«туризм менежменти» фанидан ЎҚув-услубий мажмуа


Download 180.82 Kb.
bet1/40
Sana17.06.2023
Hajmi180.82 Kb.
#1521837
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   40
Bog'liq
ТУРИЗМ МЕНЕЖМЕНТИ УМК






«ТУРИЗМ МЕНЕЖМЕНТИ»
фанидан
ЎҚУВ-УСЛУБИЙ МАЖМУА





1- МАВЗУ: “ТУРИЗМ МЕНЕЖМЕНТИ” ФАНИНИНГ ПРЕДМЕТИ ВА МАЗМУНИ


1.1. Менежмент ва туризм менежменти назарияларининг ўхшаш ва фарқланувчи жиҳатлари
1.2. Туризм менежментининг ривожланиши
1.3. Туризм менежментининг мақсади, предмети, объекти ва методологияси
1.4. Туризм менежментида асосий ёндашувлар. Туризм менежментида таълимот мактаблари ва уларнинг хусусиятлари

1.1. Менежмент ва туризм менежменти назарияларининг ўхшаш ва фарқланувчи жиҳатлари

Ҳар қандай соҳанинг ривожи бошқарувнинг ташкил қилинганлиги ва бошқарувнинг самарадорлигига боғлиқ. Таълим соҳасида бошқарувнинг мукаммал тамойиллари, усуллари ва услубиятларини ишлаб чиқиб бошқарувни самарадор қилиш жамиятнинг истиқболини белгилаши нуқтаи – назаридан бениҳоя муҳимдир. Шу билан бирга алоҳида таъкидлаш лозимки, бошқарувнинг ҳар қандай соҳадаги ривожи ва ютуғи бу бошқарув фаолият юритаётган муайян давлатнинг сиёсатига боғлиқ бўлади.


Туризм менежменти Ўзбекистонда собиқ иттифоқ даврида ҳам мавжуд эди. Бунга «Спутник», «Спорт мусобақалари» қардош халқлар маданияти ва санъати декадаси», Халқаро кинофестивалларни ўтказишни мисол келтиришимиз мумкин.
Ҳозирги вақтда Ўзбекистон Республикаси юқорида қайд қилганимиздек, Бутунжаҳон туризм ташкилотлари белгилаган меъёрий қонунлар асосида ўзининг туризм менежментини ташкил қилмоқда. Бу ўринда халқаро туризм менежменти таркибини келтириш лозим бўлади деб ҳисоблаймиз. Халқаро туризм менежментининг ташкилотлари ва нуфузли бошқарувга эга бўлганлари қуйидагилар:

  1. Бутунжаҳон туризм ташкилоти (World Tourism Organization, WTO) – 1975 йилда тўзилган. Бу ташкилот халқаро туризм менежментида БМТ тизимидаги энг обрўли ташкилот ҳисобланади.

  2. Бутунжаҳон туристик агентликларнинг федерацияси – 1963 йилда тўзилган.

  3. Фуқароларнинг бутунжаҳон авиацияси ташкилоти – 1944 йилда ташкил қилинган. 180 та давлат аъзо.

  4. Бутунжаҳон ҳаво транспорти ассоциацияси - 1944 йилда тўзилган.

  5. Бутунжаҳон ишчанлик туризми ассоциацияси - 1974 йилда ташкил қилинган.

  6. Коорпаратив саёҳатларни ташкил қилиш бўйича мутахассислар ассоциацияси. Бу ташкилотда 29 та давлатдан 2400 мутахассис ишлайди.

  7. Бутунжаҳон туристик ассоциациялар лигаси – 1998 йилда тўзилган.

  8. Бутунжаҳон меҳмонхоналар ассоциацияси – 1946 йилда тўзилган.

  9. Бутунжаҳон кемпинг федерацияси – 1932 йилда тўзилган.

10. Туризм бўйича бутунжаҳон илмий экспертлар ассоциацияси – 1951.

  1. Бутунжаҳон таржимонлар ассоциацияси – 1954 йилда ташкил қилинган.

  2. Бутунжаҳон ижтимоий туризм бюроси – 1963 йилда тўзилган.

  3. Бутунжаҳон туристик ташкилотлар федерцияси – 1950 йилда тўзилган.

Халқаро туризм менежментида ҳар қайси қитъалар бўйича ҳам жуда йирик, нуфузли халқаро туризм ташкилотлари фаолият кўрсатмоқда. Бундай халқаро туризм ташкилотлари Европа, АҚШ ва Осиё қитъасида жойлашган.
Вазирлар Маҳкамаси республикамизда туризм соҳасини ривожлантиришни Ўзбектуризм Миллий компанияси зиммасига юклаган. Бу компаниянинг вилоятларда бўлимлари мавжуд бўлиб вилоят ва шаҳарлардаги туристик фирмалар, ташкилотлар ва меҳмонхоналар хўжаликлари фаолиятига раҳбарлик қилади (1-чизма).




Ўзбекистон Республикаси президенти
















Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамаси













Ўзбектуризм МК




Вазирликлар










Ўзбектуризм МКнинг вилоятлардаги бўлими




Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги










Туристик ташкилотлар




Университетлар ва институтлар










Туристик фирмалар




Табиатни муҳофаза қилиш ва давлат қўмитаси










Меҳмонхоналар




Коллежлар













Туризм бўйича малака ошириш ва қайта ўқитиш марказлари






Download 180.82 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling