«туризм менежменти» фанидан ЎҚув-услубий мажмуа


Дастурнинг биринчи вазифаси


Download 180.82 Kb.
bet16/40
Sana17.06.2023
Hajmi180.82 Kb.
#1521837
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   40
Bog'liq
ТУРИЗМ МЕНЕЖМЕНТИ УМК

Дастурнинг биринчи вазифаси қуйидагиларни ўз ичига олади:
-дастур мақсадларини амалга ошириш билан шуғулланувчи, туризмнинг ривожига йўналтирилган мавжуд миллий, халқаро ва бошқа тизимларнинг фаолиятини баҳолаш;
-туризмнинг хусусий ва давлат тармоқлари ўртасида ҳамкорлик;
-туризм тармоғига солиқ ва тўловлар солиш шу тариқа белгиланиши керакки, туризм инфратўзилмасини кенгайштириш, атроф-муҳитни яхшилаш ва бошқа мақсадлар учун етарли маблағлар бўлсин;
-товар ва хизматлар учун туризм билан боғлиқ экологик харажатларни хисобга олувчи нарҳларни кафолатловчи иқтисодий чора-тадбирлар қабул қилиш. Иқтисодий рағбатлантирувчи чоралар шунингдек туристик фирмаларнинг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш борасидаги ютуқларини рағбатлантириш учун ҳам ишлатилиши керак.
Иккинчи вазифа ўз ичига туризм тараққиёти жамиятнинг ижтимоий- иқтисодий ва маданий ҳаёти учун оқибатларини баҳолашни олади. Бу эса ўз навбатида сув ресурслари, электр қуввати, транспорт воситаларидан самарали фойдаланиш, туризм соҳасида иш билан таъминлаш, маҳаллий аҳоли қатнашуви сиёсатининг мавжудлиги, атроф-муҳит, маданий, табиий ва тарихий қадриятларни муҳофаза қилиш каби масаларни кўриб чиқиш заруратини туғдиради.
Туризмда кадрлар тайёрлаш ва режалаштириш дастури муҳим ҳисобланади. Мактабларнинг ўқув режаларига туризм экологияси бўйича ўқув курсини киритиш тавсия қилинмоқда. Кадрларни назарий ва амалий жиҳатдан тайёрлаш мақсадида давлат туристик ташкилотлар ва профессионал туристик бирлашмалар хусусий сектор билан ҳамкорлик қилишлари мақсадга мувофиқдир.
9-МАВЗУ: ХАЛҚАРО ТУРИЗМДА МЕНЕЖМЕНТНИНГ САМАРАДОРЛИГИ


9.1. Халқаро туризмда менежментнинг самарадорлиги тушунчаси.
9.2. Туризмнинг иқтисодий самарадорлиги
4.3. Ходимларнинг меҳнат фаолиятини баҳолаш


9.1. Халқаро туризмда менежментнинг самарадорлиги тушунчаси.

Ушбу мавзуни ўрганар эканмиз, туризмнинг муҳим ижтимоий-иқтисоднй ҳодиса эканлигини назарда тутишимиз лозим. Туризм барча давлатларнинг ижтимоий, маданий, таълим ва иқтисодий соҳалари, шунингдек, халқаро иқтисодий муносабатларга бевосита таъсир кўрсатувчи фаолият туридир.


Туристик фаолиятининг хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда менежментнинг халқаро туризмдаги самарадорлигини аниқлаш керак. Чунки туризмнинг самарадорлиги ташрифчиларнинг сони билан, ёки маълум бир турмаҳсулотни ишлаб чиқарувчи туристик тўзилмалар фаолият ҳажми билан аниқланади.
Туризм фаолият турларининг кенг доирасини қамраб олганлиги ва у фақатгина дам олиш билан боғлиқ ҳодиса бўлиб ҳисобланмаслиги сабабли унинг самарадорлигига таклиф нуқтаи-назаридан эмас, балки махсус турдаги истеъмолчини сўроқ қилиш нуқтаи-назаридан кўриб чиқилиши зарур.
Туризм соҳасининг самарадорлиги ҳар қандай турмаҳсулотнинг пировард истеъмолчисига боғлиқдир, бу эса ўз навбатида купроқ истеъмолчининг турига ва камроқ даражада маҳсулотнинг турига боғлиқ.
Туристик харажатларга кирувчи маълумотлар туризмни бошқариш асосларининг асосий ташкил этувчилари ҳисобланади.
Туризмда менежмент самарадорлиги деганда бу тармоқдаги ҳар бир ташкилнй-хўжалик буғинининг муваффақиятли фаолияти ва ривожланишини таъминловчи бошқарувни тушуниш лозим. Бу ўринда туризмни бошқаришнинг самарадорлигини биз икки йўналишда куриб чиқамиз: иқтисодий самарадорлик ва ижтимоий самарадорлик.
Туризмни иқтисодий бошқариш соҳасида бошқарув таъсирининг моҳияти туристик фаолиятдаги ҳаражатларни имкон даражасида камайтиришдан иборатдир. Туризм соҳасида истеъмол туристларнинг талабини қондириш учун зарур товарлар ва хизматларнинг қиймати билан аниқланади. Шундай қилиб, ҳаражатлар туристнинг сафарга тайёргарлик, сафар чоғида ва сафар манзилида бўлган пайтидаги ҳаражатларнинг умумий йиғиндиси сифатида ҳисобланади. Туристик саёҳат учун харажатлар миқдорини белгилаш учун биз қуйидагиларни аниқлаймиз:
-сафарлар тезлиги. Бу кўрсаткич киши маълум вақт давомида ўртача неча марта сафарга чиқишини кўрсатади:
СС
СТқ = ————,
В
бунда: СТ - сафарлар тезлиги;
СС - сафарлар сони;
В - вақт.
-сафарлар жадаллиги. Бу кўрсаткич аҳолининг қайси қисми йил давомида туристик хизматдан фойдаланганлигини кўрсатади.
ТС

Download 180.82 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling