«туризм менежменти» фанидан ЎҚув-услубий мажмуа


Download 180.82 Kb.
bet37/40
Sana17.06.2023
Hajmi180.82 Kb.
#1521837
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   40
Bog'liq
ТУРИЗМ МЕНЕЖМЕНТИ УМК

Маданият. Маданият деганда жамиятда барча томонидан қабул этиладиган қадриятлар, анъаналар, фикрлар ва устивор тушунчаларнинг тизими тушунилади.
АҚШ маданиятини индивидуалистик, норасмий, моддий ва вақтнинг кадрлилигига қаратилган маданият сифатида тавсифлаш мумкин. Айни пайтда Япония ва Хитойда гуруҳга шахсга нисбатан кўпроқ аҳамият берилади. қарамлик ва ҳамкорлик индивидуализмга нисбатан муҳимроқ ҳисобланади. Америка маданияти Лотин Америкаси, Яқин ва Узоқ Шарқ маданиятинниг муҳим хусусиятлари бўлмиш анъана, маросим ва расмиятчиликка унчалик катта аҳамият бермайди. Америкаликлар мулозамат билан гапни чўзишни ёқтирмайдилар ва тўғидан тўғри асосий мақсаддан гапиришни афзал кўрадилар. Лекин, Лотин Америкаси ёки Саудия Арабистонида аввал умумий мавзулар тўғрисида суҳбатлашиб, ундан кейингина асосий мақсадга кўчиш одат ҳисобланади.
Америкаликлар юқори нуфуз тимсоли бўлган харидларни ҳурмат қиладилар; айни пайтда кўпчилик ноғарбий турдаги жамиятларда ҳаётнинг нафосатлилик ва маънавий томонларига қизиқиш кўпроқдир. Худди шу тарзда америкаликларнинг вақтга катта эътибо беришлари вақтни узлуксизлик сифатида тан олувчи шарқий маданият учун тушунарсиз туюлади. Масалан, Шарқ тадбиркорлари учрашувларнинг вақти ва муддатига кўпинча эътиборсизлик билан қарайдилар. Бу эса америкаликлар, немислар ва швейцарияликларнинг жаҳлини чиқаради. Кўпгина мамлакатларда мажлислар узоқ муддатли суҳбатлар, қахва ёки чой ичиш билан бошланади. “Вақтни йўқотган”лиги туфайли хуноб бўлатган америкалик шуни тушуниши керакки, кўринишдан маъносиз ўтаётган умумий суҳбат давомида ўзаро тушуниш ва ишонч ўрнатиш бўйича муҳим кўчиш рўй беради, бу эса кейинчалик иш юритиш учун жуда катта аҳамиятга эга. Ушбу вазиятларни эътиборга олган ҳолда, шундай хулоса чиқадики, бу мамлакатларда иш юритиш қоидаларини бузувчи шахсларнинг иш натижаси маҳсулдор бўлмайди.
Маданиятнинг яна бир қирраси бўлмиш тил чет элда фаолият кўрсатувчи ташкилотлар учун доимо қийинчиликлар туғдиради. Ўхшаш сўзларга турлича маъно берилиши туфайли ахборот алмашиш жараёнида тўсиқлар пайдо бўлиши мумкин. Ахборотнинг ўтмаслигига ўзаро алоқа қилаётган маданиятларда харакатлар тилнинг бир-бирига мос эмаслиги ҳам ўз ҳиссасини қўшадн. Шахслар ўртасидаги муносабатларнинг баъзи томонларини кейинги бобда кўриб чиқамиз.
Шунингдек, маданиятлар ўртасидаги фарқ ҳокимият, ишнинг аҳамияти, жамиятда аёлларнинг ўрни, таваккалчилик ва хатто ранглар афзалликлари тўғрисидаги фикрлар ва тушунчаларнинг турли эканлигида ҳам намоём бўлади. Тадқиқотчилар шуни аниқладиларки, айнан одамнинг ўзга маданиятда ишлаши билан боғлиқ муаммолари омадсизликларнинг сабаби бўлади. Шунинг учун муваффақиятли натижаларга эришиш учун ташкилотлар ва раҳбарлар маданий тафовутларни аниқлашлари ва тегишли равишда шахсий мулоқотларда феъл-атворни ва энг муҳими, иш юритиш ва раҳбарлик услублари ва усулларини ўзгартиришлари зарур. Профессорлар Паскаль ва Энтони Атос таъкидлаганларидек: “Бошқарув амалларининг ҳаётийлиги мутлоқ эмас - у ижтимоий ва маданий шароитлардан келиб чиқади. Ҳар қандай маданият ва жамиятда одамлар умумий муаммоларни ечишга қаратилган маълум бир жамоат амалларини бажариш учун жипслашадилар, бу эса уларни йўналиш танлаш, ҳамкорликдаги фаолиятни тартибга солиш ва рағбатлантиришга мажбур этади. Бундай муаммолар қандай қабул қилиниши ва қай тарзда ечилиши ҳар бир маданиятга боғлиқ. Ижтимоийлашув қабул қилиш чегараларини ҳам белгилайди.

Download 180.82 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling