«туризм менежменти» фанидан ЎҚув-услубий мажмуа


Давлат миқёсида туризмни бошқариш. Ташкилот миқёсида туризмни бошқариш


Download 180.82 Kb.
bet14/40
Sana17.06.2023
Hajmi180.82 Kb.
#1521837
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   40
Bog'liq
ТУРИЗМ МЕНЕЖМЕНТИ УМК

3.2. Давлат миқёсида туризмни бошқариш. Ташкилот миқёсида туризмни бошқариш

Тарихий объектларни молиялаштиришга каратилган фармонга мувофик, давлат бюджетидан ташкари, турли нодавлат ташкилотларидан олинадиган йигимлар, объект ва ер участкалари ижарасидан келадиган тушумлар хам мавжуд. Фақат уларнинг барчаси хали куплаб объектларнинг йиллик чикимларини хам копламайди.


Ўзбекистон Республикаси хукумати тарихий ва меъморчилик ёдгорликларини молиялаштириш мухимлигини хисобга олиб, Бухоро, Самарканд, Хива ва бошка шахарлардаги куплаб объектлари молиялаштиришнинг турли шаклларини ишлаб чикмокда. 1997 йилда Бухородаги объектларни таъмирлаш ва 2500 йилликни нишонлаш учун давлат бюджетидан 10,5 миллион сум ажратилди. Шунга ухшаш максадли молиялаштириш алохида объектлар учун хам мавжуд – Ал –Бухорий мажмуаси, Накшбандий ва Ат-Термизий мажмуалари. Якин йилларда давлат ва махаллий бюджет хисобидан куплаб объектларни таъмирлаш режалаштирилган. Хар йили бюджетдан ижтимоий сохани молиялаштиришга маълум микдорда маблаг ажратилаган.
Туризм сохасидаги вазифаларни амалга ошириш учун, унинг ривожи учун яхши мухит яратиш керак булади. Шундан келиб чикиб, “Ўзбектуризм” МК урнида бозор шароитидага барча туризм ташкилотларини туплаш (координатцияси) буйича туризм Вазирлиги ёки Департаментини ташкил этиш зарур булади.
Туризм тизимининг самарали фаолияти учун “Ўзбектуризм” МКнинг бошкарув тизимини бозор муносабатлари шароитида иш юритишини такомиллаштириш лозим.
Халқаро туризмнинг ривожланиши хакидаги статистик маълумотлар шуни курсатадики, кейинги йилларда жахон хужалигида туризм сохасидан олинган фойданинг умумий хажми нефт ва газ ишлаб чикариш сохалари билан ракобатлашмокда. Катор чет эл давлатларида туризм сохаси тушуми ялпи миллий махсулотнинг 15 – 35 % ини ташкил килади. Ахолини иш билан таъминлаш борасида хам бу соханинг ахамияти катта. Жахонда 100 млню дан ортик киши туризм сохасига оид бўлган иш билан таъминланган. Туризм ривожланиши фақатгина пул маблаглари окими кўринишидаги соха эмас, балки давлатнинг бошка сохалари – халқ хужалиги, курилиш, савдо, кишлок хужалиги, халқ истеъмоли моллари ишлаб чикариш, алока, транспорт каби сохаларнинг хам ривожланишига туртки булади. Туризм ривожланиши замонавий меҳмонхоналар, ресторанлар, дуконлар, йуллар, оромгохлар курилиши, шахарлар ободонлаштирилиши, тарихий ёдгорликларнинг кайта таъмирланиши ва атроф – мухитни асраш борасида катта ахамиятга эга. Бу омилларнинг барчаси эса давлатнинг иқтисодий, сиёсий, ижтимоий юксалишига ва жахоннинг ривожланган мамлакатлари каторидан жой эгаллашига ёрдам беради.
Юртимиз туристларга истаган хизмат тўрини курсатиш имкониятига эга. Ўзбекистон туристик имкониятининг 33% ини архитектура ёдгорликлари ташкил килади. Самарканд, Бухоро, Хива каби шахарларимиз очик осмон остидаги ўзига хос музейлар хисобланади. Улар юртимизнинг куп асрлик тарихини уз ичига камраб олган. Ҳозирги кунгача сакланиб колинган улкамизга оид ёдгорликлар Миср, Хиндистон, Кадимги Греция ва Рим ёдгорликларига тенглаша олади. Буюк Ипак йулининг шохтомири хам юртимиздан утганлиги бежиз эмас, албатта.
Сунгги йилларда Ўзбекистон Республикаси хукумати туризм сохасининг ривожланишига катта ахамият бермокда. Республика Президенти томонидан 1999 – йил 15 – апрелда имзоланган “2005 – йилгача бўлган даврда Ўзбекистонда туризмни ривожлантириш Давлат дастури тугрисида”ги Фармони бунга яккол далилдир. Фармоннинг асосий максади миллатлараро алокаларни кенгайтириш, халқаро туристик бозорга интегратсия қилиш, Ўзбекистоннинг маданий – тарихий ва маънавий меросини таргибот қилиш ва шу билан бирга туристларга хизмат курсатиш сифатини жахон стандартлари даражасига олиб чикишдир. Бу максадларни амалга ошириш “Ўзбектуризм” Миллий Компонияси ва унинг минтакавий булинмалари ва ташкилотлари зиммасига юклатилган. “Ўзбектуризм” Миллий Компонияси Ўзбекистон Республикасининг экспорт имкониятларини кенгайтириш ва республикада туризм инфратўзилмасини кенгайтириш максадида маълум чора – тадбирлани амалга оширмокда.
2000 – йилда Республиканинг ижтимоий – иқтисодий ривожлантириш якунлари ва иқтисодий ислохотларнинг боришини бахолаш хамда 2001 – йилда ислохотларни чукурлаштиришнинг асосий йуналишларига багишланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси мажлисининг баёнини бажариш буйича аник чора – тадбирлар ишлаб чикилган, шунингдек, хусусийлаштириш билан боғлиқ бўлган барча масалаларни пухта ишлаб чикиш ва хорижий инвесторларни жалб қилиш буйичабир катор ишлар олиб борилган.
Масалан, Ўзбекистон Республикаси хукумати туризм сохасидаги тадбиркорликни хар томонлама куллаб – кувватламокдаю туризм сохасига чет эл инвеститсияларини жалб қилишга жиддий ахамият берилаётганлиги бунга мисол була олади. Чет эл инвесторларига бериладиган имтиёзлар Ўзбекистон Республикаси “Солик хакида”ги конунида батафсил курсатиб олинган. Давлат ахамиятига эга бўлган купгина инвеститсиялар хукумат томонидан кафолатланади. Тошкент, Самарканд, Бухоро, Хивада ташкил этилган янги туристик ташкилотлар 3 йил муддатга соликдан озод этилган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. А. Каримовнинг 2 – чакирик Олий Мажлис 6 – сессиясидаги мавзусидан келиб чикадиган биринчи навбатдаги вазифалар тугрисидаги баёнини бажариш буйича “Ўзбектуризм” Миллий Компаниясида амалий чора – тадбирлар ишлаб чиқилди. Экспорт истикболлари ва мулжалланган инвеститсия лойихалари энг аввало хорижий инвеститсиялар хисобига амалга ошириладиган лойиха буйича бажарилиши, корхоналарни хусусийлаштириш, кенг куллаб – кувватлаш, давлат мулкини самарали бошкариш ва ишончли бошкарувчиларни танлаш буйича катор ишлар килинди. Жумладан, “Ўзбектуризм” Миллий Компанияси томонидан инвеститсия дастурига 3 та инвеститсия лойихаси киритилди.
Самарканд шахрида “Президент” меҳмонхонасини куриш ва Урганч шахридаги “Хоразм” меҳмонхонасини тубдан таъмирлаш масалалари юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 1999 – йил 31 – декабр “ЎЗОЛМОНХОТЕЛЗ” узбек – олмония кушма корхонасини тўзиш хакида”ги 549 – сонли қарори кабул килинган эди. Ҳозирги кунга келиб Самарканд шахридаги “Президент” меҳмонхонаси фойдаланишга топширилди.
Урганч шахридаги “Хоразм” меҳмонхонаси буйича лойиха ишлари 90% га бажарилганю иншоотнинг мустахкамлаш лойихаси ишлаб чикилиб, пудратчи томонидан демонтаж ишлари бажарилди, ускуналар график буйича келтирилмокда. Мазкур лойиха буйича 2,4 млн Евро узлаштирилди.
“Отел Ўзбекистон” кушма корхонасида таъмирлаш ишлари тамомлани. Мехмохонанинг фасади, холлари ва кишки богининг таъмирлаш ишлари якунланди.
Бундан ташкари 2000 – йил 26 – июнда янги тўзилган “ЎзтурХива” кушма корхонасининг таъсис хужжатлари имзоланди. Бунда Ўзбекистон томонидан Тошкент ва Хоразм вилоятларининг хокимлари ва “Ўзбектуризм” Миллий Компанияси, чет эл хамкори сифатида Франсиянинг “Buing Batiman” компанияси Ўзбекистон иқтисодиётига бевосита 1,8 млн АКШ доллари микдорида сармоя киритиш билан иштирок этди. Техник – иқтисодий асос ишлаб чиқилди,манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан келишилди ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2000 – йил 13 – декабр 686 – ф – сонли фармойиши билан тасдикланди. Ҳозирги кунда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг тегишли қарори лойихаси ишлаб чикилмокда. Кушма корхонанинг низом сармоясини шакллантириш максадида банк тизимида валута ва сум хисоб ракамлари очилди.
2001 – йил 24 - апрелдаги Вазирлар Махкамасининг 181 – сонли “Олмония билан иқтисодий алокаларни чукурлаштириш чоралари хакида”ги қарорини бажариш максадида “Ўзбектуризм” Миллий Компанияси мутахассислари томонидан Бухородаги “Бухоро” меҳмонхонасини таъмирлаш лойихалари куриб чиқилди ва ҳозирги кунда техник – иқтисодий асос ишлаб чиқилди. Лойиха Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасига тасдиклаш учун киритилди.
Шунингдек, “Ўзбектуризм” миллий Компанияси томонидан Ўзбекистон Республикаси инвеститсия дастўрини амалга ошириш максадида “Чорсу” меҳмонхонасини таъмирлаш ва янгилаш буйича техник – иқтисодий асос ишлаб чиқилди, манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан келишилди ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2001 – йил 3 – январ ф – 4 фармойиши билан тасдикланди. “Чорсу” меҳмонхонасини таъмирлаш буйича Туркиянинг “Emsash” компанияси билан кушма корхона шартномаси имзоланди ва ҳозирда таъмирлаш ишлари бошлаб юборилган. Ушбу лойихага мувофик республикага инвеститсия сифатида келувчи чет эллик хамкор улуши 7,5 млн АКШ долларини ташкил этади. Ўзбекистон Республикаси рахбарияти томонидан 2001 – йил 3 – майдаги 3585 – сонли топширигига асосан 1 – даражали Ўзбекистон Миллий банки ва Туркиянинг “Тур Эксим банки” уртасидаги кредит ажратиш масалалари туркия хукумати томонидан куриб чиқилди. Шунингдек, рахбарият тавсияси билан Туркиянинг “ALARKO ALSIM” фирмаси билан алтернатив буйича шу лойихага тегишли ишлар олиб борилмокда.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2001 – йил 16 – мартидаги 131 – сонли қарори ва “Ўзбектуризм” Миллий компанияси бошкарувининг 2001 – йил 2 – мартдаги 13 – сонли қарорига мувофик меҳмонхоналарда сервис хизматини яхшилаш, туризм сохасига оид кадрларни тайёрлаш ва курсатилаётган хизматлар сифатини халқаро стандартлар даржасига олиб чикиш максадида “Афросиёб” (Самарканд), “Бухоро” (Бухоро) меҳмонхоналари 2001 – йил 1 – майдан Германиянинг “INPRO Hotels” компанияси тасарруфига утказилди. Ҳозирги кунда ушбу меҳмонхоналар “Афросиёб Палас” ва “Бухоро Палас” деб юритилмокда.
Корхоналарни ижтимоий инфратўзилма обектларини саклаш билан боғлиқ харажатлардан озод қилиш максадида “Ўзбектуризм” Миллий Компанияси Бухоро шахридаги “Варахша” ташки иқтисодий туристик ишлаб чикариш мажмуасини Давлатга карашли обектларни давлат тасарруфидан чикариш ва хусусийлаштиришнинг 2001 – йилга мулжалланган дастурига киритди. Мазкур дастурга биноан мажмуани 2001 – йилда масъулияти чекланган жамиятга айлантириш максадида “Варахша” меҳмонхонаси инвентаризатсияси килиниб, Давлат Мулк кумитасига тегишли хужжатлар топширилди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2001 – йил 9 – мартидаги 119 – кунли Қарорига асосан хиссадорлик жамиятларининг жамоа улушини 10% га камайтириш ва уни эркин савдога куйиш буйича тегишли чора – тадбирлар утказилди. Давлат Мулк кумитасининг 2001 –йил 12 – декабрдаги буйругига асосан “Варахша” ташки иқтисодий туристик ишлаб чикариш мажмуасини “Ledeks” фирмаси (Россия) 135 млн сумга (ҳозирги 75 фоизини) сотиб олди. Шу каторнинг 4 – иловасига киритилган “Коракалпоктуризм”, “Намангансайёх”, “Куксарой” хиссадорлик жамиятларининг давлат улуши бахоланиб, Давлат Мулк кумитаси томонидан белгиланган тартибда сотилди.
“Ўзбектуризм” Миллий Компанияси таркибида 3 та кушма корхона мавжуд. Мазкур кушма корхоналарнинг 2001-йил 9 ойлик иш якуни буйича курсатган иш ва хизматлар хажми 586,6 млн. сумни ёки бу Миллий Компания томонидан курсатилган хизматлар, ишлар хажмининг 7,6%ини ташкил этади. Ушбу кушма корхоналарнинг экспорт хажми 1676,5 минг АКШ долларини ёки 8,1%ни ташкил этади.
Бундан Миллий Компания томонидан олиб борилаётган халқаро фаолият Республикамизнинг туристик имкониятларини хорижий давлатларга танитиш, Ўзбекистоннинг жахонга кенг танилиши ва туризм борасида ривожланган давлатлар каторидан уз урнини эгаллашини таъминлашдан иборат эканлиги намоён булади. “Ўзбектуризм” Миллий Компанияси томонидан халқаро туризм бозорига интеграциялашувни янада тезлаштириш максадида бир катор халқаро муносабатлар ривожлантирилмокда.
Австрия, Германия туристик ташкилотлари ва компаниялари билан музокаралар олиб бориш натижасида икки томонлама туризм сохасидаги хамкорлик хужжатлари имзоланди. “Ўзбектуризм” Миллий Компанияси Бутунжахон туристик ташкилотининг Сеулда утказилган 14-Бош Ассамблеясида иштирок этди. Бутунжахон туристик ташкилоти ва ЮНЕСКО хомийлигида “Буюк Ипак йули” лойхаси буйича туризмни куллаб-кувватловчи халқаро инвестиция жамгармасини очиш масаласи мухокама килинди. МДХ делегациялари ушбу жамгармани айнан Ўзбекистонда очишни куллаб-кувватладилар ва бу масала Бош Ассамблея қарорларига киритилди. Мазкур масала ЮНЕСКО вакиллари хамда Марказий Осиёдаги лойихаларни мувофиклаштирувчилар билан мухокама килинди.
Шуни алохида таъкидлаш жоизки, “Ўзбектуризм” Миллий Компанияси билан Америка Кушма Штатларининг савдо ва тараккиёт буйича агентлиги уртасида узаро ахдлашув тугрисида меморандум имзоланди. Туризм сохасига инвестицияларни жалб қилиш масалалари куриб чиқилди. Миллий Компания уз фаолияти давомида хорижий давлатларда булиб утаётган туристик кургазма ва биржаларда фаол иштирок этиб келмокда.
Жумладан, Япония, Германия, Италия, Англия, Франция ва бошка мамлакатларда булиб утаётган туристик кургазмаларда Ўзбекистоннинг туристик имкониятларини кенг очиб бермокда. Иштирок этаётган делегациянинг асосий максади, Ўзбекистонни бой тарих ва маданиятга, ноёб туристик имкониятга эга бўлган мустакил давлат сифатида дунёга танитиш хамда хорижий туристлар окимини купайтиришдир. Кургазма иш кунларида “Ўзбекистонда туризм кунлари”нинг утказилиши, Ўзбекистоннинг туристик имкониятлари экспозицияси, стендлар, республика хакидаги видео роликлар намойиши, узбек гурухларининг концертлари, миллий таомлар такдимотининг утказилиши чет элликларда катта кизикиш уйготди.
Олиб борилаётган бундай тадбирлар натижасида Республикамизга келаётган хорижий туристларнинг сони йил сайин ортиб бормокда. Фақатгина 2001-йилда Афгонистондаги антитеррористик хатти-харакатлар натижасида улкамизга келувчи туристларнинг сони кискарди, бирок бу хол 2002-йилда бартараф этилди. Шунингдек, 2003 –йил май ойида Тошкентда Европа тикланиш ва тараккиёт банкининг йиллик йигилиши утказилиши натижасида чет эллик туристларнинг мамлакатимизга бўлган кизикишлари бундан хам ортиб кетди.



Download 180.82 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling