14.3. Ташқи муҳитнинг туризм ривожланишига таъсири ва уларни ўрганиш асослари
Туризмнинг ташқи муҳитга боғлиқлиги – унинг энг муҳим тавсифлари ва хусусиятлари ҳисобланади. Туризм ҳосил бўладиган ташқи муҳит билан туризм системасининг ўзаро боғлиқлиги ҳамда ўзаро алоқадорлиги мавжуд экан, бу ҳолда ишонч билан айтиш мумкинки – туризм – бу очиқ системадир, холбуки уни бошқариш мумкин ва бошқарилиши керак. Бу бошқарув менежментининг замонавий усуллари ва тамойилларига асосланмоғи лозим.
Туризм системаси 2 та субсистемага бўлинади: туризм бошқарувининг объекти. Туризм менежменти учун ташқи муҳитнинг туризмга таъсири доиралари ва даражаларини таҳлил қилиш зарур бўлади. Бу ташқи муҳитнинг биринчиси иқтисодиёт ҳисобланади.
Иқтисодиёт ва туризм бир-бирига таъсир қилади ва ўзаро алоқадорликда. Иқтисодиёт туризмга таъсир қилади, туризмнинг иқтисодиётга таъсири мамлакат иқтисодиётига таъсир қилади.
Иқтисодиётнинг туризмга таъсири – иқтисодиётнинг умумий омиллари сифатида кўриниб туризмга ҳам ижобий, ҳам салбий таъсир қилиши мумкин. Туризмга ижобий таъсир қиладиган иқтисодиёт омиллари қўйидагилар ҳисобланади:
ҳақиқий фойданинг ўcиши;
фойданинг бир текис тарқатилиши;
валютанинг меъёрдаги ҳолати.
Туризмга салбий таъсир қиладиган иқтисодиёт омиллари қуйидагилар ҳисобланади:
иқтисодий инқироз ҳодисалари;
саноатдаги пасайиш (ишсизликнинг ўcиши, ойлик маош қисқариши, вақтинчалик иш жойи);
валюта меъёрларининг бўзилиши.
Ҳақиқий фойданинг ўcиши туристик хизматларга талабнинг келиб чиқишига таъсир қилади. Ҳақиқий даромаднинг ўcиши пулнинг кўпайишига олиб келади ва ҳаёт талабларидан ортади, ортиб қолган пул ҳисобига туристик саёҳатга чиқиш мумкин бўлади.
Фойда – даромаднинг бир текис тақсимланиши натижасида жамиятнинг даромади кўпайди, бу ҳолда туристик саёҳатга чиқувчилар ҳам кўпаяди. Бундай ўзаро алоқадорликни XIX аср охири – XX аср бошларида кузатиш мумкин. Валютанинг меъёрдаги ҳолати туризм ривожига тўғридан-тўғри таъсир қилади. Агар миллий валютага нисбатан доллар баланд бўлса, Ўзбекситонликларнинг бошқа мамлакатларга туристик саёҳатга чиқиши қимматга тушади ва аксинча Америкаликларнинг (қўшма штатлар) Ўзбекистонга келиши сон жиҳатидан кўпаяди.
Do'stlaringiz bilan baham: |