мутахассислар алоҳида таъкидладилар (Кабушкин, 2002; Квартальнов, 2003). Ҳақиқатда ҳам туризмни ривожлантиришдаги муаммолар ўзининг мажмуали эканлигини, иқтисодиётда ҳам ижтимоий соҳаларда ҳам, табиий, маданий, тарихий ресурслардан фойдаланишда ҳам етук мутахассислар тайёрлашни, туристик объектларни турист (айниқса халқаро туризм) қизиқишига мослаштириш, туристларга уларнинг ҳоҳиш талабларига мос келадиган хизматлар типларини ва турларини ишлаб чиқиш ва ҳ.к. ни талаб қилади. Қайд қилинган муаммоларнинг барчаси тўпланиб, йиғилиб туризмнинг ривожланишига асос бўлади. Бу ривожланиш қисқача қилиб туризм тизими дейилади. Ҳозирги вақтда туризм менежментида асосан 2 та бош вазифа турибди: – туризмда бозор муносабатларини амалиётга жорий қилиш ва бу муносабатларни менежмент мазмуни билан бойитиш; – туризмдаги дунёвий муносабатларнинг ўзгаришини ўз вақтида янгилик деб қабул қилиш. Вазифанинг биринчиси, мамлакатимиз туризмини ривожлантиришда ўта муҳим ҳисобланади. Чунки туризм бозорининг ўзи ҳали шаклланмаган ҳолатда турибди. Бу бозорни ташкил қилиш ва бозорни туризм маҳсулотлари билан тўлдириш ўзи жуда оғир, вақт ва билим талаб қиладиган кенг, кўп қиррали жараёндир. Туризм бозоридаги товар ва хизматларнинг харидорлари, истеъмолчилари ўзгариб турганлигидан бу бозор маҳсулотларининг рақобатбардошлигини сақлаш, сотиш ва бошқа кўплаб муаммоларни ечиш ҳам туризмда ўзига хос бўлган менежмент тизимини ишлаб чиқишни талаб қилмоқда. Туризм ндустриясида ижтимоий-иқтисодий ҳодисаларни бошқариш бизнинг мамлакатимиз шароитида туристик фирмалар ва туристик ташкилотлар зиммасига юклатилмоқда. Туризм фирмалари ва туристик ташкилотлар эса эндигина шаклланиб келмоқда. Download 180.82 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling