«туризм менежменти» фанидан ЎҚув-услубий мажмуа
Горизонталь меҳнат тақсимоти -
Download 180.82 Kb.
|
ТУРИЗМ МЕНЕЖМЕНТИ УМК
- Bu sahifa navigatsiya:
- Вертикаль меҳнат тақсимоти
- Чизиқли ташкилий тўзилмада
- Бошқарув функционал ташкилий тўзилмаси.
- Ташкилотнинг чизиқли-функционал тўзилмаси.
Горизонталь меҳнат тақсимоти - меҳнат жараёнини таркибий компонентларга ажратишдан иборат. Бундай ажратиш функционал, тармоқ ва малакавий белгилар асосида амалга оширилади.
Вертикаль меҳнат тақсимоти - ишни муваффақиятли бўлиши учун турли даражадаги ишни мувофиқлаштиришдан иборатдир. Бириктирилган режа асосида вертикал иш тақсимоти қуйдаги йўналишлар бўйича амалга оширилади: умумий бошқарув; технологик бошқарув; иқтисодий бошқарув; тезкор бошқарув. Кадрларни бошқариш ва туризмни бошқариш амалиётида учрайдиган ташкилий тўзилмалар 3 турга яъни, чизиқли, функционал ва чизиқли-функционалга бўлинади. Чизиқли ташкилий тўзилмада ҳар бир бўлимманинг бошида ҳамма ваколатга эга раҳбар туриб, якка ҳолда боқарув функцияларини жамлаб раҳбарликни амалга оширади. Бундай тўзилманинг ўз афзалликлари ва камчиликлари мавжуд. Бошқарув функционал ташкилий тўзилмаси. Функционал бошқарув бир неча аниқ иш турларини бажаришга ихтисослашган бўлинмалар устидан олиб борилиб, чизиқли бошқарув тизимида қарор қабул қилиш учун керак ташкилотнинг алоҳида соҳа мутахассислари ихтисослашган тўзилмавий бўлинма (бўлим)га бирлаштириладилар, масалан маркетинг бўлими, режалаштириш бўлими, бухгалтерия. Шундай қилиб, ташкилотни бошқаришнинг умумий масаласи ўрта даражадан бошлаб функционал белги бўйича бўлинади. Ташкилотнинг чизиқли-функционал тўзилмаси. Бундай бошқарув доирасида умумий бошқарув бўйича ҳар бир ходим фақат бир раҳбарга бўйсинади. Функционал раҳбарларга фақат улар ваколатига таолуқли бўлган масалаларни ҳал этиш ҳуқуқи берилган, шу сабали маълум бир жамоани бошқараётган чизиқ бўйича жойлашган раҳбар ўз зиммасига бутун ҳокимиятни олади. Ҳар бир меҳнат жамоасида расмий муносабатлардан ташқари норасмий муносабатлар ҳам мавжуд. Барча ташкилотлар учун мос келадиган ташкилий тўзилманинг битта умумий шакли мавжуд эмас. Туризм корхоналарининг мақсад ва стратегиясини шакллантириш билан бирга атроф муҳит, ижрочиларнинг феъл-атворига ҳам аҳамият бериш керак. Туризм ташкилотининг атроф муҳитига қуйидагилар киради: сотиш бозори; меҳнат бозори; кохонанинг ўзи ва курсаткичлари; туризм ташкилоти вазифалаининг ижрочиси. Ташкилий тўзилмани лойиҳалаш тўғрисидаги қарор, мавжуд тўзилма самарасиз бўлганда, қабул қилинади. Ташкилий тўзилмани лойиҳалаш жараёни уч босқичдан иборат: -ташкилий тўзилманинг таҳлили; -ташкилий тўзилмани лойиҳалаш; -ташкилий тўзилманинг самарадаорлигини баҳолаш. Ташкилий тўзилмани баҳолашда қуйдаги чегаравий шартлар мавжуд; -бошқарув тамойиллари; -бошқарув аппарати; -бошқарув вазифалари; -хўжалик фаолияти. Ташкилий тўзилмалар бошқаришни лойиҳалаш моделларини 4 гуруҳга бирлаштириш мумкин: ўхшашликлар (аналогия) усули; экперт усули; мақсадларни тартиблаш (структурага келтириш); ташкилий моделлаштириш; Ташкилий тўзилмалар қуйдаги талабларга жавоб бериши керак: қулайлик; тезкорлик; ишончлилик; тежамкорлик; вазиятга мослашувчанлик; бошқарув тўзилмасининг мустаҳкамлиги. Ташкилий структуранинг самарадорлигини баҳолаш бинонинг сотилиши мумкинлиги даражаси, бошқарув тизимининг ишончлилиги ва ташкил қилинганлиги, қабул қилинаётган қарорларнинг тезкорлиги ва қулайлигига кўра амалга оширилади. Download 180.82 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling