«туризм менежменти» фанидан ЎҚув-услубий мажмуа


Ривожланган давлатларда туризмни бошқариш тажрибаси


Download 180.82 Kb.
bet12/40
Sana17.06.2023
Hajmi180.82 Kb.
#1521837
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   40
Bog'liq
ТУРИЗМ МЕНЕЖМЕНТИ УМК

4. Ривожланган давлатларда туризмни бошқариш тажрибаси

Расмий ва хордик чикаришга мулжалланган меҳмонхоналар мижозларга хизмат курсатишда бутунлай аник ва ўзига хос характерли талаблари борлиги, шунингдек, маълум хусусиятлари ва тўзилиши билан фаркланади .


Расмий меҳмонхоналарга одатда куйидаги талаблар куйилади:

    • Маъмурий бинолар ва шахар марказига якин бўлган жойда, лекин дам олиш учун кукаламзорлаштирилмаган ва спорт майдонлари булиши шарт эмаслиги;

    • Номер фондида бир кишилик хоналарнинг мавжудлиги, хонанинг кундўзи ишлашга кулайлиги ва кичик йигилишлар утказишга имконияти борлиги;

    • Номерда “иш зона”сининг ташкил этилганлиги, уни ташки мухитдан ажратиш.

Бундай меҳмонхоналарда яшайдиганлар жамоат хоналари ташкил қилишни хам талаб қилишлари мумкин. Биринчидан, йигилиш, кургазма ва шунга ухшаш тадбирларни утказишга жой булиши керак. Иккинчидан, мажлислар зали ёки куча томондан кушимча кириш жойи бўлган куп максадли хоналар булиши (йигилиш, банкет ва бошка тадбирлар утказиш учун) лозим. Учинчидан, меҳмонхонада телеграф, телефакс, нусха кучириш ва купайтириш аппаратлари, шунингдек, молиявий таъминот хизматлари ишлаши керак.
Хордик чикаришга мулжалланган меҳмонларга куйиладиган талаблар расмий меҳмонхона тизимидан куйидаги томонлари билан фаркланади:

    • шовкинли шахар марказларидан узокдаги кукаламзорлаштирилган худудларда жойлашганлиги;

    • хордик чикариш ва спорт Билан шугулланиш жойларининг мавжудлиги. Жахон амалиётида бир ухлаш жойининг улчами 150 – 250 кв. м.ни таукил этади.

Туристик меҳмонхоналарнинг номер фондида 2 кишилик хоналарга бўлган талаб усиб бормокда – унинг умумий номерлари номерлар сонининг 80 – 90 % ини ташкил килади.
Номернинг ички ташкил этилиши хордикнинг аник шаклига кура аникланади. Масалан, курорт меҳмонхоналарида ухлаш жойи ёки дам олиш зонасининг нафақат номерда, балки балкон, лоджия ва айвонда хам ташкил килиниши характерлидир. Оилавий хордик меҳмонхоналарида эса номерда дазмоллаш, куритиш мосламалари ва кичик ошхона хам булиши талаб килинади.
Туристик меҳмонхоналардаги номерлар меҳмон кутиш ва кундўзи мулокот жойи шаклида хам булади. Номер кичкина булса, мебел ва ухлаш урнини кичрайтириш мумкин бўлган жихозлар эгаллайди.
Курорт меҳмонхоналари таркибида профилактик даволаниш ва чумилиш учун хавза (бассейн) барпо килинади. Оилавий хордик меҳмонхоналарида эса болалар чумилиш хавзалари ва болалар жихозларининг булиши талаб этилади.
Халқаро туризмни ташкил этишда туристик меҳмонхоналар ёки турли меъёрдаги меҳмонхоналар алохида ахамиятга эга. Хар бир мамлакатда уларнинг номланиши турлича булиши мумкин, лекин максад бир. Туристик меҳмонхона – жихозланган уй (ёки бошка хона) булиб, туристларга маршрут дастурига мувофик хар томонлама (комплекс) хизмат курсатишга мулжалланган (жойлаштириш, яшаш, маълумот ва маиший хизмат, кунгилли хордик ва бошкалар). У туристик мажмуа таркибига кириши ёки алохида корхона сифатида ишлаши мумкин. Туристик меҳмонхоналар, коидага кура, турли маршрутдаги ва барча ижтимоий гурухларни кабул қилишга мулжалланган.



Download 180.82 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling