«туризм менежменти» фанидан ЎҚув-услубий мажмуа
Download 180.82 Kb.
|
ТУРИЗМ МЕНЕЖМЕНТИ УМК
Иқтисодиёт. Иқтисодий шароитларни кўриб чиқишда биз раҳбарият умумий иқтисодий вазият ўзгарган тақдирда унинг ташкилот фаолиятига таъсирини баҳолаши зарурлигини таъкидлаган эдик. Халқаро муҳитда фаолият кўрсатувчи фирмалар иқтисодий шароитлар ва оқимларни таҳлил этишлари ва улар иш юритаётган ва келажакда юритадиган мамлакатларнинг иқтисодиётинн кузатишлари лозим. Муҳитнинг таҳлили қарор қабул қилиш ва режалаштириш жараёнларининг самарадорлигини кўтаришга ёрдам бериши мумкин.
Чет элда иш юритишга таъсир қилувчи баъзи бир иқтисодий омиллар қаторига қуйидагилар киради: иш ҳақининг даражаси, транспорт харажатлари, валюта курсининг алмашиш, инфляция ва банк фоизининг катталиги, ЯММ (ялпи миллий маҳсулот), солиқ тизими ва иқтисодий ривожланишнинг умумий ҳолати. Халқаро иқтисодий муҳитга тегишли, лекин иқтисодий ҳусусиятга эга бўлмаган бошқа омиллар ҳам бор, буларга аҳоли сони, саводхонлик ва профессионал тайёргарлик даражаси, табиий бойликларнинг сифати ва миқдори, технологияларнинг ривожланиш даражаси, рақобатнинг ҳусусиятлари киради. АҚШда фаолият кўрсатувчи ташкилотлар ички қонунларга амал қилгани сингари халқаро бозорларда ишловчи фирмалар ҳам кўп сонли қонунлар ва қонуний ҳужжатларга бўйсиниши керак. Бу ҳужжатлар солиқ солиш, патентлар, меҳнат муносабатлари, тайёр маҳсулотга қўйиладиган стандартлар, нархнинг шаклланиши ва давлат муассасаларига маълумот топшириш масалаларини ёритади. Мисол учун, Германияда норостгуй рақобат тўғрисидаги қонун корхоналарга товарларни бозорга силжитиш мақсадида маҳсулотнинг идишларига ёпиштириладиган рағбатлантирувчи купонлар ва белгилардан фойдаланиш ман этилган. Америка компаниялари бундай воситалардан ички бозоларда жуда кенг фойдаланадилар, лекин Европа бозори учун улар истеъмолчиларни жалб қилишнинг бошқа усулларини ишлаб чиқишга мажбурдирлар. Нархнинг шаклланиши кўпинча ГАТТнинг Демпингга қарши кодекси билан тартибга солинади. Бу кодекс мамлакатларга ташқаридан ички бозорда мавжуд нархлардан паст нархлар бўйича олиб келинаётган маҳсулотлар нархининг пастки чегарасини ўрнатишга руҳсат берилган. 1987 йилда ярим ўтказгичларни сотишнинг демпинг амалиёти туфайли АҚШда Япония электроника иқтисодиёти маҳсулотларининг айрим турлари учун 100 %и божхона тўлови киритилган. Халқаро даражада фаолият кўрсатувчи фирмаларнинг хатти-харакатини тартибга солиш мақсадида хорижий ташкилотлар билан ишларда коррупция тўғрисида қонун қабул қилинган. Бу қонун 1977 йилда "Локхид" ва "Нортроп" фирмаларига нисбатан айбловларга жавобан қабул қилинган бўлиб, айбловларнинг асосий мазмуни қуйидагича: мансабдор хорижликлар бу фирмалардан уларнинг маҳсулотини сотишга ёрдам бериш эвазига катта миқдорда пора олишган. Бу конун бошқа мамлакатда иш бошлаш ва фаолият кўрсатиш мақсадида хорижий шахсларга пора беришни ноқонуний ҳисоблайди. Шунингдек, қонун барча шартномалар раҳбарият руҳсати билан тўзилиши на тегишли равишда рўйхатга олинишини кафолатлаш мақсадида барча очиқ турдаги ҳиссадорлик компанияларида ҳисоб назоратининг ички органларини тўзишни талаб қилади. Бу қонун АҚШда порани қонундан ташқари қўяди. Германия, Франция ва Англияда бошқа мамлакатда берилувчи поралар нафақат қонуний ҳисобланади, балки бу пораларнинг миқдори солиқ солинувчи миқдордан чиқариб ташланади. Бу эса АҚШнинг мавқеига салбий таъсир кўрсатади, 1982 йилда бизнес манфаатларини кўзловчи лобби гуруҳи бу қонуннинг қайта кўриб чиқилишига эришди ва ҳозирда қонун халқаро битимлар билан боғлиқ ҳужжатларни расмийлаштиришни тезлаштириш мақсадида хорижий ҳукумат аъзоларига катта бўлмаган миқдорда тўлов тўлашга руҳсат беради. Харидларни осонлаштириш ва сотув ҳажмини қўллаб-қувватлаш мақсадида бериладиган поралар хануз ноқонуний ҳисобланади. Download 180.82 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling