«туризм менежменти» фанидан ЎҚув-услубий мажмуа


Жаҳон туристик ташкилоти ва унинг фаолияти. Туризм менежментининг минтақавий халқаро тизимлари


Download 180.82 Kb.
bet15/40
Sana17.06.2023
Hajmi180.82 Kb.
#1521837
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   40
Bog'liq
ТУРИЗМ МЕНЕЖМЕНТИ УМК

3.3. Жаҳон туристик ташкилоти ва унинг фаолияти. Туризм менежментининг минтақавий халқаро тизимлари

Туристик сафарлар сонининг ортиши, улар жуғрофиясининг кенгайиши, транспорт воситаларининг ривожланиши муносабати билан халқаро ташкилотлар давлатлар ва ҳукуматларнинг диққат-эътиборини туризмни ривожлантириш муаммолари ҳамда миллий туризм ташкилотларининг янги мавқеига қаратмоқдалар.


1921 бошлаб Миллатлар лигаси, БМТнинг, 1975 йилдан бошлаб эса Жаҳон туризм ташкилотининг раҳбарлиги остида туризм муаммоларига бағишланган 20 дан ортиқ халқаро анжуманлар, конгресслар ва тадбирлар ўтказилди.
1995 йил март ойида Кадис шаҳрида (Испания) ЖТТ раҳбарлиги остида туризм бўйича халқаро форум ўтказилди ва унда жаҳонннинг 52 мамлакатидан келган парламентчилар иштирок этдилар.
Ушбу форум шундай хулосага келдики, давлатлар туризм ривожи учун катта аҳамиятга молик қуйидаги муаммоларни ечишда ёрдам беришлари зарур:
• туристик расмиятчиликни тартибга солиш ва туристлар хавфсизлигини ошириш;
• туризм инфратўзилмаси, шу жумладан транспорт ва коммуникацияларни ривожлантириш;
• туристик ташкилотлар раҳбарлари ва хизматчиларини ўқитиш учун шароитлар яратиш;
• туристик объектлар ва сафар манзилларида экологик нормаларга риоя қилишни таъминлаш;
• туристлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш;
• туристик фирмалар учун имтиёзли солиқ тизимини таъминлаш;
• туризмда қабул килинган халқаро мезонлар ва нормалар асосида объектив статистика ҳисоботи ва назоратини амалга ошириш имкониятини берадиган иқтисодий ва статистик механизмлардан фойдаланиш;
• туризм учун фойдали бўлган мамлакат тимсолини шакллантириш йўли билан миллий турмаҳсулотларни чет-эл бозорларига олиб кириш.
қуйидагилар бир қатор хорижий мамлакатларда туризм ривожини қўллаб-қувватлашнинг иқтисодий ва маъмурий механизмлари бўлиб хизмат қилади:
• солиқ имтиёзлари, субсидия ва дотациялар;
• туризм ривожини ва туристик хизматлар истеъмолчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилишни қўллаб-қувватловчи миллий қонунчилик ва норматив ҳужжатлари;
• мамлакатга кириш ва ундан чиқиш пайтида паспорт ва виза чеклашларини камайтириш;
• нархларни қисқартириш ва бошқа турли хил имтиёзлар бериш йўли билан номавсумий туризмни рағбатлантириш;
• ижтимоий туризмни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш;
• туристлар хавфсизлигига қўйиладиган талабларни кучайтириш;
• давлат томонидан атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, маданий ва тарихий меросни асраб-авайлаш бўйича ва бошқа чора-тадбирларни кучайтириш.
Бир қатор мамлакатлар, шу жумладан Испания ва Греция солиқлар амортизация ажратмалари ва оборот учун солиқлар тўлаш бўйича сармоядорларга имтиёзлар берадилар. Баъзи мамлакатларда корхоналар фаолиятининг дастлабкн йилларида уларни даромад солиғидан озод этиш, шунингдек, қўшимча қиймат солиғини тўлашда имтиёзлар бериш амалиёти қўлланилади. Бундан ташқари меҳмонхоналар учун асбоб-ускуналар ва саёҳат учун транспорт воситаларини импорт қилиш пайтида божхона тўловлари бўйича имтиёзлар (умуман озод қилишгача) берилади.
Европа Иттифоқи мамлакатлари туризм ва меҳмонхона фаолияти учун 6-25% атрофида бўлган қўшимча қиймат солиғини (ққС) тенглаштиришга йўналтирилган сиёсатни олиб боришади. Мисол учун, Германия ва Люксембургда ўртача ққС миқдори 15% қилиб белгиланган. Дания ва Швецияда максимал ққС миқдори 25%га тенг.
Испанияда жойлаштириш учун ққС ўртача 7%ни ташкил қилади ва меҳмонхона даражасига қараб ўзгариши мумкин, овқатланиш (ресторан хизматлари), автомобилларни ижарага олиш учун ққС эса 16%гача етади.
Грецияда жойлаштириш ва овқатланиш учун ққС 8%ни ташкил қилади ва ҳукумат номавсумий пайтларда туристик хизматлар кўрсатувчи фирмаларга имтиёзлар тизимини ишлаб чиққан.
Францияда туризм фаолияти учун ққС ўртача 10%ни, шу жумладан жойлаштириш учун 6%ни, овқатланиш хизматлари учун 19%ни ташкил қилади.
Австрияда жойлаштири ва овқатланиш учун ққС 10% миқдорида белгиланган. Лекин туристик солиқлар тўғрисидаги федерал қонунга асосан барча туристик ташкилотлари ҳар бир туристнинг яшаши учун маҳаллий тўлов тўлайдилар (жамоа ҳудудида-жамоага, курортларда-курорт жамғармасига). Тўлов миқдори мавсумга қараб ўзгариши мумкин, бунда шифохона беморлари (6 ёшгача бўлган болалар, мактаб ўқувчилари ва талабалар) бу тўловлардан озод этилган.
Европанинг баъзи мамлакатларида туристик ташкилотлар коммунал хизматлар учун имтиёзли тарифлардан фойдаланадилар. Кўпчилик ҳолларда туристик фирмалар валюта даромадининг 20%гача бўлган қисми даромад солиғидан озод қилинган.
Давлат томонидан шунингдек янги туристик объектларнинг қурилиши учун ерларни паст нарҳларда сотиш ва маълум муддатга ижарага бериш (Кипрда 99 йилга, Исроил ва Туркияда 49 йилгача) йўли билан рағбатлантирилади, бунда ижара муддати тугагач яна шунча йилга чўзилиши мумкин.
Атроф-муҳитнинг тез суръатлар билан ифлосланиб кетаётганлиги муносабати билан туризм соҳасидаги давлат сиёсати кўпроқ атроф-муҳит муҳофаза қилишга йўналтирилмоқда. Бир қатор мамлакатларда туризмда атроф-муҳитни ҳимоя қилишни ҳам режалаштиришни назорат қилувчи махсус ҳайъатлар фаолият юритадилар (Буюк Британия, Франция, Скандинавия давлатлари).
1992 йилда Рио-де Жанейро шаҳрида Жаҳон туризм ташкилоти XXI аср учун иш дастўрини қабул қилган бўлиб, унга 182 давлат бириккан. Ушбу дастурнинг амалга оширишда асосий ваколат туризм бўйича давлат муассасаларига берилган. Режа узоқ муддатли дастурларни яратиш учун ишлатилиши мумкин бўлган уч асосий қуролга урғу беради:
-одамлар ва атроф-муҳитни ҳимоя қилишни назарда тутувчи янги таварлар ишлаб чиқиш ёки амалдаги чораларни кучайтириш;
-нарҳдан, тайзиқ ўтказиш механизми сифатида фойдаланиш;
-туризм индустриясида ишлаб чиқариш жараёнлари ва маҳсулот тозалигини кафолатлаш учун мўлжалланган дастурларни яратиш.
Давлат идоралари туризмда узоқ муддатли дастурларни яратишда етакчи ўринга эга. Бир қатор мамлакатлар бундай дастурларга эга (Россия, Финляндия, Австрия, Филлипин ва бошқалар).
XXI аср учун иш дастури туризм бўйича давлат идоралари олдига қуйидаги асосий масалаларни қўяди:
-назорат қилувчи иқтисодий ва бошқа тизимларни камайтириш;
-туризмнинг иқтисодиётга, жамиятнинг ижтимоий ва маданий хаётига ва атроф-муҳитга таъсирини баҳолаш;
-туризм соҳасида хизматчи кадрлар тайёрлаш;
-туризмнинг узоқ муддатли барқарор тараққиётини режалаштириш,
-ривожланган ва ривожланаётган мамлакатлар ўртасида маълумот алмашиш;
-жамият барча қисмларининг туризмни ривожлантиришда қатнашуви;
-янги турмаҳсулот тушунчаси;
-амалга оширилган чора-тадбирлар натижаларини баҳолаш;
-халқаро фаолиятда ҳамкорлик ўрнатиш.

Download 180.82 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling