«туризм менежменти» фанидан ЎҚув-услубий мажмуа


Янгиликлар (инновациялар) билан боғлиқ долзарб бошқарув муаммолари


Download 180.82 Kb.
bet21/40
Sana17.06.2023
Hajmi180.82 Kb.
#1521837
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   40
Bog'liq
ТУРИЗМ МЕНЕЖМЕНТИ УМК

10.2. Янгиликлар (инновациялар) билан боғлиқ долзарб бошқарув муаммолари

Раҳбарият олдида капитал қўйилмалар ва технологиялардан максимал самара олиш масаласи турибди, деб таъкидлаш мумкин, Бунинг учун камида бешта муҳим таркибий қисмларни фарқлаш жоиз:


1) Компаниянинг мақсади ва стратегиясини аниқлаш;
2) Илмий изланишлар ва тадқиқотлар (ИИТ; инглизча - R&D, русча -НИОКР)нинг аҳамиятини аниқлаш;
3) ИИТнинг қамровини белгилаш;
4) ИИТнинг натижаларини баҳолаш;
5) Фан ва бошқарувнинг умумий ҳамкорлик қирраларини аниқлаш.
Компаниянинг мақсадилари ва стратегиясига табиийки, биринчи талаб қуйидагича бўлади: бозорларнинг умумий таҳлили ва истиқболи, шунингдек, реал (хаётий) технологик ресурсларга асосланган ҳолда компаниянинг умумий мақсадлари ва стратегисини белгилаш лозим. Тадқиқотлар бўлими компания ўсишининг оптимал даражаси ва йўналиши, туристик маҳсулот ва хизмат кўрсатиш жараёнларини яхшилаш ва турфалаштириш (диверсификация қилиш)нинг нисбий аҳамиятини билиши тўғрисида раҳбарият ишонч ҳосил қилиши керак. Маҳсулотни биринчи навбатда хизмат сифати, хизмат кўрсатиш жараёни, муддати, савияси ва нархи жиҳатидан такомиллаштириш заруриятини аниқлаш мақсадга мувофиқдир. ИИТ ижрочилари ўзларининг саъй-ҳаракатлари мўътадил ҳажмда фойда олиш ёки улкан ютуқларга эришишга қаратилганлигини билишлари лозим.
Нисбатан мукаммал ва муваффақиятли стратегияларга эга компаниялар ўзларининг кучли ва нимжон тарафларини англаб етиш имкониятига кўпроқ эгадирлар. Улар учун бутун фирманинг технологик ресурсларидан фойдаланиш имконини берувчи асосий стратегияларни аниқлаш зарурати долзарб аҳамият касб этади.
Кенг маънода туристик фирманинг мақсадлари ва стратегиясидан келиб чиққан ҳолда масалани уч йўналиш бўйича тадқиқ қилиш мумкин:
-маълумотлар олиш мақсадида фундаментал тадкикотлар олиб бориш (Афинанинг “Холидей-Ин” меҳмонхонаси бу хилдаги тадқиқотларсиз модернизация бўйича муваффақиятли тадбирларни амалга ошира олади);
-фаолият кўрсатаётган бизнес миқёсида ИИТ янгиликларидан фойдаланиш;
-тадқиқотлар натижаларидан янги иш ташкил этиш мақсадида фойдаланиш;
Шубхасиз, муваффақиятли ташаббускор маълум обрўга эришади, лекин ташаббус ҳар доим ҳам муваффақиятнинг сабаби бўлавермайди. Немис фирмаси “TISS”нинг ташкил этилиши асосан технологияларнинг тараққиёти билан боғлиқдир.
ИТТнинг ўлчамлари. Раҳбарият олдида учинчи умумий масала, тадқиқотлар учун қандай миқдорда сармоя сарфлаш зарурлиги. Бу ерда умумий қоида қуйидагича: тармоқнинг илмий сиғими қанчалик катта бўлса, сармояларнинг тадқиқотлардаги улуши ҳам шунча кўп бўлади.
Асосий янгиликлардан фойдаланилаётган пайтда улар одатда анъанавий ёки энг замонавий технолгияларнинг натижаси ҳисобланади.
ИТТни баҳолаш. Раҳбарият олдида турган қуйидаги саволларга мурожаат қилсак: Тадқиқотдларга сармоя сарфлаш умуман керакми? Кутилаётган натижаларни алтернатив сармоя қўйилмаларнинг салоҳияти билан таққослаш мумкинми? Илмий изланишлар самарадорликни оширишга ёрдам берадими.
Бошқача қилиб айтганда, тадқиқотлар соҳасидаги меҳнатимиз муваффақиятини қандай баҳолай оламиз?



Download 180.82 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling