«туризм менежменти» фанидан ЎҚув-услубий мажмуа
- МАВЗУ: Халқаро муҳит омиллари ва уларнинг туризм тараққиётига таъсири
Download 180.82 Kb.
|
ТУРИЗМ МЕНЕЖМЕНТИ УМК
- Bu sahifa navigatsiya:
- 14.1. Халқаро туризмда маданият ва иқтисодиёт
14- МАВЗУ: Халқаро муҳит омиллари ва уларнинг туризм тараққиётига таъсири
14.1. Халқаро туризмда маданият ва иқтисодиёт 14.2. Сиёсий вазиятларнинг туризм ривожланишига таъсири 14.3. Ташқи муҳитнинг туризм ривожланишига таъсири ва уларни ўрганиш асослари 14.1. Халқаро туризмда маданият ва иқтисодиёт Туризм ривожланишига таъсир кўрсата оладиган иқтисодий омиллар қаторига қуйидагиларни киритиш мумкин: Халқаро савдо. Халқаро савдо бу халқаро иш тақсимланишининг ривожланиши натижаси ҳисобланади. Ташқи савдо ҳамкорлари дастурларини танлаш. Ўз навбатида бу жараён янги ҳамкорликнинг яъни туризм ривожланишининг йўлларини очиб беради. Маълум бир давлатга ихтисослашиш. Бу йўналишлар ўз навбатида туризмнинг қайси турлари кўпроқ талаб зтилаяпти деган саволга жавобдан келиб чиқиши керак. Бу ерда; туристик маҳсулот маркетинги; ўргатувчан туризм; актив маркетинг сиёсати; ишбилармонлар учун мўлжалланган туризм маркетинги; халқ устачилиги намуналари кабилар жуда муҳимдир. 90-чи йилнинг бошларига келиб, туризм дунё маҳсулот ва хизмат савдосининг 10% ташкил этган, бу кўрсаткич уни нефть ва автомобиль савдосидан кегинги 3-чи ўринни эгаллашига ёрдам берди. Олимларнинг фикрича 2010 йилга бориб туризм халаро савдода 1-чи ўринни эгаллайди. Халқаро туризм ривожланиш назариялари. Давлатнинг халқаро туристик алмашинувдаги ўрнини, халқаро бўлинишни на туризм ривожланишининг умумий йўналишларини тушунтириб ва курсатиб берувчи халқаро туризм назарияларига қуйидагилар киради: абсолют устунлик назарияси. нисбий устунлик назарияси. омилларни солиштириш назарияси. маҳсулотнинг ҳаёт даври назарияси. давлатнинг тегишлилик назарияси. Абсолют устунлик халқаро савдода катта ўринни эгаллайди. Бир қанча давлатлар фақат ўзига хос туристик йўналишларга эгадирлар. Буларга АҚШдаги табиати бой Ниагара шаршараси, Непалдаги Жамалунгма тоғи, Мисрдаги пирамидалар, Ҳиндистондаги Тож-Маҳал, Грециядаги Акрополь ва Италиядаги Калшен кабиларни киритиш мумкин. Инсонлар томонидан яратилган ўзига хос ёдгорликлар ва санъат асарлари давлатнинг устунлигини белгилаб беради. Туристларнинг у ерларга боришини таъминлайди. Давлат ўзининг бундай мутлоқ устунлигини қўшимча инновация сиёсати орқали мустаҳкамланиб, ўзига халқаро туризм бозорида яхши ном яратиши мумкин. Туризмдаги инновациялар бу энг аввало меҳмондўстлик саноатини ривожлантириш билан боғлиқ. Нисбий устунлик назарияси. Д. Рикардо. Туристик маҳсулотлар хилма-хил бўлиб, уларни солиштириш жуда ҳам қийин. Чунки, туристик маҳсулот бу ҳар доим бир хил дастурда қайтарилмайдиган хизмат турига киради. Омилларни солиштириш назарияси халқаро туризмнинг давлатлараро аниқланиши омилларини кўрсатиб беради. Бу ўринда қуйидагиларни кўрсатиб ўтиш мумкин: табиат, тарихий ва маданий эсдаликлар, капитал ва ишчи кучи. Табиий ресурсларнинг муҳимлиги капиталнинг муҳимлик даражасидан қолишмайди, чунки туризмнинг ривожланиши инфратўзилманинг ривожланиши билан боғлиқ бўлиб, у инвестициялар талаб қилади. Ишчи кучи ҳам муҳим омилдир. Ички талаб халқаро туризмга шароит яратиб берганлиги сабабли туризм ривожланишига катта таъсир кўрсатади. Бундай талаб ёрдамида қўшимча маҳсулотлар, иш жойлари барпо этилади, табиий ва маданий бойликлар ривожланади. Ички талаб киши бошига тўғри келадиган Ялпи Миллий Маҳсулот (ЯММ), яшаш жойларидаги ўринлар сони каби кўрсаткичларни қўллаш ёрдамида аниқланади. Кейинги йилларда халқаро ташкилотларнинг сони тез купая бошлади, бирок бу асосан икки карама-карши тизим доирасида юз берди. Бу тизимларнинг хар бири аъзо-давлатларнинг сиёсий, иқтисодий фаолиятини мувофиклаштирувчи уз ташкилотларига эга эди. Турли мамлакатларни ягона жахон хамжамиятига бирлашиши жараёнига халакит берувчи сиёсий ва мафкуравий тусиклар йўқолиши билан куплаб халқаро ташкилотларнинг фаолият сохаси анча кенгайди ва бунда энергия, хом ашё, озик-овкат, экология муаммолари билан бир каторда, иқтисодий ва ижтимоий масалаларга катта эътибор берила бошланди. Давлатлар гурухларини худудий белгиси буйича ёки иқтисодий фаолиятнинг маълум сохаларидан манфаатдорликнинг умумийлиги асосида бирлаштирувчи ташкилотлар юзага келди. Бу белгиларга кура барча халқаро иқтисодий ташкилотларни шартли равишда куйидаги гурухларга ажратиш мумкин: I. Умумий хукук доираси кенг бўлган, шунингдек иқтисодий масалалар билан шугулланувчи ташкилотлар. Масалан, БМТ, Араб давлатлари иттифоки, Африка Бирдамлик ташкилоти, Америка давлатлари ташкилоти ва бошкалар. II. Умумиқтисодий мувофиклаштирувчи ташкилотлар. Бу ташкилотлар иқтисодий хамкорликнинг барча асосий йуналишлари буйича аъзо давлатлар сиёсатини назорат килади. Масалан, Иқтисодий хамкорлик ва тараккиёт ташкилоти (ИХТТ). III. Иқтисодий бирлашган ташкилотлар. Бу ташкилотларнинг максади аъзо-мамлакатлар доирасида махсулотлар, хизматлар, капитал ва ишчи кучи харакати йулидаги барча чегараларни боскичма-боскич йўқотишдан хамда ягона иқтисодий сиёсатга асосланган умумий иқтисодий маконни яратишдан иборат. Масалан, Европа хамжамияти (ЕХ), Шимолий Америка мамлакатлари иқтисодий хамкорлик ташкилоти (НАФТА), Осиё-Тинч океани минтакаси давлатларининг иқтисодий хамкорлик ташкилоти (АПЕК), Лотин Америкаси давлатлари бирлашган уюшмаси ва бошкалар. 1У. Ихтисослашган халқаро иқтисодий ташкилотлар. 1. Савдо сохасидаги, шу жумладан умумий характердаги ташкилотлар: савдо ва тарифлар буйича Бош битим (ГАТТ)—1995 йилдан бошлаб Умумжахон савдо ташкилоти (УСТ), савдо ва тараккиёт буйича БМТ Анжумани (ЮНКТАД), шунингдек табиий каучук буйича, какао буйича ихтисослашган халқаро ташкилотлар, нефть экспорт килувчи мамлакатлар ташкилоти (ОПЕК), мис экспорт килувчи мамлакатлар Хукуматлараро кенгаши ва бошкалар. Бу ташкилотлар халқаро савдонинг ривожланишига ёрдам беради ва жахон бозорида хом ашё махсулотларининг мухим турлари айланишини тартибга солади. 2. Саноат, кишлок хужалиги ишлаб чикариши, энергетика, транспорт ва алока хамда иқтисодиётнинг бошка тармоклари сохасидаги ташкилотлар. Бу ташкилотларнинг фаолияти аъзо-мамлакатлар миллий хужалиги мухим сохалари ривожланишини рагбатлантириш ва назорат қилишга, унинг йирик масалаларини хал этишга каратилган. Масалан, Саноат ривожланиши буйича ташкилот (ЮНИДО), БМТнинг Озик-овкат ва кишлок хужалиги буйича ташкилоти (ФАО), Таълим, фан ва маданият масалалари буйича БМТ ташкилоти (ЮНЕСКО) ва бошкалар. 3. Валюта-молия, шунингдек, сармояларни химоялаш сохасидаги ташкилотлар. Масалан, Халқаро валюта фонди (ХВФ), Умумжахон банки (УБ), Европа тиклаш ва тараккиёт банки (ЕТТБ). Халқаро хисоб-китоблар банки (ХХБ), Осиё тараккиёт банки (ОТБ ва бошкалар. 4. Иқтисодий характердаги фаолиятни амалга оширувчи бошка ташкилотлар. Масалан, интеллектуал мулкни химоя қилиш умумжахон ташкилоти, стандартлаштириш буйича халқаро ташкилот ва бошкалар. Баъзи халқаро иқтисодий ташкилотлар уз фаолиятида мухтор, мустакил хисобланган хукуматлараро ташкилотлардир (ИХТТ, ЕХ, ЕТТБ, ХХБ ва бошкалар), бирок улардан купчилиги БМТ нинг ихтисослашган муассасаларидир. БМТнинг асосий ташкилоти Бош Ассамблея хисобланади. У БМТ га аъзо барча давлатлардан ташкил топган. Улар БМТ Низоми доирасида барча харбий, сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, экологик, хукукий масалаларни мухокама қилиш хукукига эгадирлар. Бош Ассамблея билан бир каторда ва унинг бошчилигида халқаро иқтисодий ва ижтимоий хамкорлик учун жавобгарликни БМТнинг мухим ташкилоти—Иқтисодий ва Ижтимоий Кенгаш (ЭКОСОС) уз зиммасига олади. У Бош Ассамблея томонидан сайланади ва ташкилотнинг 54 мамлакатидан иборат. Унинг бевосита ташкилотлари куйидагилар: — сессия ташкилотлари; — функционал ташкилотлар; — ЭКОСОС кумиталари ва комиссиялари; — экспертлар ташкилотлари; — худудий комиссиялар: ЭКЕ, ЭКА, ЭСКАТО ва бошкалар. Бу ташкилотлар барча иқтисодий ва ижтимоий ривожланиш .масалалари буйича маслахатлар, тавсиялар беради, бу масалаларни урганади, кенгашга материаллар ва хужжатлар тайёрлайди. ЭКОСОС БМТ нинг бир катор хукуматлараро муассасаларига умумий рахбарликни амалга оширади. Бу муассасаларнинг хар бири халқаро даражада маълум функционал ёки тармок муаммоларини хал этишга жавобгардир (ХВФ, ХТТБ, ХМК, ФАО, ЮНЕСКО ва бошкалар). Бундан ташкари ЭКОСОСга иқтисодий масалалар буйича Бош Ассамблея ташкилотлари (ЮНКТАД, ПРООН ва бошкалар), шунингдек БМТнинг турли максадли фондлари (ЮНИСЕФ ва бошкалар) устидан хам назорат қилиш вазифаси юклатилган. БМТнинг тенг хукукли аъзоси сифатида Узбекистан унинг куплаб иқтисодий ташкилотлари фаолиятига кушилган -(ХВФ, ХТТБ, ХМК, УСТ, ЭСКАТО ва бошкаларга). Умумиқтисодий ташкилотлар ва иқтисодий бирлашган ташкилотлар Бир томондан, иқтисодий узаро борликликнинг кучайиши, иккинчи томондан, жахон бозоридаги кучли ракобат давлатларни уз миллий манфаатлари доирасини саклаш ва кенгайтиришга, максадлар бирлиги асосида иқтисодий гурухлар, ташкилотлар таркибида давлатлар уз харакатларини келишиб оладилар ва жахон хамжамиятидаги мавкеларини биргаликда химоя киладилар, шунингдек, жахон хужалик алокаларини урнатиш тартиби ва коидаларини аниклайдилар. Энг йирик умумиқтисодий ташкилот 24 давлатни ёки деярли барча ривожланган капиталистик мамлакатларни (Жанубий Африка Республикаси ва Исроилдан ташкари) бирлаштирган иқтисодий хамкорлик ва тараккиёт ташкилоти (ИХТТ) хисобланади. У 1961 йилда иштирокчи-мамлакатларнинг ягона итисодий сиёсатини ишлаб чикиш ва назорат қилиш максадида тўзилган Рахбарликнинг олий ташкилоти Кенгаш хисобланади ва унга барча иштирокчи-мамлакатларнинг вакиллари киради. Бирок барча масалаларни ишчи тартибда Ижроия кумита хал этади. “Катта еттилик” давлатлари— АКШ, Япония, Германия, Франция, Буюк Британия, Канада, Италия бу кумитанинг доимий аъзоларидир. Унинг қарорлари тавсиявий характерга эга булса-да, бирок, мамлакатлар иқтисодиёти тугрисидаги маълумотларнинг хажми ва ишончлилигини, унинг ишлаш сифатини, шунингдек таксимланаётган захиралар микдорини хисобга олган холда, бу тавсияларга муносабат жиддийдир. Кейинги йилларда ИХТТ аъзо-мамлакатлар уртасидаги (Япония ва АКШ, Гарбий Европа ва АКШ ва бошкалар) баъзи кескин иқтисодий муаммоларни хал қилишга, шунингдек собик социалистик мамлакатларга нисбатан биргаликдаги харакатларни мувофиклаштиришга куп эътибор бермокда. ИХТТ таркибида бозор иқтисодиёти асосларини яратаётган собик социалистик мамлакатларга молиявий, техник ёрдам курсатиш, лойихаларни бахолаш, маслахат бериш ва тўзилиш сиёсатини тахлил этиш билан шугулланувчи Шаркий Европа мамлакатлари билан хамкорлик буйича марказ тўзилган. Ўзига аъзо давлатлар ташки иқтисодий сиёсатини мувофиклаштирувчи ИХТТ дан фаркли равишда Европа Хамжамияти (ЕХ) ёки “Умумий бозор” иқтисодий ва ижтимоий муаммоларни биргаликда хал этиш максадида давлатларнинг бирлашувини жахон амалиётидаги биринчи йирик тажрибасини ўзида мужассамлаштирган. Гарбий Европа мамлакатларининг бу бирлашган гурухи 1967 йилда учта йирик Европа иқтисодий ташкилотларининг кушилиши натижасида ташкил топди: -1958 йилда тўзилган ва кейинчалик ЕХ, га кирган 15 мамлакатни бирлаштирган Европа иқтисодий хамжамияти: -Кумир ва пулат буйича Европа бирлашмаси; -Атом энергетикаси буйича Европа Хамжамияти. ЕХ га аъзо-мамлакатларда жахон ахолисининг 7 фоизи яшаб, жахон савдосининг деярли 41 фоизи, валюта захираларининг 36 фоиздан ортиги тугри келади. ЕХнинг рахбар ташкилотлари булиб Европа Кенгаши, Вазирлар Кенгаши, ЕХ Комиссияси, Европа парламенти, ЕХ суди, Иқтисодий ва ижтимоий кумита хисобланади. Улар миллий иқтисодиётлар ривожланишининг ички муаммоларини мувофиклаштиради, барча аъзо-мамлакатлар учун ягона ташки иқтисодий сиёсатни амалга оширади, бошка мамлакатлар ва халқаро ташкилотлар билан шартнома, битимлар тузади. Жахон бозорида ЕХ, АКШ ва тез ривожланаётган Осиё мамлакатларининг шериги ва кучли ракобатчиси сифатида катнашади. Европа Хамжамияти 15 мамлакатнн бирлаштиради: Бельгия, Буюк Британия, Греция, Дания, Ирландия, Испания, Италия, Люксембург, Нидерландия, Португалия, Франция, Германия, Австрия, Финляндия, Швеция Замонавий жахон бозорида кучаяётган ракобат натижасида пайдо бўлган кучли бирлашган ташкилотлар каторига Осиё-Тинч океани минтакаси давлатларининг иқтисодий хамкорлик ташкилоти (1989 и.) ва Шимолий Америка мамлакатлари иқтисодий хамкорлик ташкилоти (1989 и.) киради. Осиё-Тинч океани минтакаси давлатларининг иқтисодий хамкорлик ташкилоти шу худуддаги 11 мамлакатни бирлаштиради ва улар хиссасига жахон ялпи миллий махсулотининг 23 фоизи, жахон савдосининг 40 фоизи ва дунё ахолисининг 40 фоизи тугри келади. Эркин савдонинг Осиё зонасини яратиш максадида бу ташкилот 1991 йилда уз катнашчилари учун иқтисодиёт самарадорлигини кескин кутаришга имкон берувчи тарифсиз савдо чегараларини ва божларни 15 йил мобайнида бекор қилиш хакида қарор кабул қилди. Жахон иқтисодиётида ва халқаро иқтисодий алокалар ривожланишида юз бераётган объектив жараёнлар Шимолий Американинг уч йирик давлатини бирлашишга ундади. Бу мамлакатлар хиссасига жахон ялпи миллий махсулотининг 31 фоизга якини ва дунё ахолисининг 7 фоизи тугри келади. Улар Шимолий Америка мамлакатлари иқтисодий хамкорлик ташкилотини (НАФТА) туздилар. Унда етакчи ўринни АКШ эгаллайди. Унинг иқтисодиёти юқори ривожланган ва барқарор хамда жахондаги энг илрор илмий-техника ютукларига асосланган. Download 180.82 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling