«туризм менежменти» фанидан ЎҚув-услубий мажмуа


Download 180.82 Kb.
bet24/40
Sana17.06.2023
Hajmi180.82 Kb.
#1521837
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   40
Bog'liq
ТУРИЗМ МЕНЕЖМЕНТИ УМК

СЖ қ ———— ,
АС
бунда СЖ - сафарлар жадаллиги;
ТС - туристлар сони;
AC - аҳоли сони.
Туристик ҳаражатларнинг барча бўлимларини иқтисодий таҳлил қилиш туризм самарадорлигини аниқлашнинг энг муҳим турларидан бири ҳисобланади. Турнзмни иқтисодий бошқариш амалиётида ҳаражатларнинг 7 асосий бўлими мавжуд:
-комплекс сафарлар;
-туристларни жойлаштириш;
-озиқ-овқат ва ичимликлар;
-транспорт;
-дам олиш, маданий ва спорт фаолият турлари;
-дўконларга бориш;
-бошқа ҳаражатлар.
Ижтимоий самарадорликни ўлчаш жуда мураккабдир. Бу ерда сўз хизматчиларнинг қондирилганликлари ва уларнинг ички ва ташқи муҳит шарт-шароитларига куникиш қобилиятлари тўғрисида юритилмоқда.
Менежментнинг асосий вазифаси қулай меҳнат шароитларига йўл очиб берувчи ва ўз хизматчиларининг профессионал ўсиши ва уларнинг фаолиятини бошқариш ҳисобига хизматчиларнинг турмуш даражасини кўтариш имкониятини берувчи самарали туристик тизимини яратишдан иборат.
Бошқарув жараёни маълум бир ташкилий тўзилма доирасида кечади (маълумот харакати ва бошқарув қарорларини қабул қилиш). Шу сабали биз самарали ташкилий тўзилманинг шаклланишига 2 томондан назар ташлаймиз -бир томондан, умуман туризмни бошқаришнинг ташкилий тўзилмасининг самарадорлик ўлчовларини аниқлаш нуқтаи-назаридан ва иккинчи томондан -ушбу тўзилмада қабул қилинаётган бошқарув қарорларининг самарадорлиги нуқтаи-назаридан.
Кўпчилик ҳолларда ташкилий тўзилманинг аҳволи ва самарадорлиги бошқарув объекти фаолиятини таърифловчи кўрсаткичлар орқали баҳоланади.
Туризмнинг иқтисодий самарадорлигини ўлчаш. Мамлакат иқтисодиётига туризмнинг кўрсатадиган таъсири тўғрисида тўлиқ тасаввур ҳосил қилиш учун 4 та кетма-кет масалаларни ҳал қилиш зарур:
1. Туризмнинг миллий иқтисодиётдаги ялпи улушини ўлчаш.
2. Туристик фаолиятнинг ялпи иқтисодий харажатларини аниқлаш.
3. Туризмнинг миллий иқтисодиётга қўшган соф ҳиссасини топиш.
4. Ушбу ҳиссани кўпайтирувчи резервларни аниқлаш.
Менежмент учун энг муҳим кўрсаткичлар: фукароларнинг шахсий даромадлари; тижорат даромадлари; давлат даромадлари; ялпи ички маҳсулот; хорижий валютанинг соф тушуми.
Туристик харажатларига пул шаклида ифодаланган ва туристик маҳсулотни истеъмолчига етказиш ва унинг эҳтиёжини қондириш учун сарфланган жонли ва моддийлаштирилган меҳнатнинг харажатлари деб таъриф бериш мумкин.
Туризмда харажатлар 2 синфга бўлинади:

Download 180.82 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling