«туризм менежменти» фанидан ЎҚув-услубий мажмуа


Download 180.82 Kb.
bet18/40
Sana17.06.2023
Hajmi180.82 Kb.
#1521837
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   40
Bog'liq
ТУРИЗМ МЕНЕЖМЕНТИ УМК

1. Тўғри харажатлар туристик маҳсулотни ишлаб чиқарувчилар ва минтақа обидаларидан фойдаланувчилар томонидан қопланади.
2. Эгри харажатлар бошқа шахслар ва ташкилотлар, яъни туристик маҳсулотнинг истеъмолчилари томонидан тўланади.
Туризмни ривожлантириш ва хизмат кўрсатиш учун сарфланган ҳукумат харажатлари бюджет харажатлари деб аталади. Туризм билан боғлиқ бўлган бошқа харажатлар ҳам мавжуд, улар ҳукумат томонидан эмас, балки ўша минтақа аҳолиси томонидан қопланади.
Туристик харажатларни мувофиқлаштириш нуқтаи-назаридан иқтисодий бошқарув ушбу харажатлар турларининг пайдо бўлиш манбаларини аниқлашдан иборат. Бу иш кейинчалик харажатларни оқилона равишда қисқартириш учун энг самарали иқтисодий таъсир кучларини топиш мақсадида амалга оширилади. Харажатларнинг чексиз қисқартирилиши туризм ривожининг миқдорий ўлчамларининг қисқаришига ва бу ўз навбатида бошқарув фаолияти самарадорлигининг камайишига олиб келади.
Эгри ва бюджет харажатларининг бир қанча турлари маълум. Эгри харажатларга йўл харажатлари ва шовқин, жиноятчилик, ёнғинлар, сув ва ҳавонинг ифлосланиши, аҳлат, табиатга зиён етказиш, ҳаробалар, касалликлар ва автомобиль ҳалокатлари ва бошқалар мисол бўлади.
Бюджет харажатларига йўллар қурилиши, ёнғиндан сақлаш, канализация, автомобил назорати, аҳлатни йиғиштириш ва қайта ишлаш тизими, сайлгоҳ ва дам олиш объектлари, ўрмон хўжалиги, тарихий обидалар музейлари фаолиятини ташкил этиш, касалхоналар ва бошқа соғлиқни сақлаш объектлари, ижтимоий хизмат кўрсатиш ташкилотлари ва назорат инспекциялари киради.
Бошқарув жараёнида юқорида кўрсатилган харажатларнинг қайси бири кўпроқ туризм фаолияти самарадорлиги билан боғлиқлигини ўрганиш зарур.
9.2. Туризмнинг иқтисодий самарадорлиги

Бошқарув самарадорлигини аниқлашда бирлашган кўрсаткич ишлатилади.




G * L
К қ 1=-----
F * E
бунда, К – бошқарув самарадорлиги коэффициенти;
G- ҳар бир бошқарув ходимига тўғри келувчи бошқарув харажатлари.
L - хизматчиларнинг умумий сонида бошқарув ходимлари улуши.
F – маблағ (фонд) билан таъминланганлик;
Е – маблағлар (фондлар)нинг фойдали иш коэффициенти.
Туризм бозоридаги қаттиқ рақобат фирмаларнинг ички самарадорлигини ошириш усулларини қидиришга мажбур қилади.
Туристик хизматчиларининг меҳнат бозорида рақобатбардошлиги хизматчиларни самарали бошқариш орқали таъминланади.
Фирманинг меҳнат бозоридаги мавқеини баҳоловчи кўрсаткичлар сифатида қуйидагилардан фойдаланиш мумкин:
- хизматчиларнинг ўз корхоналаридан мамнунлик даражаси;

БХ
К қ —— х 100%, бунда, Кқ - кадрларнинг кўнимсизлик коэф.


Х БХ - ишдан бўшаган хизматчилар сони.
Х - хизматчиларнинг ўртача рўйхат сони.
-ҳар бир хизматчи бошига тўғри келадиган кадрлар бўйида тадбирлар учун ўртача харажатлар;
-кадрлар билан таъминланганлик даражаси;
-меҳнат жадаллиги (самарадорлиги).
Фирмалар фаолияти самарадорлигига ходимларни бошқариш нуқтаи- назаридан қуйидагича эришилади:
-ходимларни тўғри танлаш;
-корхона мақсадларини рўёбга чиқариш учун мақбул ходимлар таркибини сақлаш;
-барчага мақбул бўлган иш ҳақи ва меҳнатни рағбатлантирувчи усулларни қўллаш ва меҳнат жамоасининг ҳар бир аъзосини махсус ҳимоя қилиш бўйича сезиларли тадбирлар қўллаш;
-хизматчиларни бошқарувга жалб қилиш.
Хизматчиларни бошқарувга жалб қилиш учун ҳар бир хизматчи эътиборига бажарилиши лозим бўлган вазифалар ва уларни бажариш учун жавобгарликнинг айрим қисмигина эмас, балки уларнинг тўла ҳажми ҳавола этилиши зарур. Маълум бир вақт ўтиши билан аниқ режа тўзилгач, ишлаб чиқилган вазифаларни ходимларга, уларнинг қобилиятларидан келиб чиққан ҳолда тақсимлаш зарур.
Вазифалар ва масъулият узоқ муддатга берилиши керак ва раҳбар кундалик, ҳаммага маълум ишларга фақат айрим ҳоллардагина аралашиши мумкин. Зарурат туғилганда раҳбар маслаҳат бериши мумкин, Барча ходимлар корхонада рўй бераётган барча муҳим воқеа-ҳодисалар тўғрисида узлуксиз равишда маълумот олишлари керак. Корхона ходимлари мансабига ходимлар бошқарувининг энг муҳим ижтимоий-иқтисодий натижаси сифатида қараш лозим. Ходимларнинг профессионал ўсишини режалаштириш ходимлар бошқаруви тизимидаги энг муҳим бўғин бўлиб, у купгина бошқа қисмлардан тўзилган. Буларга кадрлар танлови, уларни касбга йўналтириш ва кўниктириш, иш жойларига тақсимлаш, ходимларни ўқитиш, уларнинг меҳнат фаолиятини баҳолаш ва бунинг асосида мансабга кўтариш ёки тушириш ва бошқалар киради.

Download 180.82 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling