«туризм менежменти» фанидан ЎҚув-услубий мажмуа


-МАВЗУ: ТУРИЗМ ИНДУСТРИЯСИГА САРМОЯЛАР ЖАЛБ ЭТИШ


Download 180.82 Kb.
bet40/40
Sana17.06.2023
Hajmi180.82 Kb.
#1521837
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   40
Bog'liq
ТУРИЗМ МЕНЕЖМЕНТИ УМК

15-МАВЗУ: ТУРИЗМ ИНДУСТРИЯСИГА САРМОЯЛАР ЖАЛБ ЭТИШ


15.1. Давлат иқтисодиётини мустаҳкамлашда хорижий сармояларнинг аҳамияти
15.2. туризм соҳасида инвестицион сиёсатни олиб бориш зарурати
15.3. Туризм ривожланишининг истиқболли йўлларини жорий қилиш йўллари
Туризм соҳасига сармояларни жалб қилиш ва, умуман, сармоялар тўғрисида фикр юритишдан аввал хорижий сармоялар нима эканлиги тўғрисида тасаввурга эга бўлиш керак.
Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 5 майда қабул қилинган “Хорижий сармоялар ва хорижий сармоядорлар фаолиятининг кафолатлари тўғрисида”ги қонунига мувофиқ қуйидагилар хорижий сармоядорлар бўлишлари мумкин:

  • хорижий давлатлар;

  • хорижий юридик шахслар;

  • хорижий фуқаролар, бирлашмалар;

  • хорижда доимий равишда истиқомат қилувчи Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари.

Ушбу қонунга кўра хорижий сармоядорлар томонидан ишбилармонлик фаолияти ва бошқа турдаги фаолият объектларига фойда олиш мақсадида жалб этилаётган моддий бойликлар ва уларга эгалик ҳуқуқлари, шунингдек, хорижий мулкка эгалик ҳуқуқларининг барча шакллари хорижий сармоялар ҳисобланади.
Узоқ муддатли ҳусусий сармояларнинг келишининг асосий шарти эркин валютада истиқболли фойда, кейинги ўринда фойданинг барқарорлиги ва қонуний кўпайишини таъминловчи мамлакатнинг маълум даражадаги ички ва ташки сиёсий барқарорлиги туради. Мамлакат иқтисодиёти учун сармояларнинг аҳамиятини баҳолаш қийин. Масалан, айнан хорижий сармоялар Жанубин Кореянинг иқтисодий ўсишига сезиларли таъсир кўрсатди. Хорижий сармояларни устивор тармоқлар бўйича тақсимлашнинг тўнлов услуби, шунингдек, хорижий сармоядорларни жалб қилишнинг турли шакллари туфайли сармоялардан самарали фойдаланилди. Мисол учун мамлакатни индустрлаширишинг дастлабки босқичларида қарзлар ва кредитлар шаклидаги хорижий сармоялар ички сармояларнинг ярмини таъминлаган бўлса, кейинчалик тўғридан-тўғри хорижий сармояларнинг аҳамияти ўсиб борди.
Ҳозирги кунда, жаҳон постиндустриал жамиятнинг остонасида турган бир пайтда, Ўзбекистон учун маълумотлар банки, турли хил компьютер тармоқлари ва телекоммуникацияларнинг мавжудлиги ҳаётий зарурдир, чунки, ўзимиз шоҳиди бўлганимиздек, коммуникация (алоқа) тармоқларининг ривожланиши сармоядарлар аҳамият берадиган энг асосий омилдир.
Сармояларнинг халқаро ҳаракати хусусий ёки давлат сармояси кўринишида: пул ёки товар; қисқа муддатли ёки узоқ муддатли шаклларда амалга оширилиши мумкин.
Тўғридан-тўғри хорижий сармоялар шундай сармоялар турики, унда сармоядорнинг вазифаси сармоядор мамлакатдан бошқа мамлакатнинг резиденти бўлмиш иқтисодий фаолиятнинг субъектидан узоқ муддатли манфаат кўришдан иборат. Тўғридан-тўғри сармоядорнинг “узоқ муддатли манфаати”нинг талқини унинг хорижий сармояли корхонадаги мулкнинг унга тегишли улуши билан боғлиқ бўлиб, бу улуш 10%дан кам бўлмаслиги лозим.
Портфел кўринишидаги сармоялар тўғри сармоялардан фарқли улароқ компанияни бошқаришдаги назорат ҳуқуқини бермайди. Улар одатда, корхонанинг ўз сармоясининг 10-20 %ини ташкил қилувчи ҳиссалар (акциялар) пакети кўринишида, шунингдек, қарз коғозлари ва бошқа қимматбаҳо коғозлар шаклида бўлади.
Ўтиш иқтисодиётига эга кўпчилик мамлакатларда тизимий ислоҳотлар дастурлари доирасида бозор ислоҳотлари амалга оширилади. Барқарорлаштириш бўйича бир қатор тадбирларнинг муваффақиятига қарамай, паст ўсиш суръатлари ханузгача асбоб-ускуналарни такомиллаштириш, имкониятларни кенгайтириш ва янги тижорат имкониятларини яратиш учун сармояларни жалб этиш жараёнини ушлаб турибди. Ўтиш иқтисодиётига эга кўпчилик мамлакатларда давлат ҳаражатларининг қисқартирилиши ўз навбатида маҳаллий ва хорижий корхоналарнинг манфаатли фаолияти учун зарур бўлган асосий жисмоний, тизимий ва илмий-технологик инфратўзилмаларга сармояларни жалб этишни ҳам чеклайди.
Ўтиш давридаги мамлакатлар, шунингдек, Ўзбекистонда ҳам бозор ислоҳотларини амалга ошириш тарихан муҳим иқтисодий ва ижтимоий-сиёсий таъсирга эга институтларни қайта кўриш зарурати туфайли секинлашди. Ишлаб чиқариш базаси эскирган, чунки авваллари сифат кўрсаткичларни эътиборга олмаган ҳолда асосан миқдорий кўрсаткичларга эришишга кўпроқ урғу бериларди. Хусусий тармоқдан фарқли ўлароқ, давлат корхоналари учун бозор ислоҳотларига мослашиш қийин кечмоқда. Бунинг сабаби шундаки, ўтиш иқтисодиётига эга мамлакатларда самарадорликдан кўра кўпроқ молиявий аҳволни яхшилашга, бошқарувни такомиллаштиришдан кўра давлат корхоналари тармоғининг қисқартиришга устивор аҳамият берилади.
Тўғри хорижий сармоялар ва ҳамкорликнинг бошқа шакллари Ўзбекистоннинг жаҳон бозоридаги рақобатбардошлигини кўтаришга ёрдам бериши мумкин.
Ўзбекистонда бозор иқтисодиётига ўтиш шароитларида туризм соҳасида инвестиция сиёсатидан фойдаланиш муҳим аҳамият касб этади. Бундай сиёсатнинг мақсади Ўзбекистонда туризмни ривожлантириш, туризм тизимини бозор шароитларига мослаштиришдан иборат. Ўзбекистонда халқаро туризм халқ хўжалигининг энг истиқболли тармоқларидан биридир. Бу соҳа ЯММ(ялпи миллий маҳсулот) ва валюта даромадларининг ўсишининг асосий манбаига айланиши мумкин. БТТ нинг маълумотларига кўра Самарқанд, Бухоро ва Хива шаҳарларини зиёрат қилишни ҳоҳловчилар сони ҳар йили 10 миллиондан кам бўлмайди. Бу сон фақат Европа мамлакатлари бўйича кўрсаткичдир. Агар ҳар бир турист республикада унга кўрсатилган хизматлар учун кунига 100 АҚШ доллари сарф қилса, валюта даромадларининг йиллик ҳажми 5 миллиард АҚШ долларини ташкил қилиши мумкин. Бу ерда асосий масала кадрларни тайёрлаш, олий даражадаги меҳмонхоналар, ресторанларни кўриш ва у ердаги хизмат сифатини кўтаришдан иборат.
Ўзбекистоннинг тарихий мероси бу ерга туристларни жалб қилишнинг муҳим омилларидан бири ҳисобланади. Саёрамизда қадимий лекин унча машҳур бўлмаган тарихга ва тарихий обидаларга бой жойлар жуда кам қолган. Ўзбекистон бой маданий мерос ва тоза табиий ҳудуларни ўзида уйгунлаштирувчи мамлакат бўлиб, бу ерда Искандар Зулқарнайн, Чингизхон, Амир Темур даврларига мансуб 4000 дан ортиқ тарихий ёдгорликлар жойлашган. Фаргона водийси, Тошкентнинг тоғли жойлари мамлакатнинг қорли тоғлар билан ўралган энг сўлим ҳудудидир.
Бироқ, республикада замонавий туризм аҳволининг таҳлили шуни кўрсатадики, мамлактнинг ўзига хос салоҳияти ва имкониятларидан етарли даражада фойдаланилмаяпти. Бунинг учун катта миқдорда сармоялар керак ва энг муҳим вазифалардан бири кўпроқ хорижий сармоядорларни жалб қилишдан иборат.
Устивор йўналишлардан бири “Буюк Ипак Йўли” туристик йўналишини кўриш бўлиб, бу лойиҳанинг амалга оширилишидан кўпгина халқаро ташкилотлар, шу жумладан ЮНЕСКО манфаатдордир.
қўшма корхоналарни ташкил қилиш, қўшма ишлаб чиқариш ва туристик мажмуаларини ҳамкорликда қуриш учун ҳар томонлама тўғри чет эл сармояларини жалб этиш, амалдаги объектларни таъмирлаш ва янгилаш инвестицион сиёсатнинг энг муҳим йўналишларидан бири ҳисобланади. Хорижий сармоя жалб қилишнинг асосий йўналишлари қаторига транспорт, телекоммуникациялар, ахборот хизматлари, хизмат инфратўзилмаси ва туристик хизмат кўрсатишни ўз ичига олувчи замонавий туризм инфратўзилмасини яратишни кўшиш мумкин. Хорижий сармояларнинг мамлакатга келиши учун Ўзбекистон Республикаси қонуний-ҳуқуқий базаси томонидан таъминланадиган рағбатлар ва кафолатлар мавжуд бўлиши керак.
Йўналтирилган ва кенг қамровли инвестицион сиёсат туристик индустрияни яратиш ва молиялаштиришнинг асосий манбаига айланиши лозим.
Туризм соҳасида бозор муносабатларига ўтишнинг дастлабки босқичларида туризмга сармоя жалб қилишнинг анъанавий давлат тизимидан бу соҳада рўй бераётган жараёнларни бошқаришнинг муҳим воситаси сифатида фойдаланиш мумкин.
Ҳозирги кунда чет эл сармояларини жалб этмасдан инвестицион фаолликни ошириш ва сармоя ресурсларини кўпайтиришнинг сира иложи йўқ. Хорижий сармоянинг фаол аҳамиятини нафақат АҚШ, Германия, Франция каби ривожланган мамлакатларда, балки Жанубий Корея, Тайван, Сингапур, Гонконг сингари Осиёнинг тезликда ривожланган мамлакатлари ҳамда Жануби-Шаркий Осиё мамлакатларида ҳам кўриш мумкин. Кўшма корхоналарни ташкил қилиш, кўшма ишлаб чиқариш ва туристик мажмуаларини ҳамкорликда қуриш учун тўғри чет эл сармояларини жалб этиш, амалдаги объектларни таъмирлаш ва янгилаш инвестицион сиёсатнинг энг муҳим йўналишларидан бири ҳисобланади.



1 World Tourism Organzation. Magazin. 2002 y. 67p.

2 World Tourism Organzation. Magazin. 2002 y. 59p.

3 World Tourism Organzation. Magazin. 2002 y. 46p.

4 World Tourism Organzation. Magazin. 2002 y. 31p.

5 World Tourism Organzation. Magazin. 2002 y. 32p.

6 World Tourism Organzation. Magazin. 2002 y. 33p.

Download 180.82 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling