Шарқий Осиё ва Тинч океани минтакасига иқтисодий инкироз ўзининг катта таъсирини утказди. Ушбу минтакада ички минтақавий туризмда шу билан бирга осиёлик туристлар оқимига боғлиқлиги юқори даражада бўлгани сабабли туристик йўналишлар бўйича кўрсаткичлар ҳам тушиб кетди. Японияга туристлар оқими -2,8% га камайди, ушбу кўрсаткич тегишли тарзда Янги Зеландияда -3,1%, Индонезияда -3,1%, Филлипинда -2,5%, Гонгконгда -7,1%, Сингапурда эса -14%га камайди1. Аммо туристларнинг узок масофадаги давлатларга қилинадиган сафарлар нархи юқорилиги ва унинг ўрнига якин ҳудудларга саёхат қилишни афзал курганлигидан ушбу минтаканинг айрим мамлакатлари усталик билан фойдаландилар. Хусусан, Таиландга туристлар оқими 6,9%га ошди, лекин айни пайтда ушбу соҳадан келадиган тушумлар -9,3%га камайди. “Савдо жаннати”га айланган Жанубий Корея Республикасига оқими 8,7%га ошди, даромад 11%га купайди.
Осиё ва Тинч Океании регионига ташриф буюрган туристларнинг кўрсаткичи
(млн. киши ҳис.)
Ҳудудлар номи
|
1990 йил
|
1995 йил
|
2000 йил
|
2001 йил
|
2002 йил
|
Шимолий-Шарқий Осиё
|
28,0
|
44,1
|
62,5
|
65,6
|
73,6
|
Жанубий-Шарқий Осиё
|
21,5
|
29,2
|
37,0
|
40,2
|
42,2
|
Океания
|
5,2
|
8,1
|
9,6
|
9,5
|
9,6
|
Жанубий Осиё
|
3,2
|
4,2
|
6,1
|
5,8
|
5,9
|
Осиё ва Тинч Океани бўйича
|
57,7
|
85,6
|
115,3
|
121,1
|
131,3
|
Манба: Основные показатели развития туризма в 2003 году. (ВТО )
Минтакадаги туризм хажмининг 1/3 кисми тўғри келадиган, ички минтақавий туризмга богланиб колган ХХР эса АҚШ ва Европанинг бошқа мамлакатларидан келадиган туристлар сони 10%га ошиши эвазига жами туристлар оқимини 1% оширишга мувоффак бўлди. ХХР ҳукумати кейинги ун йил мобайнида халқаро туризмни ривожлантиришга катта эътибор берган ҳолда 1990 йилда жаҳон туризмида тушум бўйича 25‑ўринни банд килиб турган бўлса, 1998 йилга келиб Осиёдаги барча давлатларни ортда колдириб жаҳонда еттинчи ўринга чикиб олишга эришди.
Do'stlaringiz bilan baham: |