«туризм менежменти» фанидан ЎҚув-услубий мажмуа


Download 180.82 Kb.
bet9/40
Sana17.06.2023
Hajmi180.82 Kb.
#1521837
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   40
Bog'liq
ТУРИЗМ МЕНЕЖМЕНТИ УМК

Туроператорлар ялпи турмаҳсулотни ўз номидан, ўз ҳисобндан таклиф қилади ва тавакаликни ўз бўйнига олади.
Ялпи сўзи иккита белгини ифода этади: сафар мажмуаси бир неча хизмат ҳамда умумий нарҳда сотиладиган тўпламдан иборат; сафар андозали, тайёр ва алоҳида маҳсулот ҳисобланади.
Турвоситачи ўлчамлари, ҳудудий фаолият режасининг кенг кўламлилиги ва чуқур қамараб олиниши, иқтисодий максадларга кўра синфларга ажратилади.
Бирламчи хизмат кўрсатувчи турташкилотларнинг иккинчи гуруҳига туристларни ташишга ихтисослашган транспорт корхоналари киради.
Истесноли даражада туристларни жойлаштиришдан оладиган даромади ҳисобига иш юритадиган биламчи хизмат кўрсатувчи гуруҳ ташкилотларига меҳмонхоналар киради.
Юқорида қайд этиб ўтилган корхоналардан ташқари бирламчи хизмат кўрсатиш ташкилотларига, суғурта компаниялари, спорт анжомларини ижарага беручи, турмаҳсулотларни ишлаб чиқарувчилар ва бошқалар мансубдир.
Иккиламчи хизмат кўрсатиш ташкилотлари фақат туристларга эмас бошқаларга ҳам хизмат кўрсатадилар.
Барча туризм ташкилотларини бошқарувчи (бошқарилувчи) тизимга нисбатан синфларга ажратиш мумкин:
-бошқарув объектига кўра;
-бошқариш субъектига кўра;
-боғловчи йўналишга кўра.
Туризм ташкилотларининг ривожланиш белгилари қуйдагилар бўлиши мумкин: функция (вазифа); жойлашиш ўрни; сифати; ўлчамлари.


2. туристик тизимда бошқарув ва бошқарувчи кичик тизимларнинг ўзаро муносабатлари

Туризм бу мураккаб ташкилий тўзилмадир. Туризм тўзилмасининг бошқариш, унинг қуйи бўлимлари ва ишчилари орасида мақсад ва вазифаларни оптимал тақсимлаш дегани. Ташкилотнинг бошқарув тўзилмаси (бўлинмалар, даражалар, поғоналар), горизонталь ва вертикаль алоқаларга бўлинади.


Бошқарув звеноларига қуйи бўлимлар, ҳамда ўз бошқарув функцияларини бутунлай ёки қисман бажараётган мутахассислар киради. Бошқарув даражаси (сатхи) деганда корхонанинг бошқарув тизимида маълум бир поғонани эгаллаб турган, бошқарув звенолари тўплами тушинилади. Бошқарув уч даражага ажратилади: институционал; бошқариш; техник.
Ҳар бир бошқарув даражасида раҳбарлар фақат бошқариш эмас, балки ижроий функцияларни бажарадилар. Бироқ, бошқариш даражаси ошиши билан, ижроий функцияларнинг вазни камаяди. Ҳисоб-китоблар шуни курсатадики юқори даражада ижроий функцияларга раҳбарнинг 10%, ўрта даражада 50%, қуйи даражада 70% вақти сарф бўлади.
Корхонанинг фаолият соҳасини тузганда, биринчи навбатда умумий масала, шу корхона функцияларини таркибий элементларга бўлишни ҳал қилиши керак; иккинчи навбатда шу функциянинг ҳамма вазифаларини маъно, ҳажм ва мантиқ асосида бирлаштириш лозим.

Download 180.82 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling