«туризм менежменти» фанидан ЎҚув-услубий мажмуа


Туризм менежментининг ривожланиши


Download 180.82 Kb.
bet3/40
Sana17.06.2023
Hajmi180.82 Kb.
#1521837
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   40
Bog'liq
ТУРИЗМ МЕНЕЖМЕНТИ УМК

1.2. Туризм менежментининг ривожланиши

Ўзбекистонда бозор иқтисодиётининг шакилланиши жаҳон бозорларида турим соҳасидаги кескин ўзгаришлар даврга тўғри келди. Жаҳонда туризм иқтисодиётнинг аҳамиятли тармоқларидан бирига айланди.


Туризм индустрияси миллионга яқин ишчи ва хизматчиларни иш жойлари билан таъминлаб, улар касб маҳоратининг ўсишига имкониятлар яратиб бермоқда. Шуни айтиб ўтиш керак-ки, бу соҳада иш билан таъминланиш бошқа соҳаларга қараганда икки баробар тез ўсмоқда.
Ички ва халқаро туризм ривожланиши тартибсиз равишда содир бўлмайди. Бу бошқарилиши керак бўлган инсон фаолиятининг махсус шаклидир.
Туризм индустриясида менежментнинг ривожланишига ижтимоий-иқтисодий, техник ва технологик омиллар таъсир қилади. Масалан, иқтисодиёт берадиган даромадларсиз туризмнинг оммавийлигига эришиб бўлмайди, демак бошқарилиш воситаси ҳам мавжуд бўлмайди.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясида фуқароларнинг дам олиш ҳуқуқлари белгилаб қўйилган, лекин бу ҳуқуқдан фойдаланиш учун қатор ижтимоий йўналишдаги муаммоларни ҳал қилиш керак: транспорт, йўл, овқатланиш ва бошқалар шулар жумласидандир. Бу ерда гan бошқарилиши керак бўлган туризм инфратузулмаси назарда тутилмоқда.
Менежмент соҳаси бўйича туризм ташкилотлари олдига иккита ўзаро боғлиқ вазифа қўйилади:
- бозор муносабатларини бутунлай амалиёга киритиш яъни туризм менежментига бозор иқтисодиёти мазмунини сингдириш;
- туризм соҳасидаги “ноу-хау” янгиликларини янги аср шароитига мослаштириш, яъни дунёдаги шу йўналишда бўлган ўзгаришларни максимал равишда ҳисобга олиш.
Туризм менежменти курсининг вазифаси туризм индустриясини бошқариш модели ҳамда ривожланган давлатлар тажрибасини ҳисобга олган ҳолда туризм соҳасидаги муваффақиятларни таҳлилий равишда талабаларга тушунтиришдан иборат.
Туризм ривожланиши жараёнида, бу тушунчанинг турли талқинлари пайдо бўлди. Туризим тушунчасига таъриф бериш учун аввал унинг жараён сифатида белгиларини ажратиб олиш керак.
1. Жой ўзгартирилиши. Бу ерда мулоҳаза оддий муҳитдан ташқарида бўлган жойга йўл сафари ҳақида бормоқда (уйдан иш жойигача бўлган йўл сафари бундан истисно).
2. Бошқа бир жойга келиб жойлашиш. Бу ерда асосий шарт жойлашиш жойи доимий ёки узоқ муддатга мўжалланмаслигидан иборат (жойлашиш 12 ойдан ошмаслиги керак).
3. Зиёрат манзилгоҳидаги манбадан меҳнат тўлови. Сафарнинг acосий мақсади, зиёрат манзилгоҳидаги манбадан тўланадиган меҳнат фаолиятини амалга оширишдан иборат эмас (бундай шахслар сайёҳлар эмас балки мигрантлар ҳисобланади).
Демак, туризм бу муносабатлар, алоқалар ва воқеа-ҳодисалар билан биргаликда одамларнинг йўл сафари ва уларнинг доимий ёки узоқ муддатга мўлжалланмаган жойлашуви ва уларнинг меҳнат фаолиятига боғлиқ бўлмаган мажмуадан иборат. “Туризм” сўзи “Grand Tour” (Катта саёҳат) иборасидан келиб чиққан бўлиб, бошқа маданиятлар билан танишувга мўжалланган сафар тушинилади.
Туризм шу жумладан туркорхоналар ва биринчи навбатда туризм ташкилотчилари ва воситачилари фаолиятидан иборат.
Шундай қилиб, туризм бу иқтисоднинг бошқарилиши керак бўлган ва ўз ичига туризм ташкилотчилари ва воситачиларининг фаолиятини қамраб олувчи тармоқдир.



Download 180.82 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling