«туризм менежменти» фанидан ЎҚув-услубий мажмуа


Туризм менежментининг мақсади, предмети, объекти ва методологияси


Download 180.82 Kb.
bet4/40
Sana17.06.2023
Hajmi180.82 Kb.
#1521837
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   40
Bog'liq
ТУРИЗМ МЕНЕЖМЕНТИ УМК

1.3. Туризм менежментининг мақсади, предмети, объекти ва методологияси

Туризмда меҳнатни бошқариш ўзига хос хусусиятларга бўлиб, у бошқа соҳадаги ишчилар фаолиятидан фарқ қилади. Туризмда менежментнинг вазифаси, умумий тенденция ва унинг ривожланиш қонуниятларини аниқлаш ҳамда ўзига хос томонларини топишдан иборат. Туризм соҳасининг ўзига хос томонлари туризм ташкилотлари ва воситачилар таклиф қилаётган хизматларнинг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқади. Кўпчилик туризм ташкилотлари унча катта эмас. Катта туризм ташкилотлари фақат аҳоли зич яшайдиган жойларда тўзилади, улар туризм индустрияси учун оддий ҳолдир, лекин бу завод сингари фақат бир турдаги цех каби бошқарув тўзилишига эга эмас.


Туризм индустриясида жуда кўп туризм ташкилотлари ва агентлари ягона ҳудудий бошқарув тизимига мос келиши керак ва бу бозорнинг узоқ муддатга мўлжалланган ишончлилиги ва рақобатбардошлилигини таъминлаш мақсадларига қаратилган бўлиши керак.
Туризм ташкилотларига иккиёқлама масуълят юклатилган бўлиб, улар ўз фаолиятлари давомида ҳудуддаги таклифни мувофиқлаштирувчи ташкилот вазифасини бажарадилар ва бутун ҳудуднинг фаолияти учун жавобгардирлар.
Ривожланиш стратегияси бутун ҳудудга каби алоҳида туризм ташкилоти учун ҳам ишлаб чиқилиши лозим. Туризмнинг бошқарув объекти сифатида ўзига хослиги, бу ноаниқ ва қийин аниқланадиган мақсадлардир.
1.4. Туризм менежментида асосий ёндашувлар. Туризм менежментида таълимот мактаблари ва уларнинг хусусиятлари

1. Таълимотлар бўйича ёндашув:


-илмий бошқарув таълимот мактаби;
-маъмурий бошқарув;
-инсоний муносабатлар ва ҳулқий ёндошув;
-тизимли ёки миқдорий услублар.
2. Жараён ёндашуви – бошқарувни узлуксиз бошқариш функцияларининг йиғиндиси сифатида ўрганади.
3. Таҳлилий ёндашув.
4. Вазиятли ёндашув
Тўрт таълимот мактабларининг бошқарув фикрининг ривожланишига қўшган ҳиссаси:
I. Илмий бошқарув таълимот мактаби:
а) вазифаларни бажариш учун энг яхши услубларни аниқлашда илмий таҳлилдан фойдаланиш;
б) вазифаларни бажариш учун энг мос келадиган хизматчиларни танлаш ва уларни ўргатиш;
в) ўз вазифаларини самарали бажариши учун хизматчиларни керакли ресурслар билан таъминлаш.
г) иш унумдорлигини оширишда моддий рағбатлантиришдан тизимли ёндашув асосида ва тўғри фойдаланиш;
д) режалаштириш ва фикр юритишни иш бажаришдан ажратиш
II. Мумтоз (классик) бошқарув таълимот мактаби:
а) бошқарув тамойилларининг ривожланиши;
б) бошқарув вазифаларини таърифлаш;
в) бутун ташкилотни бошқаришга тизимли ёндашув.
III. Инсоний муносабатлар ва ҳулқий таълимот мактаби:
а) шахслараро муносабатлар услубини қўллаб қониқиш даражаси ва унумдорликни ошириш;
б) инсонлар орасидаги муносабат фанларини бошқарув ва ташкилот шаклланишида қўллаш.
IV. Миқдорий бошқарув таълимот мактаби:
а) моделларни қўллаб мураккаб бошқарув муаммоларини англаш;
б) мураккаб вазиятларда қарор қабул қилувчи раҳбарларга ёрдам берувчи миқдорий усулларни ривожлантириш.

Download 180.82 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling