«туризм менежменти» фанидан ЎҚув-услубий мажмуа


Download 180.82 Kb.
bet7/40
Sana17.06.2023
Hajmi180.82 Kb.
#1521837
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   40
Bog'liq
ТУРИЗМ МЕНЕЖМЕНТИ УМК

Салбий таъсир омиллари:
-иқтисоддаги инқирозий ҳолатлар (ишсизликнинг ўсиши, маошларнинг қисқартирилиши, инфляция);
-салбий коньюктура
Ўз навбатида туризм ҳам иқтисодиётга ўз вазифаларини (функцияларни) бажариши орқали таъсир ўтказади:
-ишлаб чиқариш;
-иш билан таъминлаш (бевосита ва билвосита самара);
-даромад келтириш;
-номутаносибликларни бартараф этиш (сглаживания) вазифаси;
-тўлов балансини мувозанатлаштириш (невилирование) вазифаси.
4-5 вазифаларни батафсил тушунтирамиз.
Номутаносибликларни бартараф этиш вазифаси саноати ривожланмаган ҳудуларда иқтисодий ривожланишга ёрдам беришдан иборат. Одатда, туристларни саноати ривожланмаган ҳудудлар, у ернинг инсон таъсир кўрсатмаган, бошланғич ҳолати сақланган ланшафтлари қизиқтиради. Кўпинча, асосан қишлоқ хўжалиги ривожланган ҳудудлар. Маҳаллий аҳоли учун туризм муҳим қўшимча даромад манбаидир.
Тўлов балансини мувозанатлаштириш вазифаси. Ўзбекистонда туризмнинг ривожланиши савдо ва тўлов балансининг мусбат сальдоси ўрнатилишига ижобий таъсир этади.
Экология ва туризм ўзаро боғлиқдир. Табиий муҳитни сақламоқ, бу туризмнинг муҳим хом-ашё манбаи эканига ҳеч қандай шубха йўқ. Туризм ривожланишининг салбий томонларидан бирини қуйдагича ифода этиш мумкин: туризм яшаш маконининг бўзилишига сабабчи бўлмоқда, лекин иқтисодий ўсишнинг омили бўлганлиги учун ундан воз кечолмаймиз.
Бу муаммонинг ечимларини алоҳида шахс ва давлат даражасида кўриш мумкин. Алоҳида шахс даражасида кўрсак ҳар бир турист табиатни муҳофаза қилиш кераклигини англаши шарт. Давлат даражасида эса енгил туризм ривожланиши керак. Енгил туризм атроф муҳит, дам олиш ва иқтисодий кайта ишлаб чиқиш орасида мувозанатни сақлашга интилади.
Янгича экологик фикрлаш туризм учун масъул шахсларга ҳам етиб бориши керак. Бу борадаги сиёсат атроф муҳит сақланишига ёрдам бериши лозим.
Ижтимоий соҳа ва туризм. Туристларлар томонидан маълум бир ҳудудни ўзлаштириш жараёнида тўртта маданият учрашади: туристлар келган ҳудуд маданияти; дам олиш маданияти(турмуш тарзи, туристларнинг дам олиш вақтидаги хулқ-атвори); маҳаллий аҳоли маданияти ва хизмат кўрсатиш маданияти. Туризм ҳудуди ривожланишида маҳалий аҳоли ўзга маданиятни англашнинг бир неча босқичидан ўтади. Туристлар ташриф буюраётган мамлакатнинг ижтимоий муҳитга таъсири ижобий бўлгани каби салбий ҳам бўлиши мумкин.

Download 180.82 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling